5-Шўба: АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ТИЗИМЛАРИ УЧУН МУТАХАССИСЛАР
ТАЙЁРЛАШ, ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ СОҲА ХОДИМЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ
ОШИРИШНИНГ МУАММОЛАРИ.;
ТАЪЛИМ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШДА ЯНГИЧА ЁНДОШУВЛАР
Азамиддин Турсунович Қўлдашев т.ф.н. доцент СамДАҚИ
АННОТАЦИЯ
The paper considers the monitoring system of Higher Educational Institutions including the
improvement of professional and pedagogical skills of professors and teachers' staff, self-working, training
quality of specialists, and increasing of fruitfulness of knowledge. It will be the main system in the
integration of the Higher Educational Institution on the international area.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунида, Давлат таълим
стандартларида умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим мазмунига ҳамда сифатига
қўйиладиган талабларни белгилаши, таълим муассасалари юқори малакали мутахассислар
тайёрлашни таъминлаши кўрсатиб ўтилган. Бу вазифаларни бажариш юқори малакали
мутахассисларни тайёрлаш уларни ҳозирда катта суръатлар билан ривожланаётган меҳнат бозорида
ўз ўрнини топиш учун мутахассислар сифатига қўйиладиган талабларни босқичма-босқич
ривожлантириб, такомиллаштириб боришни талаб қилмоқда.
Ўзбекистонда таълимнинг устувор вазифаларидан бири сифатида, таълим олувчилар онгида
миллий ва умуминсоний қадрятларни қарор топтириш, уни келгусида жамиятда ўз ўрнини муносиб
топиш учун амалий, ҳаётий кўникмаларни шакллантириш билан талабаларнинг ижтимоий-иқтисодий
муносабатларга фаол киришиб кетишига муносабатини шакллантириш муҳим вазифа сифатида
қаралади.
Мана шу омил, таълим-тарбия жараёнини талабаларга фақат билим бериш эмас балки эгалланган
билим ва малакаларини амалётга татбиқ этиш, кўникмаларини шакллантириш ҳам асосий
масалалардан биридир.
Мазкур вазифалар таълим сифати даражасини кўтаришни, малакали, рақобатбардош
мутахассислар тайёрлашни ёки таълим ва тарбия тизимида туб сифат ўзгаришларини содир этишни
талаб қилади.
Таълим сифатини таъминлаш биринчи навбатда таълим муассасасининг моддий-техник
базаси, молиявий аҳволи мавжуд хўжалик шартномалари, маблағли илмий лойиҳалар, мавжуд
замонавий техникавий таъминот, ахборот ресурслари, электрон таълим воситалари, педагогларнинг
касбий малакалари, билим савиялари, салоҳияти ва талабанинг ўзлаштириши, сифат кўрсаткичлари,
мутахассис даражасида ҳосил қилган кўникмалари, эгаллаган касби ва истеъмолчилар томонидан
мутахассисга бўлган эҳтиёжнинг шаклланиши бир томон бўлса, иккинчи томондан истеъмолчининг
(иш берувчи) мутахассис сифатига қўядиган талаб ва таклифлари ҳам жуда катта аҳамиятга эга.
Таълим муассасасида таълим сифатини назорат қилиш ўқув жараёнини давлат таълим стандартлари
ва бошқа норматив-меъёрий ҳужжатларга мослик даражасини текшириш ва шу билан бирга
рақобатбардош, бозор шароитига мослашувчан кадрларни тайёрлаш билан бевосита боғлиқдир.
Барчамизга маълумки таълим муассасасисининг асосий мақсади – назарий ва амалий тайёргарликка
эга бўлган малакали мутахассисларни тайёрлаш хисобланади.
Ҳозирги пайтда таълим муассасасиларда таълим сифатига салбий таъсир этувчи бир қатор омиллар
мавжуд, булар қаторига:
-
кадрларнинг кексайиб бориши;
-
таълим муассасаси битирувчи иқтидорли ёшларининг педагогик фаолиятга мойиллигининг
камлиги;
-
амалиётларни ташкиллаштириш билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал қилишдаги баъзи
қийинчиликлар;
-
ишлаб чиқаришдан таълим жараёнига таклиф қилинаётган амалиётчи мутахассисларнинг
педагогик қобилиятларини етарли даражада эмаслиги;
-
таълим жараёни билан ишлаб чиқариш ўртасида интеграцияни етарли эмаслиги;
-
ўқув-таълим жараёнини моддий техника базасини маънавий эскирганлиги;
-
таълим муассасасига қабул қилинаётган ёшларнинг айрим қисмини касб танлаш жараёнида
мақсадга тўғри йўналтирилмаганлиги.
6
Таълим сифатини таъминлаш тизими қўйидагиларни ўз ичига олади:
- бозор талабларига мослиги бўйича таълим дастурлари сифатини иш берувчи нуқтаи назаридан
баҳолаш;
- ўқувчи ёшларни инновацион қобилиятларини ва ҳозирги вақтдаги билими даражасини аниқ
баҳолаш;
- таълим муассасаси фаолиятини ўз-ўзини баҳолаш асосида таълим сифатини назорат қилиш.
Умуман, таълим сифатини назорат қилишдаги бугунги ҳолат, профессор-ўқитувчи ва талабаларни
фаоллаштирувчи ва мотивацион принципларга асосланган бўлиб, уни янада юқори сифат босқичига
кўтариш учун жараённинг янги тизимини яратиш мақсадга мувофиқдир.
Таълим сифатини назорат қилиш тизимининг мақсад ва вазифалари
бугунги кундаги талаб ва
яратилган шароитларни ҳисобга олиб, таълим муассасасидаги мутахассисларни касбий ўқитишнинг
моделини ва унга мос келувчи таълим муассасасини бошқариш тизимини шакллантириш ҳамда
таълим жараёнини инновацион ривожлантиришнинг меъёри сифатида зарур педагогик муҳитни
яратишга йўналтирилиши лозим. Бу ўз навбатида ички ва ташқи мақсадларни келтириб чиқаради.
Ички мақсадлар:
1. Соғлом рақобатни юзага келтирган ҳолда турдош таълим муассасаси битирувчилари сифат
даражасидан кам бўлмаган юқори сифат кўрсаткичларига эга мутахассисларни тайёрлаш.
2. Замон талабларига мос мутахассисликларини очиш.
3. Таълим муассасасида таълим олиш учун қулай шароитларни таъминлашга йўналтирилган
инфратузилмани ривожлантириш.
4. Замонавий педагогик таълимда ахборот-коммуникацион технологияларидан самарали
фойдаланиш.
5. Таълим муассасаси профессор-ўқитувчи, раҳбар ходимларининг малака ва касбий
компетентлик даражасини ошириш.
6. Таълим муассасасисининг иқтисодий имкониятларини ривожлантириш чораларини кўриш.
Ташқи мақсадлар:
1.
Таълим сифатини ошириш орқали ривожланган хорижий мамлакатлардаги нуфузли
таълим муассасалари қаторидан жой олиш.
2.
Қабулга ўқувчиларни жалб этиш имкониятларини ошириш, битирувчиларни ишга
жойлаштириш бўйича янги меҳнат бозорларини ўзлаштириш.
3.
Истеъмолчилар, иш берувчилар, аниқ тармоқ ва минтақаларнинг талабларини қондиришга
йўналтирилган иш фаолиятини такомиллаштириш.
Юқорида қайд этилган мақсадларга эришиш учун қўйидаги вазифаларни ҳал қилиш зарур деб
ҳисоблаймиз:
- таълим муассасаси томонидан тақдим этилаётган таълим хизматлари сифатини узлуксиз яхшилаб
бориш механизмини яратиш ва амалиётга жорий этиш;
- таълим муассасаларида барча профессор-ўқитувчилар ва ходимларнинг ўз меҳнат фаолияти
натижаларини яхшилашдан манфаатдорлигини ошириш;
- таълим муассасаси таълимини модернизациялашга каратилган Давлат сиёсати тамойиллари
ижросини таъминлаш;
- таълим муассасасининг аттестация ва аккредитациядан муваффақиятли ўтиши учун шароит яратиш.
- Олий таълим муассасасисининг жаҳон таълим тизими билан интеграциялашуви учун зарур шарт-
шароитларни яратиш.
Қуйидагилар таълим жараёни сифатини таъминлаш ва назорат қилиш учун зарур бўлган асосий
шартлар ҳисобланади:
-
таълимнинг мақсади ва мазмуни;
-
профессор-ўқитувчилар таркибининг касбий компонентлигини ошириш ва улар фаолиятини
тизимли ташкил этиш;
7
-
таълим жараёнининг моддий-техника ва илмий-тадқиқот ахборот базасининг ҳолатини
янгилаш;
-
таълим сифати назоратини ташкил этиш.
Ҳар бир шартнинг таркибий қисмлари куйида келтирилган схемада кўрсатилган. (1- шакл).
1- шакл
Do'stlaringiz bilan baham: |