10
давлат органлари ўртасидаги алоқаларни ахборот коммуникация технологияларидан бевосита
фойдаланган ҳолда кенгайтиришни тақазо этмоқда. Мамлакатимизда бу борада кенг қамровли ишлар
амалга оширилмоқда.
Интернет энциклопедияларда электрон ҳукумат атамасига “фуқаролар, бизнес ва
тадбиркорлик субъектлари, давлат ҳокимиятининг бошқа тармоқлари,
давлат хизматчиларига ариза
берувчи ва давлат органлари ўртасидаги шахсий алоқаларни камайтирган ҳолда ҳамда ахборот
технологияларини максимал қўллаган ҳолда ахборот бериш ва давлат хизматини кўрсатиш” деб
таъриф берилган. Германия Федератив Республикасининг электрон ҳукумат тўғрисидаги меморандум
тайёрлашда мамлакатнинг турли қисмларидан 70 дан ортиқ экспертлар қатнашган ва бу
меморандумда э-ҳукумат “жамоат фикрини шакллантириш жараёни, норматив ҳуқуқий ҳужжат
муҳокамаси, сиёсий маъмурий ва давлат функцияларини ахборот технологияларини интенсив
қўллаган ҳолда амалга ошириш” деб эътироф этилган
1
.
Ўзбекистонда бу атамага ҳуқуқий таъриф “Электрон ҳукумат тўғрисидаги” Ўзбекистон
Республикаси Қонунида келтирилган бўлиб, унда “давлат органларининг жисмоний ва юридик
шахсларга ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан давлат хизматларини
кўрсатишга
доир фаолиятини, шунингдек, идоралараро электрон ҳамкорлик қилишни таъминлашга
қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора тадбирлар ва техник воситалар тизимидир”
2
деб белгилаб
қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси “Электрон ҳукумат тўғрисидаги” Қонунида белгиланган
вазифаларни амалга оширишдан кўзланган мақсад давлат органлари ва фуқаролар ўртасидаги
муносабатларни янги босқичга кўтаришдан иборат. Бизнинг фикримизча, Ўзбекистоннинг ўзига хос
хусусиятларидан келиб чиқиб, электрон ҳукуматни шаклантиришда қуйидагиларга эътибор қаратиш
лозим:
-
Юқори даражада ахборотлашган фуқаролик жамияти асосларини яратиш;
-
“Бир дарча” принципида ишловчи фуқаролар ва давлат органлари ўртасида
интеграциялашган ягона макон яратиш;
-
Давлат
ҳокимияти
ва
бошқарувини
демократлаштириш
жараёнларини
янада
чуқурлаштириш, давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш;
-
Давлат органларининг аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан электрон ҳужжат
айланишидан фойдаланишга тўлиқ ўтказиш, ахборот алмашинишини
таъминлашнинг механизмини
шакллантириш ва унинг имкониятларидан кенг фойдаланиш;
-
Мамлакатимизда электрон ҳукуматни шакллантиришда ривожланган мамлакатлар
тажрибасини чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш;
-
Бюрократик тўсиқларни йўқотиш;
-
Молиявий харажатларни минималлаштириш;
-
Коррупцияни олдини олиш.
Юқоридаги фикрларни ҳаётга тадбиқ этилиши, бизнинг фикримизча, давлат бошқаруви
жараёнида “э-ҳукумат”нинг қўлланилиши бир қанча ижобий натижаларга олиб келади:
Биринчидан, давлат бошқарувидаги демократик тамойиллар ахборот-коммуникация
технологиялари ёрдамида амалга оширилади.
Иккинчидан, кенг аҳоли вакиллари ўртасида ташаббус амалга оширилади, бу ташаббус
қарорлар қабул қилишга ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Бунда фуқаролар қабул қилиниши
режалаштирилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазалари
билан бевосита иштирок этишади.
Учинчидан, фуқаролар ўз фаолликларини бевосита давлат органлари билан тўғридан-тўғри
муносабатга киришмаган ҳолда ҳамда харажатларни минималлаштирган ҳолда амалга оширишади.
Ушбу омил таъсирида давлат органларида сарф харажатлари камаяди ва давлат бюджети маблағлари
тежалади.
Тўртинчидан, “э-ҳукумат” воситасида жамоат назорати ўрнатилади,
яъни давлат органлари
фаолияти устидан кенг омма, шу жумладан, ҳокимиятнинг бир тармоғи устидан бошқа ҳокимияти
тармоғи назорати ўрнатилади. Бу билан фақатгина жамоат назоратигина эмас, шу билан биргаликда
ҳокимиятларнинг “бир-бирини тийиш” принципи амалга оширилади.
1
- Olaf Winkel Electronic Government in Germany – a key of future prospect, but expectation are exaggerated //
Zapotoczky, Klaus und Christian Pracher (Hrsg.): Administration innovate. Linz 2007. S. 163-186.
2
- “Электрон ҳукумат тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2015 йил 9 декабрь, ЎРҚ – 395-сон.
11
Бешинчидан, фуқароларнинг ахборот технологияларидан фойдаланиш даражаси ва кўлами,
шунингдек, уларнинг ахборот технологияларидан фойдаланиш саводхонлиги ортади.
Олтинчидан, давлат органлари ва фуқаролар ўртасидаги диалогни таъминловчи ягона макон
вужудга келади.
Мамлакатимизда ушбу соҳанинг ҳуқуқий базаси яратилган. Дастлаб, 2003 йил 11
декабрда
“Ахборотлаштириш тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган. Ушбу қонундан
келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Замонавий ахборот-коммуникация
технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” 1730 - сонли
Қарори, 2012 йил 30 декабрда “Интерактив давлат хизматларини кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда
интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада
такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида” 378-сонли Вазирлар Маҳкамасининг Қарори қабул
қилинган. Ушбу қарорда Ягона интеракив давлат хизматлари портали низоми тасдиқланган ва
бугунги кунда портал фаолият олиб бормоқда.
2015 йил 9 декабрда Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида” Қонуни
қабул қилиниши электрон ҳукуматни жорий қилишда муҳим қадам бўлди. Ушбу қонуннинг қабул
қилиниши ўзига хос характерга эга, яъни аввало, электрон ҳукумат ташкил этиш масалалари ахборот
коммуникация технологияларини тартибга солишга қаратилган қонуности ҳужжатлар қабул қилиниб,
кейинчалик Қонун қабул қилинган. Шу ўринда шуни такидлаш керакки, Америка Қўшма
Штатларида ушбу жараён “Электрон ҳукумат тўғрисида” Қонун қабул қилинишидан бошланган
1
.
Ушбу соҳадаги ривожланган мамлакатлар тажрибаси ва уларнинг ютуқларини ўрганиш ва
уларни мамлакатимиз шароитига мослаштирган ҳолда электрон ҳукумат соҳасини янада
ривожлантириш мумкин. Бу ўринда Республикамиз Президенти И. А. Каримов таъбири билан
айтганда у ёки бу ривожланган мамлакатнинг ривожланиш моделини кўр-кўрона қўллаш
мувоффақиятга олиб келмаслиги аниқ. Жанубий Корея электрон ҳукумат соҳасининг
ривожланиш
даражаси бўйича етакчи мамлакатдир. Ушбу мамлакат тажрибаси шуни кўрсатадики, электрон
ҳукуматга ўтиш шарт-шароитларининг биринчи босқичида диктатурадан демократияга ўтиш усули
сифатида кичик ва самарали фаолият кўрсатувчи ҳукумат тузилади ва бу босқичда Ахборот
технологиялари индустрияси яратилади. Бу босқичда шунингдек, кадрлар тайёрлашга алоҳида
эътибор қаратилади. Иккинчи босқичда мамлакатда интернетдан кенг миқёсда фойдаланишга
қаратилган
лойиҳаларни
амалга
ошириш
билан
фуқароларнинг
ундан
фойдаланишини
кенгайтиришга қаратилган. Учинчи босқичда Корея ҳукумати маъмурий жараёнларни
инновацион
усули сифатида электрон ҳукуматдан фойдаланиш стратегиясини амалга оширган.
2
Қисқа муддатли давр мобайнида, электрон ҳукумат доирасида фуқароларнинг кўплаб
сўровларига жавоб берилди. Ягона интерактив хизматлар портали маълумотларига таянган ҳолда
портал орқали амалга оширилган мурожаатлар статистикасига тўхталиб ўтсак:
Унга кўра портал орқали амалга оширилган мурожаатларнинг умумий статистикаси 564352,
уларнинг 98%, 522010 таси кўриб чиқилган, 2%, 12342 таси эса қайта ишлаш жараёнида. Келиб
тушган аризаларнинг 43 % и, яъни 242114 таси жисмоний шахслардан, 57 % и, яъни 322238 таси эса
юридик шахслар томонидан юборилган. Буларнинг 322412 таси тадбиркорлик субъектларидан келиб
тушган.
Портал орқали охирги ойларда амалга оширилган мурожаатларни таҳлил қилиб қарасак, 2015
йилнинг сентябридан 2016 йилнинг январ ойигача мурожаатлар сонининг ўзгариши қарийб бир хил
бўлган, яъни 28000 тадан 29000 тагача, 2016 йилнинг январидан мартигача мурожатлар сонида
кескин ўсиш кузатилмоқда, яъни 29000 тадан 42500 тагача.
Юқоридаги таҳлил шуни кўрсатмоқдаки, электрон ҳукуматнинг жорий этилиши давлат
органлари билан жисмоний ва юридик шахслар ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги
муносабатлар янги босқичга кўтарилган, ахборот комуникация технологияларидан
фойдаланган
ҳолда мурожаат динамикаси ошган.
Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистонда электрон ҳукуматни жорий этилиши демократик
фуқаролик жамиятнинг асосларини шакллантиришда муҳим қадам бўлади. Чунки электрон
ҳукуматни жорий этилиши давлат органларининг омма билан алоқаларини тубдан яхшилайди,
1
- Григорьев П. В. Электронное правительство в России: проблемы и перспективы развитии // Актуальные
проблемы гуманитарных и естественных наук. 2009 №3 Стр. 179-184.
2
- Song Heejoon E-Government of Korea –Achievement and tasks -// Informatization Policy // URL
http://eng.nia.or.kr/english/eng_nia.asp