Фойдаланилган адабиётлар.
1.
Tursunov I., Nishonaliyev U. Pedagogika kursi. T.2005
2.
Мunavvarov A.K. Pedagogika. “O’qituvchi”. 2007
3.
www.pedagog.uz
4.
www.ziyonet.uz
Институтда мутахассислар тайёрлашда жисмоний маданият ва спортнинг
аҳамияти
Хусаинов Шамсиддин Самарқанд Давлат Архитектура-қурилиш институти,
Қосимов Убайдулла Самарқанд Давлат Архитектура-қурилиш институти
Жисмоний маданият кафедрасининг иш фаолияти ҳозирги вақтда асосан
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус вазирлигининг 2011 йил 17
сентябрь 392-сонли буйруғи билан тасдиқланган тажриба синов намунавий
дастурини ўқув жараёнига тадбиқ қилишга қаратилган. Жисмоний маданият
“Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар
мамалакат тараққиётининг муҳим омили” конференция материаллари.
245
институтлар умумий ва танланган касб маданиятини яратишда ҳозирги замон
мутахассислари учун муҳим бўлиб, талабаларни инсонпарварлик, жисмонан
соғлом, баркамол қилиб тарбиялашдиир.
Шундай экан, жисмоний маданият, хамма мутахассислар учун мажбурий,
шахсни ҳамма тамонлама жисмоний тайёргарлигини таъминлайдиган,
соғлиқни мустаҳкамлаш ва жисмоний руҳий холатини танланган амалий касбга
тайёрлашдан иборат.
Бу дастур ташкилий дастур хужжати бўлиб, барча олий ўқув юртларида
жисмоний таълим ва тарбиянинг асосий мазмунини белгиловчи шахсан
талабаларни ўргатишга қаратилган.
Ўзбекистон мустақил давлат бўлиб, тарихан қисқа вақт ичида спорт
соҳасида хам катта ўзгаришлар рўй берди. Республика президентининг
фармонлари ва хукуматнинг махсус қарорлари асосида жисмоний тарбия ва
спортга муҳим эътибор берилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 1999 йил 27 майдаги
“Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғриси”даги 271-сонли қарорида жамиятда соғлом турмуш
тарзини шакллантириш, ахолининг барча қатламларини айниқса ёшларни
жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун кенг жалб этишга
қаратилган.
Қарорда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш давлат дастурини
амалга ошириш тадбирларидаги ўқув муассасаларида жисмоний тарбия бўйича
мажбурий машғулотларининг кўпайтирган соатларини ўқув режа ва дастурига
киритиш бўйича таклифларини вазирликка топшириш, спортнинг миллий
турлари ва халқ ўйинларини жисмоний тарбия ўқув дастурга киритиш, олий
таълим муассасаларида спорт турлари бўйича шуъбаларининг фаолиятини
жонлантириш ва уларга ёшларни кенг жалб этиш, талабаларни бўш вақтлардан
фаол фойдаланиш, уларни соғломлаштириш мақсадида талабалар уйида
гимнастика ва спорт турлари бўйича мавжуд шуъбаларни мунтазам равишда
шаклланиши институт профессор-ўқитувчилари, талабалари (хотин-қизлар)
учун спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун шароитлар яратишни
назорат қилиш топширилсин деб таъкидлаган.
Шундай экан, Олий ўқув юртларида юқори даражали спортчиларни
тайёрлаш билан бирга кўпроқ оммовий спорт соғломлаштириш ишларига
эътиборни қаратиш кишиларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш
оилавий мусобақаларни мунтазам ўтказиш, жисмоний тарбия дарсларининг
мазмунли ва сифатли ўтказишини таъминлаш ёшларни соғлом ва баркамол
инсон ҳамда илғор билимли мутахассислар бўлиб етишишига асосий омил
бўлиб ҳисобланади.
“Ўзбекистонда болалар спортни ривожлантириш жамғармасини тузиш
тўғрисида”ги (2002 йил, 24 октябрь) қарорлари мамлакатда аҳолининг
саломатлигини яхшилаш айниқса талаба-ёшлар жисмоний тайёргарлигини
тарбиялаб етиштиришда энг муҳим омиллардан бири сифатида ҳизмат
қилмоқда. Бу йўлда янги спорт иншоатлари, майдонларни курилишини
Do'stlaringiz bilan baham: |