85
Биринчи гуруҳ. Бу маълумотларни киритиш ва тасвирлаш функциялари.
Иккинчи гуруҳ – ушбу предмет соҳаси учун характерли бўлган соф амалий
функцияларни бирлаштиради (банк тизими учун ҳисобварақлар очиш, бир ҳисобварақдан
иккинчига пул ўтказиш ва ҳоказо).
Учинчи гуруҳ – ахборот-ҳисоблаш ресурсларини сақлаш ва бошқариш фундаментал
функциялари (маълумотлар базаси, файл тизимлари ва ҳоказо).
Тўртинчи гуруҳ – биринчи учта гуруҳ функциялари ўртасидаги алоқани амалга
оширувчи хизмат функциялари.
Шу муносабат билан ҳар қандай иловада қуйидаги мантиқий компонентларни ажратиб
кўрсатиш мумкин:
тақдим этиш компоненти (presentation), биринчи гуруҳ функцияларини амалга
оширади;
амалий компонент (business application), иккинчи гуруҳ функцияларини бажаради;
ахборот ресурсларидан эркин фойдаланиш компоненти (resource manager), учинчи
гуруҳ функцияларини бажаради, шунингдек уларнинг ўзаро алоқа усуллари тўғрисидаги
келишув киритилади ва аниқлаштирилади (ўзаро алоқа протоколси).
Мижоз-сервер технологиясини амалга оширишдаги фарқлар қуйидаги омиллар билан
белгиланади:
бу компонентлардан ҳар бири қўшилган дастурий таъминот турлари билан;
барча учта гуруҳ функцияларини амалга ошириш учун фойдаланиладиган дастурий
таъминот механизмлари билан;
тармоқдаги компьютерлар ўртасида мантиқий компонентларнинг тақсимланиш
усули билан;
компонентларнинг ўзаро алоқаси учун фойдаланиладиган механизмлар билан.
Қуйидаги моделларда амалга оширилган тўртта ёндашувни ажратиб кўрсатиш мумкин:
o
файл-сервер модели (File Server - FS);
o
узоқлашган маълумотлардан эркин фойдаланиш модели (Remote Data Access -
RDA);
o
маълумотлар базаси сервери модели (Data Base Server - DBS);
o
иловалар сервери модели (Application Server - AS).
(FS) – шахсий компьютерларнинг маҳаллий тармоқлари учун базавий ҳисобланади.
Яқин вақтгача бундай тизимлардан фойдаланувчи ватанимиз ишлаб чиқувчилари ўртасида
FoxPro, Clipper, Clarion, Paradox каби тизимлар оммалашган эди. Тармоқдаги компьютерлардан
бири файл-сервери ҳисобланади ва бошқа компьютерларга файлларга ишлов бериш бўйича
хизматларни кўрсатади. Файл сервери тармоқ операцион тизими (Novell NetWare) ни
бошқариш ишларини бажаради ва ахборот ресурслари )яъни файллар) дан фойдаланишда
компонент ролини ўйнайди. Бошқа шахсий компьютерларда тармоқда илова ишлайди, унинг
кодларида тақдим этиш компоненти ва амалий компонент қўшилиб кетган бўлади (3.4-расм).
Компонент
пр едст авления
Прикладной
компонент
Клиент
Се рвер
Компонент
доступа к
ресурс ам
Do'stlaringiz bilan baham: