Орасидаги масофа d=6 см бўлган иккита узун параллел ўтказгичлардан I



Download 31,55 Kb.
Sana14.04.2022
Hajmi31,55 Kb.
#550393
Bog'liq
fizika


  1. Орасидаги масофа d=6 см бўлган иккита узун параллел ўтказгичлардан I1=I2=14 А бир хил ток ўтаяпти, Ўтказгичлардаги ток йўналиши қарама – қарши томонга ўтади деб ҳисоблаб, ҳар иккала ўтказгичда d=6 см масофада жойлашган А нуқтадаги магнит майдон индукцияси В ва кучланганлиги Н топилсин.

  2. Ингичка ҳалқа симдан ток оқмоқда. Ток кучи ўзгармаган ҳолда ўтказгичга квадрат шакли берилса, контур марказида магнит майдон индукцияси неча марта ўзгаради?

6. Томонлари 10 см бўлган квадрат симлар рамкада I=2 А. ток ўтганда, рамка марказидаги магнит майдон индукциясини топинг?

7. Айланасимон қилиб эгилган ўтказгичдан ток ўтмоқда. Айлана марказида магнит майдон кучланганлигини Н=20 А/м га тенг. Ток кучини ўзгартирмасдан ўтказгични квадрат шаклига келтирганда, квадратнинг диагоналлар кесишиш нуқтасидаги магнит майдон кучланганлигини топинг.


9.Тенг томонли учбурчак кўринишидаги контурдан I=40 А ток ўтмоқда.


Учбурчакнинг томони а=30 см. Баландликлар кесишган нуқтада магнит
индукцияси В ни аниқланг.
11.Бор назариясига асосан водород атомининг электрони ядро атрофида
доиравий орбита бўйлаб ҳаракатланади. Орбита радиуси R=5,3 10-9 см.
Орбита марказида электрон қандай магнит майдон ҳосил қилишини
аниқланг.
12. Узунлиги L=50 см ва ўрамлар сони N=300 бўлган соленоид ичида метал ҳалқа жойлашган. Ҳалқанинг юзаси S=5 см2 қаршилиги R=0,02 Ом. Ҳалқа текислиги соленоид ўқига перпендикуляр. Соленоидда ток қуйидаги қонун асосида ўзгаради I=Кt бунда К=1 А/с. Ҳалқанинг ток манбаига улангандан t=5с вақт ўтгач узунлик бирлигига тўғри келган куч нимага тенг
22. Вакуумда бир-биридан 12 см масофада жойлашган учта параллел ўтказгичдан I1=3 А; I2=5 А ва I3=8 А ток ўтмоқда. Биринчи ва иккинчи ўтказгичлардан ўтаётган токларнинг йўналиши, учинчи ўтказгичдан ўтаётган ток йўналишига қарама-қарши. Шу ўтказгичларнинг узунлик бирлигига таъсир қилувчи куч топилсин.
23. Индукцияси В=20 мТл бўлган бир жинсли магнит майдонидаги I=10 А оқаётган ҳалқага М=103 Нм айлантирувчи момент таъсир этади. Ҳалқа текислиги майдон куч чизиқларига параллелдир. Ҳалка юзасини топинг.
25. Ўзидан I=10 А ток ўтаётган тўғри ўтказгичининг қисми магнит индукцияси В=0,1 Тл бўлган бир жинсли магнит майдонига, индукция векторига нисбатан =300 бурчак остида жойлашган. Ўтказгичнинг ҳар бир сантиметр қисмига майдон томонидан таъсир этувчи куч аниқлансин.

26. Узунлиги L=1 м бўлган тўғри ўтказгич магнит майдонида ҳаракатланмоқда. Магнит майдон йўналиши билан ўтказгич ҳаракат йўналиши ўзаро перпендикуляр. Ўтказгич учларидаги потенциаллар фарқи U=3∙10-5 В бўлса, ўтказгичдаги эркин электронга магнит майдони томонидан таъсир этувчи Лоренц кучини топинг.


