Основные
хо
зяйств
енно
-ценные
при
знаки
и
их
ма
рк
ер
ы
(
Селекционный
питомник
1
го
да
)
Марк
еры
П
оража
емо
ст
ь
вилтом
%,
на
10
.0
9
№
Семья
и
линия
Сорт
а
и
гибрид
ные
комбин
аци
и
По
скор
ос
-
пелости
По
вилту
По
одно
род
-ности
Выход
волокн
а,
%
Длина
волокн
а,
мм
Крупность
,
короб
очки
,
г.
Скор
осп
елость
дней
Всег
о
В
т
.ч
сильной
степен
и
St
С
-65
24
33.
7
34.
0
5.4
11
7
74,
8
5,0
1 38
8
F
4
В
1
(F
1
Л
-030
х
Л
-S
65
93)
хЛ
-162
- +
-
39.
2
33.
8
5.8
10
8
17,
4
5,2
2 58
2
F
4
В
1
(F
1
Л
-030
х
Л
S-489)
хС
-8
28
8
+ +
+
39.
7
34.
2
6.0
10
6
11,
5
4,7
3 63
1
F
4
В
1
(F
1
Л
-030
х
Л
S-
49
0)
хС
-8
28
8
- +
-
39.
4
35.
2
5.6
10
8
14,
0
2,8
4 92
2
F
4
В
1
(F
1
Л
-030
х
Л
-
38
8)
хЛ
S-4
89
+ +
+
38.
3
35.
2
6.0
10
0
14,
5
2,5
5 10
90
F
4
В
1
(F
1
Л
-030
х
Л
-
38
8)
хЛ
S-6
593
+ +
+
41.
5
35.
4
6.0
98
13,
2
3,1
6 11
32
F
4
В
1
(F
1
Л
-030
х
Л
-
38
8)
хЛ
S-6
594
+ +
+
37.
0
34.
4
5.9
10
1
9,5
1,6
7 11
44
F
4
В
1
(F
1
Л
-030
х
Л
-
38
8)
хЛ
S-6
595
+ +
+
38.
8
34.
4
6.1
10
3
18,
6
0,9
8 13
17
F
4
В
1
( F
1
Л
-030
х
Л
-
17
08)
хЛ
S-49
9
+ +
+
39.
2
34.
2
6.0
10
2
15,
2
-
9 13
44
F
4
В
1
(F
1
Л
-030
х
Л
-
17
08)
Л
S-49
0
+ +
-
38.
4
35.
0
6.3
10
5
7,9
-
10 13
67
F
4
В
1
(F
1
Л
-030
хЛ
-
17
08)
хЛ
S-65
93
+ +
+
38.
3
35.
0
6.0
11
1
13,
8
-
11
14
67 F
4
В
1
(F
1
Л
-030
хЛ
-
17
08)
хЛ
S-65
94
+ +
+
38.
0
34.
0
5.7
10
9
9,9
-
Продолж
ение
т
аблиц
ы
1
12 15
32
F
4
В
1
(F
1
Л
-030
хЛ
-
17
08)
хЛ
S-65
96
+ +
-
37.
7
34.
8
5.7
10
7
17,
3
4,4
13 15
41/
17
08
+
+
-
41.
2
34.
0
5.9
10
6
13,
8
-
14 15
93
F
4
В
1
(F
1
Л
-030
х
Л
-
37
4)
хЛ
S-4
84
+ +
+
40.
2
34.
8
5.9
99
13,
3
-
15 15
52/
12
30
+
+
+
39.
6
34.
4
5.8
10
3
13,
9
-
16 16
13/
12
93
+
+
-
38.
2
34.
0
5.6
10
4
17,
4
2,7
17 17
30
F
4
В
1
(F
1
Л
-030
х
Л
-
37
4)
хЛ
S-4
90
+ +
-
39.
3
33.
2
5.9
10
0
15,
3
1,5
18 17
30/
13
79
+
+
+
37.
2
35.
0
6.1
99
14,
8
2,8
19 17
30/
14
02
+
+
+
38.
9
33.
8
5.9
10
2
12,
6
-
20 18
72
F
4
В
1
(F
1
Л
-030
х
Л
-
37
4)
хЛ
S-6
596
+ +
+
40.
6
34.
0
6.5
10
1
13,
2
2,5
21 19
50/
15
69
+
+
-
40.
2
34.
8
5.6
98
16,
9
-
22
Л
-106 F
8
В
1
(F
1
Омад
х
Л
-
61
4)
х
Омад
+ +
-
38.
5
33.
2
6.5
11
0
13,
8
0,8
23
Л
-202 F
8
В
1
(F
1
Л
-170
8х
Л
-
44)
хЛ
-17
08
+ +
-
38.
8
33.
4
6.8
11
2
11,
8
-
24
Л
-20
2/1
80
3
+
+
-
37.
5
34.
2
6.4
11
1
7,5
-
25
Л
-225 F
8
В
1
(F
1
Л
-1
708
х
С
-
67
71
хЛ
-17
08
+ +
+
38.
1
33.
6
6.7
10
9
9,3
-
26
Л
-22
5/1
86
5
+
+
+
38.
9
34.
6
6.0
10
7
14,
4
2,0
27
Л
-22
5/1
89
3
+
+
-
38.
5
34.
0
6.9
10
8
11,
0
-
28
Л
-22
5/1
92
4
+
+
-
38.
3
34.
4
6.6
10
6
10,
5
-
29
Л
-459 F
8
В
1
(F
1
С
-8
284
Л
-
61
4)
хС
-8
28
4
+ +
-
37.
4
35.
4
6.2
11
2
15,
4
4,4
30
Л
-50
8
+
+
-
38.
4
35.
8
6.3
11
1
17,
5
2,4
31
Л
-949 F
8
Л
-1
55
х
Л
-6
14
+
+
-
39.
4
34.
6
6.7
10
5
12,
6
3,6
289
Выводы
1. Выявление маркеров по скороспелости, вилтоустойчивости и по однородности
морфохозяйственных признаков на раннем этапе селекционной работы будет способствовать более
эффективному отбору генотипически выровненных семей и линий;
2. Наличие маркеров по скороспелости, вилтоустойчивости в гибридных семьях и линиях
свидетельствуют о генотипической стабильности этих признаков, что очень важно для селекционной
работы.
ЮҚОРИ СИФАТЛИ ҒЎЗА ЛИНИЯЛАРИНИ ОЛИШДА «ГЕНЛАРНИ ПИРАМИДАЛАШ»
ТЕХНОЛОГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Макамов А.Х., Дарманов М.М., Норов Т.М., Усмонов Д.Э., Мирзаёқубов К.Э., Кушанов Ф.Н.,
Шерматов Ш.Э., Буриев З.Т., Абдурахмонов И.Ю.
ЎзР ФА, Қишлоқ ва СХВ, “Ўзпахтасаноат уюшмаси” қошидаги Геномика ва биоинформатика маркази
Тола сифати юқори, серҳосил, қурғоқчиликка, турли хил касалликларга ва ташқи муҳитнинг
ноқулай шароитларига чидамли бўлган ғўзанинг янги навларини яратиш бугунги кунда долзарб
ҳисобланади.
Замонавий молекуляр маркерлар технологияси амалий ўсимликлар селекциясида муҳим
агрономик белгилар билан алоқадор бўлган миқдорий белгилар локусларини (QTL) карталаштириш,
генетик ўзгарувчанликни аниқлаш, тавсифлаш ва манипуляция қилишни осонлаштиргани орқали ўзининг
фойдали эканлигини кўрсатди (1). Ўтган йиллар давомида бир неча хил янги авлод молекуляр
маркерларни яратилиши, ўсимликлар геномини кенг қамраб олган генетик бириккан хариталарни тузишга
олиб келди. Бу генетик хариталар селекционерларга хўжалик учун қимматли бўлган белгиларга генетик
боғланган маркерларни аниқлаш ва уларни маркерларга асосланган селекция (МАС) дастурида
фойдаланиш имкониятини яратди. Ғўза селекциясида молекуляр маркерлардан фойдаланишнинг асосий
сабабларидан бири уларнинг 100% ирсийланиши ва иқтисодий тежамкорлигидадир (2). Шунинг учун ғўза
гермплазмасидан фойдаланиб ирсийланиши паст бўлган белгиларни танлаш, мураккаб бўлган тола
ҳосилдорлиги ва сифат белгиларини аниқлаш ҳамда уларни МАС дастури орқали элита навларга
интрогрессия қилишда молекуляр маркерлар кенг қўлланилмоқда (3). ДНК маркерларидан фойдаланиб
қимматли хўжалик белгиларга алоқадор QTL локусларини аниқлаш ўсимликлар селекциясида полиген
хусусиятга эга бўлган мураккаб белгиларни тавсифлашга катта ҳисса қўшади (4). Ўтган асрдан тўплаб,
ривожлантириб ва сақлаб келинаётган Ўзбекистон ғўза гермплазмаси 43 авлодга мансуб А-геномдан K-
геномгача бўлган ғўзанинг 17000 генетик хилма-хил намуналарига эга бўлиб (5), улардаги 335 та ғўзанинг
нав ва нав намуналарини иқлими жиҳатдан бир-биридан кескин фарқ қилувчи Ўзбекистон ва Мексика
шароитида ўстириб 202 та SSR (Simple Sequence Repeat-оддий такрорланувчи кетма-кетликлар)
праймерлари ёрдамида тадқиқ қилиши натижасида тола сифат белгиларига (микронейр, тола узунлиги,
пишиқлиги ва элонгация) генетик боғланган бир нечта ДНК маркерлари аниқланди (6). Ўзида толанинг
сифат белгиларига (микронейр, тола пишиқлиги, узунлиги ва элонгация) генетик боғланган ДНК
маркерларини тутган линиялар юртимизда ДНК маркерларига асосланган селекция дастурини бошлашга
замин яратди.
Бундай донор линиялар ва ДНК маркерларидан фойдаланиб икки ва ундан ортиқ толанинг сифат
белгиларини бир маҳаллий навга жамлашни (пирамидалаш) мазкур тадқиқотнинг мақсади қилиб
белгиланди.
Фойдаланган материаллар ва услублар.
Мазкур тадқиқотда ЎзР ФА Генетика ва ЎЭБ
институтининг “Ўзбекистон ғўза гермплазмаси” коллекциясидаги тола пишиқлиги ва элонгация
кўрсаткичлари юқори бўлган Л-141 ва Saenr pena-85 линиялари донор сифатида ишлатилди. Бу донор
линияларда тола пишиқлиги ва элонгация кўрсаткичлари юқори бўлиб, ДНК маркерлари билан генетик
боғланган. Реципиент сифатида ушбу белгилар бўйича пастроқ кўрсатгичга эга бўлган маҳаллий
Андижон-35 нави ишлатилди. Шунингдек, Л-141 ва Saenr pena-85 донор линиялари билан реципиент
Андижон-35 навининг чатиштирилишидан олинган BC
2
F
1
ўсимликлари тадқиқотнинг марказий материали
сифатида ишлитилди. Ота-она ва BC
2
F
1
ўсимликларининг тўқималаридан геном ДНКлари СТАВ
(Цетилтриметиламмониум бромид) усулида ажратилди. Ажратилган геном ДНКлари тола пишиқлига ва
элонгация белгиларига генетик боғланган BNL1604 ва BNL3545 маркерлари ёрдамида ПЗР (полимераза
занжирли реакция) усулида скрининг қилинди.
Маҳаллий ғўза навларида тола сифат кўрсаткичларини ошириш мақсадида ўзининг қимматли
хўжалик белгилари (микронейр, тола пишиқлиги, узунлиги ва элонгация) билан ДНК маркерлари
ўртасида генетик боғланишга эга бўлган донор линиялардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Тола
сифати бўйича бир неча маркер белгиларни бир маҳаллий навга жамлаш (пирамидалаш) мақсадида тола
290
пишиқлиги ва элонгация белгилари билан боғлиқ ДНК маркерларини ўзида тутган Л-141 ва Saenr pena-
85 донор линиялари ва Андижан35 нави ўртасида дурагайлаш ишлари олиб борилди. Олинган биринчи
авлод (F
1
) дурагайлари ўзаро чатиштирилиши натижасида икки хил хўжалик-қимматли белгиларга эга
бўлган мураккаб дурагайлар олинди:
F
1
(Андижон-35×Л-141)×F
1
(Андижон-35×Saenr pena-85) (тола пишиқлиги ва элонгация).
Ушбу биринчи авлод мураккаб дурагайларида донор линияларга хос бўлган салбий белгилардан
холи бўлиш мақсадида Андижон-35 нави билан бэккрос ишлари олиб борилди. Олинган BC
1
F
1
дурагайларидан ниҳоллик даврида ажратиб олинган геном ДНКлари тола пишиқлиги ва элонгация
белгиларига генетик боғланган BNL1604 ва BNL3545 маркерлари билан ПЗР усули ёрдамида скрининг
қилинди. ПЗР таҳлилига кўра ўзида тола пишиқлиги ва элонгация белгиларини бошқарувчи аллелларини
тутган ўсимликлар Андижон-35 нави билан такрорий бэккрос қилинди. Ўз навбатида, 135 та BC
2
F
1
дурагайлари ҳам ДНК маркерлари ёрдамида ПЗР усули билан текширилди ва ўзида донор аллелларини
тутган 38 та BC
2
F
1
ўсимликларида учинчи бэккрос ишлари амалга оширилди. 38 та BC
2
F
1
ўсимликлари
билан бирга қиёслаш учун ўзида маркер белгиларига эга бўлмаган 10 та назорат BC
2
F
1
ўсимликлари
ҳамда ота-она ўсимликларининг тола сифатларини аниқлаш мақсадида уларнинг тола намуналари HVI
ускунасида таҳлил қилинди. Тола сифатларини таҳлилига кўра, реципиент Андижон-35 навининг тола
пишиқлиги ўртача 32.1гр/текс ва элонгация 8.1%, донор Л-141 линияда тола пишиқлиги 39.3гр/текс,
элонгация 8.6% ҳамда Saenr pena-85 донор линияда тола пишиқлиги ўртача 28.4гр/текс, элонгацияси
10.9% га тенг бўлганда 38 та BC
2
F
1
ўсимликларида эса ўртача тола пишиқлиги 32.9гр/текс (мак./мин. 36.2-
28.3гр/текс) ва элонгацияси 9.2%га (мак./мин. 10.5-6.6%) тенг бўлди. Шу билан бирга донор аллелларига
эга бўлмаган 10 та назорат BC
2
F
1
ўсимликларида ўртача тола пишиқлиги 29.1гр/текс ва элонгацияси
7.1%га тенг бўлди. Олинган натижалардан кўриниб турибдики, 38 та BC
2
F
1
ўсимликларида тола
пишиқлиги ва элонгация кўрсаткичлари ота-она ўсимликлари ҳамда назорат BC
2
F
1
ўсимликларига
нисбатан юқорироқдир. Улардан тола сифати юқори бўлган намуналар тола микронейрига жавоб берувчи
QTL локусларига эга бўлган линиялар билан дурагайлаш ишларини олиб бориш учун танлаб олинди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, хўжалик-қимматли белгилар билан боғлиқ бўлган икки ва
ундан ортиқ QTL локусларни бир ўсимликка жамлаш ҳамда олинган мурраккаб комбинацияли
дурагайларда уларни тез ва самарали селекция қилишда уларга генетик боғланган ДНК маркерларининг
ўрни катта.
Do'stlaringiz bilan baham: |