“Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар
мамалакат тараққиётининг муҳим омили” конференция материаллари.
216
шеъриятида бундай шаклларга катта эътибор берилган. Хусусан, бундай
квадрат шакл: осмон саройида қаҳатчилик, очлик, азоб-уқибат, ташналик
бўлмаслигини ифодалайди.
Амир Темур даврида металл буюмлар ясаш юқори даражага кўтарилган. Бу
сохада муайян буюмни ясашга ихтисослашиш кўзга ташланади. Темир-чилар
металл буюм ясовчи гурухларни ташкил этиб, баъзилари кетмон, белкурак,
теша, эшик занжирлари ва халқлари, бошқалари эса ҳунарманд- лар учун
хилма-хил қуроллар: тошга, ганчга, ёғочга нақш соладиган асбоблар ҳамда
аҳолининг уй-рўзғор буюмлари ясар эдилар. Қурол - яроғ усталари алоҳида
гурух эди. Самарқанд шаҳрининг олти дарвозасидан бири бўлган Оханин
дарвозасига ўйма нақш солиниб, у чўяндан қилинган. Металл буюмларни
ясайдиган турли усталар-михчилар, тақачилар, сим чўзувчилар, пичоқчилар
бўлган. Металл буюмлар ясайдиган ҳунармандлар довруғи ўзга юртларга
ёйилгани маълум.
Профессор Н. Сайидаҳмедов Темур буйруғига биноан, 1397 йилда Исфа-
хонлик уста Иззаддин ибн Тожуддин етти хил металл қотишмаси ( хафт-жиш)
дан жез қазон ва иккита шамдан ясашганлигини улар ҳозир Аҳмад Яссавий
мақбарасининг зиёратхонасида сақланаётганлигини шунингдек Британиядаги
Букингем қасрининг Ҳинд хонасида қимматбаҳо тошлар, дурлар ва сирли
нақшлар билан безатилган Амир Темурнинг “Ҳирожи олам”и, “Темур лаъли”
си сақланаётганлигини бир қанча манбалар асосида таъкидлаб ўтади.
Истиқлол шабадаси ила Амир Темур даврида ҳунармандчилик ишлаб
чиқариши ва маданиятининг юксак даражада тараққий этганлиги ҳақидаги
маълумотларни билиш халқларимиз юрагига янги рух ва ўзгача шукуҳ
бағишламоқда.
Ta’limda interfaol uslublarning didaktik imkoniyatlari.
SamDAQI Kasb ta’limi kafedrasi o’qituvchisi O’roqov O.X.
BuxMTI Chizma geometriya kafedrasi katta o’qituvchisi Toshev. I.I.
Bugungi kunda ta’lim sohasidagi barcha islohotlarning asosiy maqsadi, ma’naviy
jihatdan
mukammal
rivojlangan
insonlarni
tarbiyalash,
ta’lim
tizimini
takomillashtirish, dars jarayonlarini yangi pedagogik va axborot texnalogiyalari
asosida tashkil etishdan iborat bulib bu tisim o’qituvchilar va pedagogik xodimlar
mahoratiga bog’liqdir.
Hozirgi kunda ta’lim tizimida o’quv jarayonini takomillashtirish, pedagogik
kadrlarni
salohiyati
va
mahoratini
oshirishda
zamonaviy
axborot
va
telekomunikatsion texnalogiyadan keng foydalanish o’z samarasini ko’rsatmoqda.
Zamonaviy ta’limni tashkil etishda qo’yiladigan muhim talablardan biri ortiqcha
ruhiy va jismoniy kuch sarf etmay, qisqa vaqt ichida yuksak natijalarga erishishdir.
Qisqa vaqt orasida muayyan nazariy bilimlarni o’quvchilarga yetkazib berish asosida
ma’lum faoliyat ko’nikma va malakalarni shakllantirish faoliyatini nazorat qilish
ular tomonidan egallangan nazariy va amaliy bilimlar darajasini baholash
o’qituvchidan ta’lim jarayoniga nisbatan yangicha yondashuvni talab etadi.
Do'stlaringiz bilan baham: |