27. Бошланғич вазиятда тинч турган электрон ўзгармас электр майдон таъсирида (Е=500В/м) 0,01 с давомида магнит индукцияси В=10-5 Тл бўлган магнит майдонига киради, электр ва магнит майдон кучланганликлари ўзаро перпендикулярдир. Бу вақтда электроннинг нормал тезланиши тангенциал тезланишдан неча марта катта бўлади?
29. Индукцияси В=1 Тл ли бир жинсли магнит майдонида протон ҳаракатланмоқда. Унинг ҳаракатланиш траекториясининг радиуси R=10 см ва қадами h=60см бўлган винтсимон чизиқдан иборат. Протоннинг кинетик энергиясини топинг.
31. Индукцияси 0,3 Тл бўлган бир жинсли магнит майдонда тезлиги 10 6 м/с га тенг зарядли зарра 4 см радиусли айлана бўйлаб ҳаракатланаяпти. Агар зарра энергияси 12 кэВ (I эВ=1,6∙10-19 Ж) бўлса, унинг зарядини аниқланг.
42. Индукцияси В=1 Тл бўлган магнит майдонида альфа зарра айлана бўйича доиравий ҳаракатланади. Альфа зарранинг ҳаракати туфайли ҳосил бўлаётган доиравий токка эквивалент бўлган ток кучини аниқланг.
43. Қаршилиги R=0,01 Ом бўлган симдан ясалган рамка бир жинсли магнит майдонида (B=0,05 Тл) текис айланмоқда. Айланиш ўқи рамка текислигида бўлиб, индукция чизиқларига перпендикуляр. Рамканинг юзи S=100 см2. Рамкага ўтказилган нормал билан индукция чизиқлари орасидаги бурчак: 1,00 дан 300 гача; 2, 300 дан 600 гача; 600 дан 900 гача ўзгарганда рамка орқали қандай заряд оқиб ўтади?
44. Диаметри D=2 см бўлган узун картон каркасга диаметрли d=0,5 мм симдан бир қатламли ўрам ўралган. Ток кучи I=4 А бўлганда соленоид ҳосил қилган Ф магнит оқим топилсин.
45. Бир жинсли магнит майдон В=R∙t га пропорционал равишда ўсади. R=10 Тл/с. Томонлари a=1 м бўлган квадрат рамкада t=2 с да қанча иссиқлик миқдори ажралиб чиқади? Рамка алюминий симдан ясалган бўлиб, симнинг кўндаланг кесим юзаси 1 мм2 га тенг, уй температураси 200 С, рамка юзаси В га перпендикуляр.
47. Индукцияси В=0,2 Тл бўлган бир жинсли магнит майдон узунлиги 30 см ли ўтказгични шундай силжитилдики, бу ўтказгич ўқи майдон йўналиши билан 300 бурчак ташкил қилади. Ўтказгич учларидаги потенциаллар фарқи текис равишда 1 с да 1 В га ортиши учун ўтказгич қандай тезланиш билан ҳаркатлантириш керак?
49. Ўрамлар сони N=100 бўлган соленоиднинг икки учи туташтирилган ва соленоид ўқига параллел бўлган магнит майдонга жойлаштирилган. Ғалтакнинг кўндаланг кесим юзаси S=40 см2 ва тўла қаршилиги 160 Ом. Агар магнит индукция =10-3 Тл/с тезлик билан ўзгарса, бир Жоуль иссиқлик ажралиб чиқиши учун қанча қувват сарфланади?
50. 20 см узунликдаги ўтказгич индукцияси 0,1 Тл бўлган магнит майдонда =300 бурчак остида текис ҳаракатланади. Ўтказгич учларидаги потенциаллар фарқи текис равишда 1 В/с қадар ошиши учун ўтказгични қандай тезланиш билан ҳаракатлантириш керак?
51. Ўрамлар сони N=1000, мис симининг диаметри D=5 см, кўндаланг кесими юзаси S=0,2 мм2 бўлган ғалтак ўз ўқига параллел равишда магнит майдонида жойлашган. Майдон индукцияси текис равишда =20-2 Тл/с тезлик билан текис ўзгаради. Ғалтакдан ажралаётган иссиқлик қувватини топинг. (мис сим учун =1,7*10-8 Ом.м).
62. Соленоидда N=600 чўлғам бор. Ўзакнинг (магнитмас материал) кесими юзаси S=8 см2. Ўрамдан индукцияси B=5 мТл майдон ҳосил қилувчи ток оқади. Агар ток амалда t=0,6 мс га ўзиндукция Э.Ю.К. нинг ўртача қийматини аниқланг.
63. Иккита узун ғалтак битта ўзакка ўралган. Уларнинг ўз индукция коэффиценти L1=0,9 Гн. ва L2=0,1 Гн. Биринчи ғалтак ўрамлар сони иккинчи ғалтак ўрамлар сонидан неча марта кўп?
64. Ғалтакдаги ток кучи t=0,1 с вақт ичида I1=5 А дан I2=10 А гача ўзгарганда, 10 В ўзиндукция Э.Ю.К. юзага келса, ғалтакнинг индуктивлигини ва магнит майдон энергиясининг ўзгаришини топинг.
67. Агар индуктивлик L=0,001 Гн бўлган ғалтакдан I=1 А ток ўтганда ундаги магнит оқим Ф=2∙10 Вбга тенг магнит оқими ҳосил бўлса, ғалтак ўрамлари сонини топинг.
69. Ўрамлар сони N=2000 бўлган ғалтакдан I=4 А ток ўтганда ундаги магнит оқими Ф=0,01 Вб. Ғалтак магнит майдон энергиясини топинг.
71. Кўндаланг кесими S=10 см2 ва диаметри 40 см бўлган тороиднинг ўрамлар сони N=1200. Тороиддан I=10 А ток ўтганда унинг магнит майдони энергиясини ҳисобланг. Ўзак магнитмас материалдан ясалган, ҳамда магнит майдон ҳамма ҳажмда бир жинсли.
82. Тебраниш контурининг ясси конденсатори нисбий диэлектрик қабул қилувчанлиги 9 га тенг бўлган суюқ диэлектрик билан тўлдирилади. Агар конденсатордан диэлектрик бутунлай оқиб чиқса, контурнинг созланган тўлқин узунлиги неча мартага камаяди?
83. Тебраниш контури сиғими С=48 мкФ бўлган конденсатор ва индуктивлиги L=24∙10-3 Гн бўлган ғалтакдан иборат, бу ғалтакнинг актив қаршилиги R=200 Ом. Шу контурдаги эркин электромагнит тебранишлар частотасини топинг. Ғалтакнинг актив қаршилигини ҳисобга олинмаган ҳолда частота қанчага ўзгаради?
87. Лойд тажрибасида қайтаргич сифатида шиша пластинка юзаси олинади. Ёруғлик манбаи сифатида шиша юзасига параллел бўлган тирқиш олинади ва унинг ўртаси қайтаргич юзанинг давомидан 1 мм масофасида жойлашган. Ёруғликнинг тўлқин узунлиги =700 мм. Учинчи ёруғлик йўли чизиқ марказий йўл чизиғи ўртасидан қанча масофада бўлади? Кран тирқишидан 4 м масофада жойлашган.
88. Юпқа совун пардаси =300 бурчак остида тўлқин узунлиги 600 нм бўлган ёруғлик нури тушмоқда. Қайтган ёруғликда пардадан интерференция полосалар кузатилади. Икки қўшни полосалар орасидаги масофа х=4 мм. Совун пардасининг синдириш кўрсаткичи n=1,33. Парда сиртлари орасидаги бурчак ҳисоблансин.
89. Синдириш кўрсаткичи n ва синдириш бурчаги  бўлган бипризма ёрдамида ҳосил қилинган интерференция полосалари сони N топилсин. Ёруғлик манбаининг тўлқин узунлиги  га тенг, бипризмадан ёруғилик манбаигача бўлган масофа а, экрандан бипризмагача бўлган масофа b га тенг.
91. Вертикал жойлашган совун пардаси суюқликнинг оқиши туфайли пона ҳосил қилади. Симоб ёйининг =546 нм қайтарган ёруғликдаги интерференция полосаларини кузатар эканмиз, бешта полоса ўртасидаги масофа 2 см га баравар эканлигини топамиз. Пона бурчаги секундлар ҳисобида топилсин. Парда сиртига ёруғлик перпендикуляр тушади. Совуннинг синдириш кўрасткичи 1,33.
101. Дифракцион панжара штрихлари орасидаги масофа d=4 мкм. Панжарага нормал равишда тўлқин узунлиги =0,5 мкм бўлган ёруғлик тушмоқда. Панжара қандай энг катта тартибдаги максимумни беради?
102. Ньютон ҳалқаларини ясси-қавариқ линзадан кузатилганда, учинчи ёруғлик ҳалқанинг радиуси 1,06 мм га тенг. Кузатиш қайтган ёруғликда олиб борилмоқда. Кўк ёруғлик фильтр ўрнини қизилга алмаштирганда бешинчи ёруғлик ҳалқа радиуси 1,77 мм га тенг бўлса, линзанинг эгрилик радиуси қанчага тенг. (к=450 нм)
103. Эни 5 см бўлган ясси дифракцион панжарага ёруғлик симоб лампасидан тик тушмоқда. Панжарадаги штрихларнинг умумий сони 10000. Биринчи тартибли спектрнинг бинафша ( 1=0,405 мкм) ва сариқ (2=577 мкм) нурлар орасидаги бурчак аниқлансин.

