www.ziyouz.com kutubxonasi
38
Ҳа, нима бўлсаям дарди-алами ичида! Чунки ҳаммасига ўзи айбдор. Бегимқулни унга ота-
онаси топиб бергани йўқ, ўзи топди. Нима қилсаям ҳаммасини ўзи қилди, энди жафосиниям ўзи
тортади!..
Туйқусдан кўча эшик каттиқ тақиллади, ҳовлида, кўчада кучуклар вовиллади.
«Бегимқул!»
Нилуфар аъзойи бадани музлаб, кўрпада ғужанак бўлиб олди.
Олдин дадаси ётадиган катта уйнинг чироғи ёнди, гурс-гурс қадам товушлари эшитилди,
сўнгра ҳовлига чиққан ойисининг енгил шип-шипи қулоққа чалинди. Ўрдадай катта ҳовли
қандайдир оғир, нотинч сукутга чўмди.
— «Дадамлар... чойхонадан қайтдилар, шекилли. Бўлди. Ухлаш керак!»
Нилуфар чап томонига ағдарилиб, бошини кўрпага ўраб олди. У кўзи илиндими, йўқми,
билмай қолди, ҳовлида, худди деразасининг тагида дадасининг ингичка, асабий овози
эшитилди.
— Қизинг кепти — нега айтмадинг?
— «Ҳар куни келиб юрган қизингиз, келса нима бўпти?
— Бир нима бўлмаса... бу айиқполвон нима қилиб юрипти тун ярмида? Нима шивир-шивир
боядан бери?
— Нима бўларди? Иккиси жиндай аразлашиб қолишипти. Эр-хотиннинг уруши, дока
рўмолнинг қуриши... Қўйинг, сиз аралашманг шу ишга!
— Ҳалиям аралашмоқчи эмасман. Аммо лекин... гулдай қизимнинг умрига завол бўлдинг-
да, хотин...
— Вой, ману кишини! Қизингизга нима бўпти? Егани олдида, емагани кетида, кийгани
ипагу атлас! Қўлида олтин соату тилла билагузук, тагида машина!..
— Кошкийди гап машинада бўлса!..
— Сизга қолса ҳамма гап ғижжакда! Ғижжагингизни қўлтиқлаб ўн йил югурганда" битта газ
плитага кучингиз етмади. Бир ойда ҳаммасини тўғрилаб берди куёвингиз. Роҳат қилиб ёқиб
ўтирибсиз. Ҳайронман, шу куёвингизни кўрсангиз жинингиз қўзғайди. Мақсадингиз нима?
Қизингизни ажратиб, уйингизга оп-кеп олмоқчимисиз? Қариндош-уруғ, маҳалла-юрт нима
дейди?
— Маҳалла-юрт деб кимни айтяпсан?? Оғзига кучи етмаган уч-тўртта сатангларингними?
Падарига лаънат ўша... оғзи билан юрадиган отинчаларингни!.. Ўзим гаплашиб қўяман ўша
суюкли куёвинг билан!
— Тўхтанг! Қош қўяман деб, кўз чиқарасиз! Тўхтанг деяпман сизга!
Овозлар узоқлашди.
Нилуфар бошини кўрпага ўраркан, юрагига қуйилиб келган чексиз меҳрдан ўпкаси тўлиб:
— Дадажон! — деди пичирлаб. — Тоабад унутмайман бу гапларингизни. Қизингизман,
дадажон!..
9
Бегимқул кечаси томоғи қуруқшаб уйғонди: тили тинглайига ёпишиб қолган, оғзи какра
чайнагандай тахир эди.
Одатда, Бегимқул бирорта зиёфатдан қайтганда, кечаси бош томонидаги тумбочкага бир
коса сут, бир чойнак кўк чой ё бир шиша Тошкент суви қўйиб ётар, кечаси билан уйқу аралаш
шуларни симириб чиқарди. Бу сафар ҳам кўзини очгиси келмай қўлини тумбочка турадиган
томонга чўзди, чўзди-ю, бош бармоғи чаён чаққандай жаз этиб, ўрнидан турди.
Чироқ ўчирилмаган, у ётоқхонада эмас, меҳмонхонада, диванда ётиб қолган, ҳамма ёқ ола
тўполон, синган қандил, пиёла-чойнак, пачақ бўлган қадаҳ синиқларидан гиламда оёқ қўядиган
Одил Ёқубов. Биллур қандиллар (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |