Мевачилик асослари doc


Майда шохларнинг шаклланиши ва дарахт асосий қисмининг



Download 1,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/137
Sana21.02.2022
Hajmi1,44 Mb.
#36428
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   137
Bog'liq
Мевачилик асослари Останакулов 2 copy(2)

Майда шохларнинг шаклланиши ва дарахт асосий қисмининг 
яланғочланиши. Майда шохлар бўғим оралиқлари калта, нисбатан суст 
ўсадиган кўп шохлардан ташкил топади. Улар асосий шохлар 
шаклланадиган (юқори қисмидан ташқари) новдаларда ҳосил бўлади. 
Мевалар ва баргларнинг асосий қисми майда шохларда бўлади. Дастлаб 
улар ёш танадан, кейин юқори шохлардан ўсиб чиқиб, ҳар хил тартиб 
новдаларга ўтади. Майда шохларда (дарахт ҳосилга кирганда) 
гулкуртаклар шаклланади. Шунинг учун ёш мева дарахтларида биринчи 
ҳосил, одатда, шох-шабба ораси (ичи) да тугилади, чеккаларида эса 
кўпинча вегетатив новдалар ўсиб чиқади. Майда шохлар жуда секин, 


60 
айниқса ҳосил шохларида йилига бир неча миллиметр ўсади, холос. Жуда 
суст (1-2 мм) ўсганда ҳосил шохлар ва халқачалар жуда камдан-кам 
гуллайди ва янада кам мева тугади.
Янги ўсиб чиққан калта новдаларда барглар қалин жойлашган бўлиб, 
улар катта ассимиляция юзаси ҳосил қилади, шунинг эвазига майда 
шохчалар вегетатив шохларга қараганда кўп озиқ олиб, ўзининг 
ривожланиш жараёнини тезлаштиради. Барглар майдонининг йиллик 
новдалар узунлигига нисбати асосий шохларда кичик. Майда шохларда, 
айниқса ҳосил, халқали ва даста шохчаларда йиллик ўсиш анча эрта 
тугалланади; найзасимон шохча ва ҳосил чивиқлари бирмунча узоқ 
яшайди. Майда шохчалар индивидуал ривожланиш жараёни жадал ўтади 
ва шох-шаббада ўхшаш жойлашган бир хил ёшдаги асосий шохларга 
қараганда тез нобуд бўлади. Асосий (скелет) шохлар билан майда шохлар 
орасида катта фарқ бор. Асосий шохларда ўсиш кучи катта, майда 
шохларда эса суст. Уруғли меваларда майда шохлар Ўзбекистон 
шароитида ўртача 7-8 йил, ўрик, шафтоли, олхўри, бутасимон олчада 2-5 
йилгача, дарахтсимон олча ва гилосда 2-10 йилгача яшайди. Узоқ яшашда 
бундай фарқ бўлишига сабаб, данакли меваларнинг кўпчилик новдасида 
битта генерация ўрнига бир вегетация мавсумида барг чиқарадиган 
шохчаларнинг 2-3 та генерацияси содир бўлишидадир.
Нормал шароитда олдин майда шохлар, кейин асосий шохлар нобуд 
бўлади. Майда шохлар янги новдалар ва шохчаларнинг доимий йўлдоши 
бўлганлиги туфайли шох-шаббада асосий шохнинг доимий ва навбати 
билан яланғочланиши кузатилади. Бу ҳодиса тана ва биринчи тартиб 
шохдан юқорига қараб четки шохлар йўналиши томон тарқаладиган 
асосий шохлардан бошланади. Шунга кўра, ёши ошган сари дарахтларнинг 
ҳосил бериши ҳам шу йўналишда алмашинади. 
Дарахт ёшлигида бир йиллик новдалардан биринчи генерациясидан 
чиққан майда шохлар анча узоқ яшайди. Кейинги генерацияларида юқори 
тартиб шохларда уларнинг ҳаёт фаолияти даври сезиларли даражада 
қисқаради. Шунинг учун шох-шаббада, масалан олма ва нокнинг биринчи 
тартиб асосий шохларида йигирма йил ва ундан кўпроқ яшаган ҳосил 
шохларини учратиш мумкин, ваҳоланки, бу дарахтнинг барг қоплами 
қисмида ҳосил шохлар 8-10 йил, ҳатто бундан илгарироқ нобуд бўлади. 
Асосий шохларнинг яланғочланиш тезлиги мева дарахтининг тур ва нав 
хусусиятларига, ёшига, ўсиш шароитига кўпинча кўчатларнинг қалин-
сийраклигига ва майда шохларнинг яшовчанлигига боғлиқ бўлади.

Download 1,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish