“Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар
мамалакат тараққиётининг муҳим омили” конференция материаллари.
50
ривожланиш даражаларини белгилайдиган мезонлари, хусусан ахлоқий
мезонлар ҳам (миллий ёки умуминсонийлигидан қатъий назар) экологик макон
хусусиятларига мос равишда ўзгариб туради.
Маънавий янгиланиш жараёни даврнинг талаби
Қўлдашев А.Т., талабалар: Қурбонова Ф.О.,Турсунова С.З.
Мамлакатимизда демократик ислоҳатлар чуқурлашуви ва фуқоралик
жамиятининг ривожланиши даврида, жамиятдаги муҳим ислоҳотлар қаторида
маънавий жараёнларда ҳам муҳим ўзгаришлар содир бўлмоқда. Бу жараённинг
ўзига хос хусусиятларидан бири унинг бевосита ёшлар ҳаёти, фаолияти, билим
олиш, мутахасис сифатида шаклланиши билан боғлиқ бўлганлигидадир.
Маънавий
янгиланишнинг
асосий
йўналишидан
бири
мамлакатимиз
тарихининг зарварақларида битилган, мустақиллигимизни тараннум этган,
унинг учун кураш олиб борган ватандошларимизнинг қаҳрамонлиги, матонати,
ватан озодлиги учун кураши мазмунини, моҳиятини очиб бериш ва ёш авлод
тафаккурига сингдириш билан боғлиқдир. Шунингдек ушбу жараён
мамлакатимизда фалсафий фикрларнинг ривожланиш босқичлари, ҳур
ғояларни, ватанимиз озодлиги, мустақиллиги ғояларини илгари сурган
мутафаккирларимизнинг маънавият хазинасига қўшган муносиб ҳиссасини
ёшларимиз томонидан ўрганилиши, англаниши, қалбида ўрин олишдек
мураккаб жараённи ўз ичига олади. Таъкидлаш лозимки, мустақиллик даври
маънавияти бевосита ёш авлоднинг тарбияси яъни уларни янги ижтимоий
иқтисодий шароитга тайёрлаш, ушбу даврга хос кўникмаларни ҳосил қилиш
билан боғлиқдир. Бу тадбирлар таълим ва тарбия муштараклигини тақоза
қилади ва таълим жараёнида энг сўнги педагогик технологияларни қўллаш,
янги авлод тафаккури учун зарур бўлган ўқитиш усулларини мунтазам
такомиллаштиришни талаб қилмоқда.
Янги давр маънавий дунёқарашининг вужудга келиши ҳақида Ўзбекистон
Республикаси Биринчи, Президенти И.А.Каримов «Юксак маънавият енгилмас
куч» асарида таъкидлайдики, “...мен бу борадаги фикрларни инкор этмаган
ҳолда, “маънавият” тушунчасининг мазмуни фақат “маъни”, “маъно” деган
сўзлар доирасида чгеараланиб қолмайди, деб ўйлайман. Нега деганда, инсонни
инсон қиладиган, унинг онги ва руҳияти билан чамбарчас боғланган бу
тушунча ҳар қайси одам, жамият, миллат ва ҳалқ ҳаётида ҳеч нарса билан
ўлчаб бўлмайдиган алоҳида ўрин тутади”[1]. Демак, жамият миллий ғоя орқали
ёшларга қандай ғоя ва фикрни таклиф этса шунга мос равишда мафкуравий
жихатдан чиниққан ватанпарвар замонавий билимларни эгаллаган ёшларга эга
бўлади. Энг муҳими шундаки, ҳар бир жамиятда, қандай шаклда, қандай
мақсадда бўлмасин ёшлар ҳар қандай янги ғояга, турли янги концепцияларга
нисбатан ўз муносабатини билдиради ва аҳолининг бошқа қатламига нисбатан
тезроқ қабул қилади. Шунингдек, ёшлар янгиликни тез илғаб олувчи ҳамда
салбий ҳодисаларга тез берилувчанлик хусусиятлари билан ҳам ажралиб
туради. Шу боисдан ҳам ҳозирги кунда, “Дунёда ёшлар онги ва қалбини
Do'stlaringiz bilan baham: |