Microsoft Word 2-декабрь конф-2019 doc


ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ АСОСИДА ОЛИЙ



Download 8,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/123
Sana21.07.2022
Hajmi8,04 Mb.
#834272
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   123
Bog'liq
773-Текст статьи-1813-1-10-20200106

ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ АСОСИДА ОЛИЙ 
ЎҚУВ ЮРТЛАРИДА МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ 
Ашурова Ҳақиқ Ҳошимовна 
таянч докторант ТДИУ 
Мамлакатимизда таълим соҳасини тараққий эттириш, хусусан, олий 
таълимни ривожлантириш орқали иқтисодиёт тармоқларига замон 
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)


318 
талаблари асосида фаолият кўрсатувчи малакали кадрларни тайёрлаш 
имкониятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда 
мамлакатимизда олий таълимни тубдан ислоҳ қилиш ва ривожлантириш, 
олий таълим сифатини ошириш, таълим жараёнига замонавий ахборот 
технологияларини кенг жорий этиш каби вазифалар долзарб масалалардан 
бири бўлмоқда.
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
“Олий 
таълим 
муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга 
оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш 
бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мамлакатимизда 
ахборот технологияларини қўллаш асосида олий таълим тизимини 
ривожлантириш бўйича зарурий чора-тадбирларни амалга ошириш учун 
қонуний асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Замонавий ахборот технологиялари асосида олий ўқув юртларида 
масофавий таълимни ривожлантириш йўналишларидан бири олий таълим 
тизимида “SMART университет”ларни ташкил этиш ҳисобланади. Бу 
бўйича дастлабки ишлаб бошлаб юборилиб, жумладан, Низомий номидаги 
Тошкент давлат педагогика университетида “SMART университет” 
элементларини жорий этишга қаратилган лойиҳани амалга оширилиб 
бошланди.
Халқаро стандартлар асосида масофавий таълимни жорий этиш
йўналишларидан бири “SMART университет”ларни ташкил этиш бўлиб,
“SMART” айни пайтда технология оламида кенг қўлланилувчи ибора 
бўлиб, Specific (ўзига хос), Measurable (ўлчаб бўладиган), Attainable 
(эришиб бўладиган), Relevant (долзарб), Time-боунд (аниқ муддатли) 
сўзларининг қисқартмасидан олинган. Мазкур лойиҳа олий таълим 
муассасасининг 
ўқув, 
илмий 
ва 
бошқарув 
жараёнларини 
ахборотлаштиришга 
қаратилган 
маълумотлар 
базасини, 
ахборот 
тизимларини яратиш, улардан фойдаланиш, хизматлар кўрсатиш ҳамда 
бошқа ахборот тизимлари билан интеграция қилинадиган олий таълим 
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)


319 
муассасасининг “SMART университет” ягона платформасининг асосий 
тамойилларини белгилаб беради. 
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида 
ҳозирги 
кунга 
қадар 
замонавий 
талаблар 
даражасида 
“SMART 
университет”ни жорий этиш бўйича қатор тадбирлар амалга оширилди. 
Жумладан: 
- университетда фойдаланишда бўлган турли хил ахборот тизимлари, 
компьютер дастурлари ўзаро интеграция қилинди;
- фойдаланувчиларни ягона идентификация тизим орқали исталган 
жойдан университет ресурсларидан фойдаланишлари йўлга қўйилди;
- бугунги кундаги қурилмаларга мос иловалар яратиш эвазига мавжуд 
тизимлардан, 
шунингдек 
ахборот 
ва 
ўқув-таълим 
ресурсларидан 
фойдаланиш географияси кенгайтирилди, фойдаланувчиларга қулайликлар 
яратилди; 
- талабалар билимини назорат қилишнинг автоматлашган тизими 
жорий этилди; 
- университетнинг таълим, илмий ва маъмурий фаолияти 
жараёнларини бошқаришни автоматлаштиришга қаратилган “E-univesitet”” 
ахборот тизимининг 15 та компонентдан иборат таркибий тузилмаси 
ишлаб чиқилди. Бугунги кунда “E-univesitet” ахборот тизимининг 
бошланғич 8 та компоненти дастурий платформа кўринишида таълим 
жараёнига жорий қилинди; 
- талабалар ва профессор-ўқитувчиларни идентификация қилиш 
тизими (FingerPrint технологияси) орқали уларнинг давоматини назорат 
қилишнинг электрон тизими жорий этилди; 
- битирув малакавий ишлари, магистр PhD ва DSs даражаларини 
олиш 
учун 
ёзилган 
диссертациялар, 
плагиатга 
текширишнинг 
автоматлаштирилган 
тизими 
ва 
бирламчи 
маълумотлар 
базаси
шакллантирилди; 
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)


320 
- “SMART” технологиялардан фойдаланиш бўйича профессор-
ўқитувчи ва талабалар билими ошириб борилди, янги технологияларни 
таълим жараёнига жорий этиш бўйича “мастер-класслар” ташкил қилинди. 
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 
Туркиянинг Informascope компанияси билан лойиҳа асосида замонавий 
технологик ечимлар ҳамда техник ва дастурий маълумотлар билан 
иштирок этиш масаласи бўйича келишиб олди ва университетида “SMART 
университет”ни босқичма-босқич жорий этишга киришилди. Informascope 
компанияси нашр ишлари, шунингдек, кутубхона маҳсулотлари ва 
хизматлари кўрсатувчи хорижий йирик ва етакчи компания ҳисобланади. 
У ўзининг кўп йиллик тажрибасига таяниб, жаҳон миқёсида информацион 
эҳтиёжларни қондиришга қаратилган кенг қамровли ва индивидуал 
ечимларни ишлаб чиқмоқда ва халқаро электрон таълим стандартларини 
амалда қўллаш бўйича муваффақиятга эришмоқда. 
Педагогика соҳасида таянч олий таълим муассасаси ҳисобланган 
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетидаги таълим 
жараёнига SMART элементларини жорий қилиш бўйича мамлакатимиз ва 
хориждаги бошқа олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик асосида қўшимча 
бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан: 
- Қарши муҳандислик-иқтисодиёт инстутида тадбиқ этилган ахборот 
тизимларидан Е-минбар тажрибаси ўрганилиб, Тошкент давлат педагогика 
университетида жорий қилинган ахборот тизимларини ўзаро интеграция 
қилиш натижасида SMART-аудитория фаолияти йўлга қўйилди. SMART 
аудитория ўзида FingerPrint, SMART-минбар, мультимедия проектори каби 
замонавий ахборот технологияларини жамлаган тизим бўлиб, унда 
таълимнинг барча жараёнларини онлайн тарзда бошқариш имконияти 
яратилди; 
- университетнинг “Инновацион педагогика” қўшма факультетида 
маърузаларга Беларусь давлат педагогика университетининг етук 
профессор-ўқитувчилари жалб қилиниб, улар conf.uzcloud.uz махсус 
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)


321 
платформаси ёрдамида онлайн вебинар маъруза машғулотларини олиб 
бормоқда. 
Ушбу 
платформада 
видео, 
овоз 
ва 
ўқитувчининг 
компьютеридаги тақдимотини бир вақтда трансляция қилиш, шунингдек 
вебинарни тўлиқ ёзиб олиш имконияти яратилди. 
“SMART университет”ни ташкил этиш доирасида йўлга қўйилган 
Finger Print технологияси талаба ва профессор-ўқитувчиларнинг бармоқ 
изларини сканерлаш асосида давоматни автоматик тарзда аниқлаш ҳамда 
марказий серверда қайд этиб бориш жорий этилди. Ушбу технология 
ўқитувчининг дарс бошланишида анъанавий йўқлама (давомат аниқлаш) 
учун сарфлайдиган вақтини тежаш билан бирга факультет ва кафедраларга 
масъул ходимларнинг иш самарадорлигини ва шаффофлигини оширди. 
SMART - минбар дастурий платформаси профессор-ўқитувчига 
ўзининг виртуал кабинетидаги ишини ташкил қилиш, жорий сана учун 
дарс жадвали, тақвим-мавзули (календарь-тематик) режа, бугунги мавзу ва 
дарсга оид бошқа маълумотлар билан танишиш, машғулот давомида 
талабаларга мавзу доирасида янада кўпроқ маълумот беришда қулай 
восита ҳисобланади. 
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 
мисолида олий таълим муассасаларининг ахборот технологиялари 
инфраструктурасини тизимли такомиллаштириш, масофавий таълим 
жараёнини ташкил этиш, таълимни бошқариш ва назорат қилишни 
автоматлаштириш, бу борадаги хорижий давлатлар тажрибаларини таҳлил 
қилиш ва таълим жараёнига тадбиқ қилиш жараёнлари амалга 
оширилмоқда. Мазкур университетнинг ахборот технологияларини 
такомиллаштириш соҳасидаги ишларини бошқа олий ўқув юртларида ҳам 
жорий этиш таклиф этилмоқда. 
Татбиқ қилинаётган автомат тизимларнинг самараси шундаки, 
давоматни текширишга ўқитувчиларнинг вақти кетмайди. Биз биламизки, 
аввал дарснинг бир қисми талабаларнинг давоматини қайд қилиш билан 
ўтиб кетар эди. Демак ўқитувчи талабаларга дарс мавзусини янада кўпроқ 
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)


322 
очиб бериш, талабалар эса дарсда ёки маърузада олган билимлари, 
қобилиятини намоён қилиш имкониятига эга бўлишади. Олий таълим 
муассасаси раҳбарлари ҳам бу жараёнини бевосита кузатиб боришади. 
Бундан ташқари, агар талаба қандайдир сабаб билан қатнаша олмаган 
бўлса дарс жараёнини онлайн режимда кўриб бориши мумкин 
бўлади. Энди дарсларга комиссия гуруҳи кириб, назорат қилиши шарт 
эмас. Мазкур жараённи бемалол онлайн тарзда ҳар куни назорат қилиш 
мумкин бўлади.
Замонавий ахборот технологиялари асосида олий ўқув юртларида 
масофавий таълимни ривожлантириш бўйича Республикамиз олий ўқув 
юртларида 
амалга 
оширилаётган 
мазкур 
тажриба 
иқтисодий 
йўналишлардаги олий ўқув юртларида ҳам кенг жорий этилса, бу 
мамлакатимизда замон талабларига тўла мос келувчи иқтисодчи кадрларни 
тайёрлаш жараёнларига ўзининг катта ёрдамини беради.

Download 8,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish