“Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар
мамалакат тараққиётининг муҳим омили” конференция материаллари.
37
қўйди. Илмий-техника ютуқлари физиканинг фундаментал тадқиқотлари билан
боғлиқ бўлгани каби, тадқиқотларда янги ахборот технологияларининг
қўлланилиши ҳам муҳим ўрин тутади.
Физикавий ўқув тажрибалари физикани ўқитиш жараёнининг асосий
элементларидан ҳисобланади. Уларга қўйиладиган асосий талаблардан бири
фан ва техниканинг замонавий ютуқлари даражасига мос бўлишидир. Ўз
навбатида, бир томондан, физика ўқув лабораториялари бу талабларга жавоб
бериши кераклиги бўлса, иккинчи томондан ўқув дастурларига мос бўлиши
керак.
Бизнинг фикримизча, ўқув жараёнига тадбиқ этилажак замонавий илмий-
техник янгиликлар билан таъминланган лабораториялар ўқитувчига ва
талабага қуйидаги имкониятларни яратади:
- физикавий тажрибаларнинг илмийлигини ва намойишкорлигини ошириб,
физик катталикларнинг ўлчов асбобларидан фойдаланган ҳолда физик
қонуниятларни визуаллаштириш;
- лаборатория ишларини бажараши жараёнида талабалар олдида турган
ижодий ёндошиш талаб этиладиган физика дарсларида шахсий технологик
маданиятни шакллантириш;
- замонавий физикавий ўқув лабораториялари яратишнинг мақсади ва
вазифаси бўлган, талабаларнинг мустақил ишлаш даражасини ошириш
кабилар.
Бизнинг фикримизча таълим муассасаларидаги замонавий физикавий
лаборатория қуйидагича тузилмага эга бўлиши зарур.
Биринчидан,
замонавий
физикавий
тажрибаларга
махсус
дастурлаштирилган микропроцессорли қурилмалар (электрон ҳисоблаш
машиналари) ни кенг миқёсда қўллаш: аниқроғи, дастурли ҳисоблаш
қурилмалари ва компьютерлар. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, дастурли
ҳисоблаш қурилмалари ва компьютерларни қўллаш ўлчаш ва ҳисоблаш
ишларида, лаборатория ишларини намойиш этишда
ҳамда динамик
жараёнларнинг моделларини яратишда анча қулайликлар туғдиради.
Талаба жараённи ёки ҳодисани шунчаки эшитибгина қолмай, уни ўз қўли
билан дастурий моделини яратиши ваш у асосида масаланинг ечимини
келтириб чиқариши мумкин бўлади. Физикавий ўқув лабораторияларида
дастурлаштирилган ҳисоблаш қурилмалари ва компьютерлар билан боғланган
ўлчов-ҳисоблаш жамланмаларининг бўлиши физиканинг барча бўлимлари:
механика,
молекуляр
физика,
электродинамика,
квант
физикаси
катталикларини ўлчашда ўқув жараёнидаги тажриба самадорлигини оширади.
Иккинчидан, замонавий физикавий ўқув лабораториясининг яна бир асосий
қурилмаси, дастурлаштирилган ҳисоблаш қурилмалари ва компьютерлар билан
боғланган ўлчов-ҳисоблаш жамланмалари таркибида видеопроекторлардир. Бу
қурилмалар ёрдамида ўқув видеолавҳалари ва ўргатувчи дастурларни намойиш
этиш физикавий тажрибанинг намойишкорлигини ошириб, талабаларнинг
мустақил ишларни бажаришларига катта ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |