“Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар
мамалакат тараққиётининг муҳим омили” конференция материаллари.
67
билан айтганда, турли миллатга мансуб юз минглаб оддий одамлар бор эди. Ўз
вақтида турли ноҳақ айблар билан отилган, бекафан, бежаноза кўмиб
ташланган кишиларнинг оила аъзолари, қариндош-уруғлари ҳам хўрлик ва
хақоратга маҳкум этилган эди.
Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ташаббуси
билан мамлакатимизда истибдод қурбонлари
шаънини тиклаш, тарихий
адолатни қарор топтириш борасида қатор хайрли ишлар амалга оширилди.
Гузал пойтахтимиз Тошкент шаҳрида “Шахидлар хотираси” зиёратгоҳи бунёд
этилди.
Бу борада Ислом Каримовнинг ушбу фикрлари диққатга сазовордир.
“Аввало шуни айтиш лозимки, биз” қатоғон қурбонлари” деган иборани
қандайдир тор маънода тушунамиз. Бу ибора кўп ҳолларда 30
йилларнинг
иккинчи ярмида репрессия қилинган ижодкор зиёлиларга, айтайлик Чўлпон ва
Фитрат, Абдулла Қодирий ва Усмон Носир сингари бир қатор адабиёт ва
санъат намоёндаларига нисбатан қўлланилади. Бунинг замирида тарихий
ҳақиқат мавжуд, албатта. Бу улуғ зотлар ўз даврида нохақ қатоғон этилган.
Уларнинг қанчадан-қанча орзу-ниятлари ушалмай қолди.
Бу сиймоларнинг фожиали қисмати, сабот ва матонати, унутилмас хотираси
халқимиз қалбида доим сақланади, уларнинг ёди чексиз армон билан эсга
олинади. Лекин, мен "қатоғон қурбонлари" деган тушунча аслида кенгроқ ва
теранроқ мазмунга эга, деб ўйлайман. Қатоғон
дегани мустамлакачилик ва
истибдод даврида, шўро замонида жуда чуқур ўйланган ҳолда бутун
халқимизга, мамлакатимизга қарши олиб борилган, инсонийликка ёт зулм ва
зўравонлик, тазйиқ ва қўрқитиш сиёсатининг негизини ташкил этади…
Албатта, бугун биз ўша даврдаги машъум қатоғон оқибатида қурбон бўлган
маърифатпарвар зиёлиларнинг номларини кўпроқ биламиз.
Уларнинг
хотирасини тиклаш, иззат ҳурматини жой-жойига қўйиш борасида бир қатор
ишлар амалга оширилди…Бу фидойи инсонларнинг хотирасини эъзозлаш
билан боғлиқ ишларимиз бундан буён ҳам изчил давом этади. Лекин мени
кўпроқ бошқа бир масала ўйлантиради: мустабид сиёсат минг-минглаб оддий
одамларни, қанчадан-қанча бегуноҳ инсонларни ҳам асоссиз равишда қатағон
қилган эдику! Қатағон
туфайли уй-жойидан, оиласидан, ота-онасидан,
фарзандларидан айрилган, боши кулфатдан чиқмай
ном-нишонсиз кетган
қанчадан-қанча қурбонлар бўлганини ҳам унутмаслик зарур. Биз, ҳамиша ҳам
номи тилга олинавермайдиган, бу ёруғ оламдан бир дунё армон билан ўтиб
кетган ана шу оддий одамлар хотираси олдида ҳам қарздормиз”.(1)
Тарихимизнинг бу саҳифаси совет даврида ўрганилмай келинди. Бунга
хукмрон комфирқа ва унинг мафкураси йўл бермаган, бу
мавзу махсус
ўрганилмаган. Масаланинг баъзи бир қирра ва лавҳалари умумий тарзда
дарсликларда, илмий-тадқиқот, монографик асарларда маълум маънода тилга
олиб ўтилган.
Ўзбекистондаги қатоғонлик ва унинг баъзи бир ўзига хос хусусиятлари,
қирралари 80 йиллар охири ва 90 йиллардан бошлаб ўрганила бошланди.
Истиқлолга эришилгач, бу
мавзуни махсус, алоҳида ўрганиш учун имконият