94
элементлари учун ишлатиладиган объектдан тушадиган соя каби визуал эффектлар)ни қўллаб-
қувватлашнинг мавжуд эмаслиги; мультимедиани бошқариш элементлари (одатда муаллифлик
мультимедиа дастурий воситалари томонидан яратиладиган ўтишлар ва анимациялар
эффектлари)нинг мавжуд эмаслиги; DHTML
ни амалга ошириш билан боғлиқ муаммолар.
America Online браузерлари. America Online (AOL) фойдаланувчилари (платформага ва
AOL дастурий таъминотининг версиясига қараб) мавжуд етти браузернинг бирини ишлатади,
уларнинг баъзилари фақат HTML
ни қўллаб-қувватлашни минимал даражада таъминлайди.
PC учун America Online
нинг энг сўнгги версияси – бу 3.0 версия бўлиб, у Microsoft
Interne Explorer 3.0 браузерининг мослаштирилган версиясини ишлатади.
WebTV. WebTV бизнинг хонадонимизга масофавий бошқариш пульти мавжуд оддий
телевизор орқали Web
ни олиб кирмоқда (шунингдек, хоҳишга кўра, клавиатурадан ҳам
фойдаланса бўлади). WEB-саҳифаларни кўриш учун WebTV ўз ихтисослашган браузеридан
фойдаланади. У HTML 3.2 стандартига мувофиқ синтаксик таҳлилни амалга оширади, лекин
фреймларни, Java, JavaScript, ActiveX ёки (ичига ўрнатилган Shockwave ва RealAudio 3.0 дан
ташқари) ичига ўрнатиладиган иловаларни талаб этадиган бошқа ихтиёрий форматни акс
эттириш имкониятларини тақдим этмайди. Шунингдек фақат WebTV
да ишлатиладиган
кўпгина янги фирма HTML-теглари яратилган.
WebTV тасвирни телевизор экранига чиқарганлиги сабабли ранг характеристикалари ва
экран параметрларига янги талаблар қўйилмоқда.
Opera. Opera – бу Ослодаги Opera Software Норвегия компанияси томонидан яратилган
кичиккина ва оддийгина браузер. Бу браузер жуда кам вақт ичида юкланади ва диск ҳажмига
минимал талаблар қўяди. Opera
нинг афзаллиги HTML стандартларига тўлиқ мос келиши
ҳисобланади. Анча обрўли браузерлар ўтказиб юборадиган тегларни ёзишдаги ноаниқликлар
(масалан, ёпувчи тегларни қолдириб кетиш, нотўғри ўрнатиш ва ҳ.к.) бу браузерда тўғри акс
этмайди. Opera 5.0 Java, каскадли стиллар жадваллари ва DHTML
ни қўллаб-қувватлайди.
Opera фойдаланишнинг тезлиги бўйича биринчи ўринларда турмасада, кўпчилик ишлаб
чиқувчилар коднинг тўғрилигига амин бўлиш учун ўз сайтларини Opera
да текширишни
давом эттирмоқдалар.
Lynx. Lynx – бу фақат матнни кўришни таъминлайдиган бепул тарқатиладиган браузер,
сизга Web
дан тез ва ишончли эркин фойдаланишни таклиф этади. У Web-саҳифани базавий
функционал характеристикалар бўйича текшириш учун яроқли бўлган стандарт сифатида
машҳур бўлди. Оддийлигига қарамай, бу браузер эскирмайди. Lynx ҳар доим
такомиллаштирилади ва замонавийлаштирилади. Ҳозир у жадваллар, шакллар ва ҳатто
JavaScript ни ҳам таъминлайди!
Агар қайси браузерлар энг кўп ишлатилиши маълум бўлса, қайси технологиядан
фойдаланиш ва тескари мослик учун қаердан чизиқ ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш
осон бўлади. Энг ишончли ахборотни, албатта, сайт ташрифларининг статистикасини юритиш
билан олиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: