Проблемы архитектуры и строительства
2016, №2
22
Хўжандга еттим » [5].
Ўрта асрларда Буюк ипак йўлида шаҳарлар
ва аҳоли пунктларининг жойлашувида, улар-
нинг бир ҳафталик йўл босиб ўтиш масофаси
оралиғида пойтахт шаҳарлар жойлашганлиги-
ни кўрамиз.
Чунончи Хива, Марв, Бухоро,
Самарқанд, Хўжанд, Тошкент, Андижон ша-
ҳарлари ўзаро тахминан бир ҳафталик масофа-
да жойлашган. Руи Гонсалес Де Клавихо Бухо-
родан пайшанба куни йўлга чиқиб бир
ҳафтадан сўнг Самарқандга етиб келганлигини
ёзса [6]. Бобур қуйидагиларни маълум қилади:
«бири хунддур Андижондан ғарб сориға йи-
гирма беш йиғоч йўлдир. Хўжандин Самар-
қанд ҳам йигирма беш йиғоч йўлдир». Самар-
қанддан Уструшана ҳудуди орқали Хўжандга
ўтувчи йўлни карвонлар 8 кунда босиб
ўтишган [7].
Ёзма манбаларда Хоразмда Урганч (Гур-
ганж) номи билан аталувчи иккита шаҳар
бўлиб, улар бир-бирларидан 3 фарсаҳ узоқ-
ликда жойлашганлиги, уларнинг бири Хоразм-
шоҳлар давлатининг пойтахти, иккинчиси йи-
рик савдо шаҳри бўлиб, Гурганж ёки ал-
Журжония деб аталиши ва Туркистон дарвоза-
си эканлиги таъкидлаб ўтилади [8].
Бошқа манбаларга кўра, минтақа ҳудуди
орқали ўтган карвон йўлларининг
энг узун
тармоғини Амударёдаги Фароб кечувидан Бу-
хоро, Самарқанд ва Хўжанд орқали Ўзгандга
олиб борувчи йўл ташкил этиб, бу йўналишни
карвонлар 23 кунда босиб ўтганлиги ёзилган
[9].
Ички ва ташқи алоқалар ривожи карвон
йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва хизмат
кўрсатиш тизимини такомиллаштириб бориш-
ни талаб этарди. Марказлашган йирик давлат-
ларнинг ташкил топиши билан йўл бўйи ин-
шоотлари барпо этиш давлат иқтисодий сиёса-
тининг таркибий қисмига айлана бошлайди.
Аҳамонийлар даврида улкан империянинг тур-
ли ҳудудларини ўзаро боғловчи алоқа йўллари
бўйида, хусусан машҳур “Шоҳ йўли” бўйлаб
бир кунлик масофада работлар ва карвонса-
ройлар мавжуд бекатлар қурилгани маълум.
Карвонларнинг бир кунлик йўли (марҳала)
да агар аҳоли пункти жойлашмаган бўлса ра-
ботлар қурилган эканлиги ҳақида
тарихий
манбаларда турли маълумотлар ҳам мавжуд,
Рашид – ад – диннинг « Жомъе ат – тавориҳ »
асарида ҳар маълум масофада ҳазоралар
қурилиб у ерда чопарлар учун махсус отларни
алмаштириб берувчи жойлар мавжудлиги
ҳақида ёзади.
Абдураззоқ Самарқандийнинг ёзишича ҳар
бир кунлик йўлда ём [10] лар қурилган. Хитой
мамлакатига келиб кетувчи элчилар ҳар куни
бир ёмга ва ҳар ҳафтада бир шаҳарга етиб ке-
лар эдилар.
Ём-Темурийлар даврида алоқа тизими.
Муҳим хабар, хат ва буюмларни тезкорлик би-
лан бир жойдан иккинчи жойга, асосан пой-
тахт, хукмдор қароргоҳига етказиш ва аксинча,
фармон ва топшириқларни тарқатишга хизмат
қилган. Бобур давлатида мукаммал ём
ташкил
қилинган. Шу мақсадда Аградан Қобулгача
ҳар йигирма чақиримда бир ём бекати ва
қоровулхоналик миноралар бўлган. Ҳар бир
ёмда махсус ҳизматчилар қўриқчилик қилган,
ём отлари боқилган [11]. Қадаға (шошилинч)
йўлга чиққан хат-хабарни элтувчиларни кутиб
олиб, озиқ овқат ва янги от билан таъминлаган:
“Ҳар тўққиз қуруҳ манор қўпорғайларким, ма-
норнинг баландлиги ўн икки қари [12] бўлган.
Бундай иншоотлар одатда савдо йўллари-
нинг хавфсизлигини таъминлаш вазифаси юк-
латилган кичик ҳарбий гуруҳлар учун мўл-
жалланган бўлиб, улар савдо карвонлари
тўхтаб дам олиши учун ҳам мўлжалланган,
яъни карвонсарой вазифасини ҳам бажарган.
Шу тариқа работлар, яъни мустаҳкамланган
карвонсаройлар вужудга келади.
Карвон йўллари қадимги давр ва ўрта аср-
лар
давомида
нафақат
савдо-иқтисодий
алоқалар амалга ошириладиган, шу билан бир-
га, кенг кўламдаги маданий мулоқот юзага ке-
ладиган, илм-фан ва технологик янгиликлар
тарқаладиган,
диний-фалсафий таълимотлар
ўзаро таъсирга киришадиган мулоқот йўли си-
фатида ҳам катта аҳамиятга эга бўлиб келди.
Шу сабабли, карвон йўллари, нафақат иқтисод,
балки маданий ҳаёт ривожида ҳам муҳим ўрин
тутади.
Қадим замонларда савдогарлар халқ ораси-
да энг нуфузли, мўътабар инсонлар эдилар.
Чунки улар фақат мол олиб мол сотувчи ва ун-
дан фойда олувчи жамиятнинг бой қатлам-
ларигина эмас эдилар, балки, узоқ сафарларга
катта савдо карвонлари билан борувчи савдо-
гар элчилар зиё ва маданият янгиликларини
тарқатувчилар у ёки бу ҳудуддан янги жойлар-
га илғор хўжалик
ихтироларини олиб борувчи
кишилар ҳам бўлганлар, натижада транзит
йўлларда жойлашган аҳоли пунктлари ҳар та-
монлама ривожланиб борган
.
Юқоридагитранзит йўллар бўйлаб шакллан-
ган аҳоли пунктлари ҳамда йўл бўйи хизмат
кўрсатиш биноларининг жойлашувини тахлил
қилиб чиққанимизда Буюк ипак йўли бўйлаб
жойлашган аҳоли пунктлари ҳамда хизмат
кўрсатиш бинолари маълум бир қонуниятлар
асосида шаклланганлигини гувоҳи бўламиз,