107. Тош туз кристалининг ёқларига параллел рентген нурлари дастаси тушмоқда. Кристаллнинг атом текисликлари орасидаги масофа 280 нм. Томон текислигига =650 бурчак остида биринчи тартибли дифракция максимуми кузатилди. Рентген нурларининг тўлқин узунлиги аниқлансин.


109. Дифракцион панжаранинг тиниқ участкасининг кенглиги тушаётган нур тўлқин узунлигидан 4 марта катта, хира қисминики 8 марта катта. Биринчи учта максимум кузатиладиган бурчаклар аниқлансин.
111. Глицерин сиртига 550 771 бурчак остида табиий нурлар дастаси тушмоқда. Френель формуласи ёрдамида қайтган нурнинг қутбланиш даражасини аниқланг. Глицерин учун n=1,47.
120. Агар абсолют қора жисмнинг максимал нурланиш энергияси =0,6 мкм тўлқин узунликка тўғри келса, шу жисмнинг температураси топилсин.
121. Температураси 1000 К бўлган ва 1 мин, да 1 см2 сиртидан нурланаётган абсолют қора жисмнинг энергиясини ҳисобланг.
122. Агар радиацион пирометр Т=2500 К температурани кўрсатаётган бўлса, қиздирилган вольфрам лентанинг ҳақиқий температураси ҳисоблансин. Вольфрамнинг ютиш қобилияти нурланиш частотасига боғлик эмас ва 0,35 га тенг деб олинсин.
123. Абсолют қора жисмнинг температураси 2000 К. Максимум нурланиш энергияси тўғри келган тўлқин узунлигини ва шу тўлқин узунлиги учун энергетик ярқирашнинг спектрал энергиясининг зичлигини аниқланг.
126. Температура ортиши туфайли абсолют қора жисмнинг максимал спектрал энергетик нурланувчанлиги 2 мкмдан 1 мкмга силжиди. Интеграл энергетик нурланувчанлик неча марта ўзгаради?
127. Абсолют қора жисмнинг температураси 2900 К. Шу жисмнинг совуши натижасида энергетик ёрқинлигининг спектрал зичлиги максимумига тўғри келадиган тўлқин узунлик 9 мкмга ўзгарган. Жисм қандай температурага қадар совуган?
129. Кўзгули сиртга ёруғликнинг бераётган босими 4 мПа. Агар сиртга тушаётган ёруғликнинг тўлқин узунлиги 0,5 мкм бўлса, сирт устидаги фотонларнинг концентрациясини аниқланг.
131. Атроф муҳитни температураси 230 С бўлганда, радиуси 4 см бўлган қўрғошин шарчанинг температурасини 270 С да сақлаб туриш учун унга ҳар бир секундда қанча иссиқлик миқдори бериб тушиш керак? Иссиқлик фақат нурланиш ҳисобига йўқолади деб ҳисоблансин. Қўрғошиннинг ютувчанлик хусусияти 0,6 га тенг.

139. Комптон сочилишдан кейин 0,3 МэВ энергиялик фотоннинг тўлқин узунлиги 20% га ўзгаради. Тепки электрон энергиясини аниқланг.


140. Комптон эффекти натижасида электрон 0,5 МэВ энергияга эга бўлади. Агар сочилган фотоннинг тўлқин узунлиги 0,025 нмга тенг бўлса, тушаётган фотоннинг энергиясини аниқланг.
142.Рух пластинкага тўлқин узунлиги 0,2 мкмга тенг бўлган ультрабинафша нурлар дастаси тушади. Фотоэлектронларнинг максимал тезлигини аниқланг.
143. Металл сиртига тўлқин узунлиги 0,36 мкм ва қуввати 5 мкВт бўлган нурланиш оқими тушмоқда. Тушаётган фотонларни 5% металлдан, электронларни уриб чиқараётган бўлса тўйиниш токининг кучи аниқлансин.
145. Электронлар эмиссиясини тўхтатиш учун 1,75 В тўхтатувчи потенциаллар айирмаси бериш керак бўлса, цезий қандай ёруғлик билан нурланган? Чиқиш иши 2 эВ га тенг.
147. Метал сиртидан 2 В тескари потенциал билан тўла тўхтатиладиган электронлар ажратиб чиқарадиган ёруғлик частотаси топилсин. Бу металда фотоэффект ҳодисаси тушаётган ёруғликнинг частотаси 6∙1014 с-1 бўлганда бошланади.
149. Металл сиртидан 3 В тескари потенциал билан бутунлай ушланадиган электронларини ажратувчи ёруғликнинг частотаси топилсин. Мазкур металлнинг фотоэффекти, тушаётган ёруғлик частотаси 6∙1014 с-1 бўлганда бошланади. Бу металлдан электрон чиқаётганда бажариладиган иш топилсин.
151. Зарра 1/3 с тезлик билан ҳаракат қилади. (с – ёруғликнинг вакуумдаги тезлиги) Зарранинг кинетик энергияси тинч ҳолатдаги энергиясининг қанча улишини ташкил қилади?
158. Брэккет сериясидаги (водород спектрида) бешинчи чизиқнинг тўлқин узунлигини топинг.
159. Бор назарияси бўйича, водород атомида бош квант сони n=3 билан аниқланадиган уйғотилган ҳолатдаги электроннинг айланиш частотаси  -ни ҳисобланг.
162.Бир карра ионлашган Гелий Не+ атомида электрон иккинчи энергетик сатҳдан биринчисига ўтишда нурланган фотон тўлқин узунлигини ҳисобланг. Шундай ҳисоблашни икки карра ионлашган Литий Li++ атоми учун хам бажаринг.
163.106 м/с тезлик билан ҳаракатланаётган электрон ва протон учун тўлқин хоссасини характерловчи де –Бройль тўлқин узунлигини топинг.
164.Кинетик энергияси Ек=103 эВ бўлган протоннинг де –Бройль тўлқин узунлиги е - ни уч марта камайтириш учун протонга қанча қўшимча Ек – кинетик энергия бериш кераклигини аниқланг?
167.Потенциал яшикда зарра асосий ҳолатда турипти. Заррани яшикнинг тўртдан бир қисмида қайд қилиш, эхтимоли W қандай?
169.Ҳаракатланаётган зарра координатасининг ноаниқлиги де – Бройль тўлқин узунлигига тенг деб фараз қилинса, бу зарра импульсининг ноаниқлиги Рхх қандай бўлади?
171.Водород атомида электрон иккинчи орбитадан биринчисига ўтганда  - энергияли фотон чиқади. Шу фотоннинг энергиясини аниқланг.
177.Кинетик энергияси Ек=103 эв бўлган электроннинг де- Бройль тўлқин узунлигини топинг.
178.Панжара ёқлари марказлашган куб сингонияси маълум деб стронций кристалининг зичлиги  - топилсин. Энг яқин қўшни атомлар орасидаги масофа d=0,43 нм
182.Хусусий ярим ўтказгич (германийли) бирор температурада =0,5 Ом.м солиштирма қаршиликка эга. Электронларнинг ҳаракатчанлиги Un=0,38 м3/В.с. Ковакларнинг ҳаракатчанлиги Up=0,18 м3/Вс бўлса, ток ташувчининг n- концентрациясини топинг.
183.Агар хусусий ярим ўтказгичда активланиш энергияси 0,1 эВга тенг деб, ферми сатҳи f – ни аниқланг. Электронларнинг кинетик энергиясининг нолинчи сатҳи учун ўтказувчанликни энг паст сатҳи олинсин.
187.О2 молекулалари Pm=2,6∙10-23 к/Тл магнит моментига эга. Нормал шароитда газсимон кислороднинг солиштирма парамагнит қабул қилувчанлигини топинг.
189.Алюминийнинг магнит қабул қилувчанлиги 2,1∙10-5 тенг деб, алюминийнинг солиштирма ва киломоляр магнит қабул қилувчанлигини топинг.
191.Хажми V=100 cм3 бўлган тўғри бурчакли ферромагнит парча Н=8*103 А/м магнит майдон кучланганликда унинг магнит моменти Рm=0,8 Ам2. Ферромагнит парчанинг магнит сингдирувчанлигини топинг.
Download 31,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish