“Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар
мамалакат тараққиётининг муҳим омили” конференция материаллари.
138
kompyuter va internet tarmog‘i yaqindan ko‘makdosh bo‘ladi. Talaba xohlagan
vaqtda internet orqali audio va video darslarni yuklab olish imkoniyati mavjudligi
ta’limning samaradorligini oshiradi.
Tarjima dasturlarining ishlab chiqilgani tarjimonlarga bo‘lgan ehtiyojni
yo‘qotmaydi aksincha tarjima jarayonini tezlashtiradi va shuningdek tarjimaning
ishonchli chiqishiga qisman bo‘lsada ko‘maklashadi deyish mumkin.
Electron lug‘atlarning bugungi kunda turi juda ko‘p va ular bilan ishlash ancha
oson. Bu kabi lug‘tlar so‘zlarning faqatgina tarjimasini ko‘rsatib qolmasdan ularning
izohini va ma’nolarini misollar bilan izohlash hususiyatiga ham ega.
Innovasiya texnologiyalari o‘qitish jarayonida yuqori malakali,
raqobatbardosh o‘qituvchi kadrlar tayyorlash, ularning kasbiy omilkorliklarini
shakllantirish, metodik mahoratini ko‘tarish, o‘qituvchi-pedagoglarni zamonaviy
pedagogik texnologiyalar bilan qurollantirish omili bo‘lib qolmoqda.
Foydalanilgan adabiyotlar
1. Kuchiboyev A.K.. Xorijiy tillarga o‘rgatishning kommunikativ metodikasi.
CamDChTI. C.,2010.
2. Turiyozov N. Xorijiy mamlakatlar lingvistik nazariyasi. Samarqand-2007.
3. Xoshimov O‘. Yoqubov I. Ingliz tili o‘qitish metodikasi. T., - 2003
Халқимиз тафаккурида диний экстемистик ҳаракатларга қарши кураш
иммунитетини шакллантириш: Муаммолар ва вазифалар.
СамДАҚИ. Ҳ. Алиқулов, А.Зиётова
Республикамизда эътиқод эркинлигини таъминлаш масаласида барча
шароитлар яратиб берилган бир шароитда, маккор ва қупорувчи кучлар, диний
мутассиб гуруҳлар ўз қабиҳ режаларини амалга ошириш йўлида халқ ичида
бузғунчи ғояларни тарқтишга уринмоқдалар.
Диний-экстемистик ҳаракатлар ўз мақсадлари учун асосан ёш йигит ва
қизларни танлайдилар. Нега айнан ёшлар ва аёллар?
Чунки айнан ана шулар Ватанимиз келажаги, миллатимиз эртанги куни,
тараққиётини белгилаб беради. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов
таъкидлаганидек: “XXI асрда қайси давлат қудратли, қайси кучли бўлади? Бу
саволга аҳолиси интелликтуал нуқтаи-назардан баркамол, ёшлари билимли, ор-
номусли, Ватанпарвар бўлиб, униб-ўсаётган давлат, деб жавоб қайтариш
мумкин”
1
Шу ўринда ўсмирлар ташқи таъсирга кўпроқ мойил бўлишини алоҳида қайд
этиш лозим. Муайян ҳолларда ҳаётдаги орзу-мақсадларга мустақил эришиш
ҳаракатларининг ҳамма вақт ҳам амалга ошавермаслиги оқибатида ёшларда
инфантиллик (ўзини ночор, ёрдамга муҳтож ҳис қилиш) хусусияти
шаклланиши кузатилади. Бундай вазиятда уларда “олий мақсадларга
интилаётган мен каби кишилар ёки жамоа мавжуд”, деган тасаввур пайдо
бўлишига замин яратилади. Шунда улар ўзларининг мақсад ва интилишларини
тушунадиган кишиларни излай бошлайдилар.
1
И.А.Каримов. “Ўзбек халқи ҳеч қачон ҳеч кимга қарам бўлмайди” 13-жилд,Т.:Ўзбекистон,2005 йил 19-бет
Do'stlaringiz bilan baham: |