Microsoft Word ахборот технологиялар фанидан мажмуа doc


Транзакциялар мониторлари



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/141
Sana23.02.2022
Hajmi2,73 Mb.
#151941
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   141
Bog'liq
axborot texnologiyalari

Транзакциялар мониторлари деб аталадиган сервисларни ҳам шундай тоифага 
киритиш мумкин. Транзакциялар мониторлари, одатда, маълумотларни ажратилган ҳолда 
сақлайдиган (яъни маълумотларни бир нечта маълумотлар базаси, балки турли МББТ да ва 
турли компьютерларда сақлайдиган) ва иловаларга эга бўлган ахборот тизимларида 
қўлланилади, бу иловалар бир вақтнинг ўзида бир нечта маълумотлар базасидан эркин 
фойдаланади. 
Транзакциялар мониторлари деб аталадиган сервисларни ҳам шу тоифа сервисларига 
киритиш мумкин. Транзакциялар мониторлари одатда маълумотларни тақсимланган ҳолда 
сақлайдиган (яъни маълумотларни бир нечта маълумотлар базаларида, балки турли МББТ 
ларида ва жисмоний жиҳатдан турли компьютерларда) сақлайдиган ва бир вақтнинг ўзида 
тақсимланган транзакциялар (яъни, маълумотларни бир нечта турли МБ да ёки тўла 
бажариладиган ёки бутунлай рад этиладиган ва яхлит бир бутун деб қараладиган 
модификациялаш) деб аталадиган бир нечта маълумотлар базасидан эркин фойдаланадиган 
иловаларга эга бўлган ахборот тизимларида қўлланилади.
(Агар битта маълумотлар базасининг ичидаги оддий транзакциялар МББТ серверлари 
томонидан муваффақият билан таъминлаб туриладиган бўлса ва бунда маълумотлар 
базасининг объектлари (индекслари, триггерлари,сақланадиган процедуралар, сервер 
чекловлари ва бошқалар) шаклида амалга оширилса, тақсимланган транзакциялар МББТ дан 
ташқарида алоҳида таъминланиши талаб этилади. Айнан ана шу транзакциялар мониторида 
амалга оширилади 3.9-расм). 
2. Сўровларга ишлов беришнинг базавий технологиялари 
Маълумотларни бошқаришнинг амалий дастурлари уларга тақсимланган ишлов бериш 
учун зарур инструмент ҳисобланади. Тармоқнинг мижоз-сервер архитектураси турли амалий 
дастурларга бир вақтнинг ўзида умумий маълумотлар базасидан фойдаланиш имконини 
беради. Шу нарса равшанки, маълумотларни бошқариш дастурларини иш станцияларидан 
серверга кўчириш иш станциялари ресурслари ошишига ёрдам беради, кўпроқ хусусий, 
маҳаллий вазифаларни бажариш имконини беради. Ушбу архитектура шунингдек 
маълумотларни бошқаришнинг маълумотлар базасини муҳофазалаш, маълумотларнинг 
бутунлигини (яхлитлигини) таъминлаш, ресурслардан биргаликда фойдаланишни бошқариш 
каби бир қатор муҳим функцияларини марказлаштириш имконини беради.
Маълумотларга тармоқда ишлов беришда мижоз-сервер архитектурасининг муҳим 
афзалликларидан бири сўровларни амалга ошириш вақтини қисқартириш имкониятидир. 
Бунинг тасдиғи сифатида тармоқ мижоз-сервери архитектурасида ахборотга ишлов беришнинг 
иккита базавий технологиясини ва анъанавий бўлган файл-сервердан фойдаланиш 
технологиясини кўриб чиқамиз.
Айтайлик, маълумотлар базасининг амалий дастури иш станциясида ишга туширилган 
ва фойдаланувчига баъзи излаш шартларига жавоб берадиган барча ёзувларни олиш зарур. 
Анъанавий файл сервери муҳитида иш станциясида бажариладиган маълумотларни бошқариш 
дастури маълумотлар базасининг ҳар бир ёзуви серверига сўров юбориши зарур бўлади (3.11-
расм). Иш станциясидаги маълумотларни бошқариш дастури ёзув излаш шартларига жавоб 
беришини фақат у иш станциясига узатилгандан сўнггина аниқлаши мумкин.
Ахборотга ишлов беришнинг ушбу технологик варианти маълумотларни тармоқ канали 
бўйлаб узатишга кўп вақт сарфлайди.
Мижоз-сервер муҳитида эса, аксинча, иш станцияси маълумотлар базаси серверига 
юқори даражали сўров юборади. Маълумотлар базаси сервери дискда ёзувларни излайди ва 
уларни таҳлил қилади. Сўров шартларига жавоб берадиган ёзувлар серверда тўпланиши 
мумкин. Сўнгра сўров тўла бажариб бўлингандан кейин иш станциясидаги фойдаланувчига 
излаш шартларига жавоб берадиган барча ёзувлар узатилади (3.11,б-расм).


90 
Ушбу технология тармоқ трафигини пасайтириш ва тармоқнинг ўтказиш қобилиятини 
ошириш имконини беради. Бунинг устига дискдан фойдаланиш ва маълумотларга ишлов 
бериш операцияларини бир тизимда бажариш ҳисобига сервер сўровларга иш станциясида 
ишлов берилгандан кўра тезроқ ишлов бериш ва излашни таъминлайди.
Маълумотларни бошқариш дастури 
а) ЭҲМ тармоқларида сўровларга ишлов беришнинг намунавий муҳити. 
Ишчи станцияси сўровларини узатиш дастури 
б) ЭҲМ тармоқларида сўровларга ишлов беришнинг тақсимланган муҳити. 
3.11–расм. (а, б). Базавий вариантлар бўйича сўровларга ишлов бериш технологиялари 

Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish