Мева дарахтларининг ер устки қисми - тана, шох-шабба, новда,
куртаклар, барг, гул ва мевалардан ташкил топган.
Тана поянинг тик жойлашган қисми бўлиб, унга бутоқлар бирикади.
Тананинг пастки, биринчи бутоқлари бўлган қисми асосий тана, юқориги
биринчи бутоғидан учигача бўлган қисми эса марказий ўтказувчи ёки миқдорли
65
деб аталади. Марказий ўтказувчидан охирги йилдан ўсган учки қисми новда
давоми деб аталади.
Бевосита танадан чиққан шохлар биринчи тартиб шохлар дейилади.
Биринчи тартиб шохларга иккинчи тартиб шохлар, улардан эса учинчи тартиб
шохлар ўсиб чиқади ва ҳоказо. Дарахт танаси асосий қисмларининг маълум
жойлардан ўсувчи қисм ва ҳосил шохчалари чиқади. Ҳосил шохчалари мева
куртаклари чиқаради, улардан эса гуллар сўнгра, мевалар ҳосил бўлади.
Марказий тана ўзининг бутоқ шохлари ва ҳосиллари билан бирга
дарахтнинг шох-шаббасини ҳосил қилади.
Мева дарахтларидаги асосий озиқлантирувчи органлар - илдиз ва барглар
бир - бирига поя орқали туташади.
Пояда ҳар хил куртаклар ҳосил бўлади. Бунинг натижасида у шохлайди.
Кўпдан - кўп барглар ва мева шохчалари ҳосил қилади.
Поя ўсиш билан бирга шохлайди, мева дарахтларида у моноподиал
шохланади, яъни бош поя ҳар йили учидан ўсади, ён куртаклардан ён шохлар
ҳосил бўлади.
Шох типлари: Шохлар ўсувчи ёки вегетатив ва мева (репродуктив)
шохларига бўлинади. Ўсув шохлари бақувват ўсган бўлиб, уларда мева
куртаклари бўлмайди. Булар шох-шаббаларининг ҳар йили юқориги ва ён
томонларга ўсиб катталашиб боришини таъминлайди.
Мева шохлари калта, секин ўсади ва уларда мева куртаклари жойлашади.
Мева шохлари бир неча хил бўлади: уруғли мева дарахтларида халқали шохча,
найза шохчалари, найзали ингичка новдалар мева бутоқчалари типида: данакли
мева дарахтларида эса гулли шохча тўп мева шохча, пихсимон шохча ва аралаш
мева шохчалари бўлади.
Куртак - резавор мева ўсимликларининг ер устки қисми - танаси бутоғи
шохча, гул, мева ва бошқалари куртакдан ривожланади. Куртаклар улардан
қандай орган ҳосил бўлишига қараб ўсув куртаклари (вегетатив) ва (генератив)
мева куртакларига бўлинади. Ўсув куртакларига мавсум давомида барглар
билан ўралган халқали қисқа шохчалар узун новдалар (ўсиш куртаклари) ҳосил
бўлади. Репродуктив куртакларда гуллар, сўнгра эса мева ёки резавор-мева
ривожланади.
Гул куртаклари мева ўсимликларида улар гуллашидан бир йил олдин
ҳосил бўлади. Гул куртакларининг кўпчилик қисми 2-9 ёшли шохларда
жойлашади.
Олма дарахтларининг гул куртаклари ёзилганида биринчи галда 5-7
баргдан иборат тўпбарг, сўнгра эса ғунчалар пайдо бўлади.
Асосий барг қўлтиғида ўсув ва баъзан гул куртаклар ҳосил бўлади.
Тўпкуртаклар ана шу йўл билан ҳосил бўлади. Тўпкуртаклар икки ва уч
қўшалоқ бўлади.
Вазифа:
1. Турли мева экинларининг ер устки ва остки қисмларининг тузилишини
ўрганиш.
66
2. Ҳосилдор мева дарахт таърифини қуйидаги 14-жадвал шаклида
тўлдириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |