«
Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
272
Chayqov pufagining yorilishi real iqtisodiyotning ko‘plab sohalariga yomon tatssir
qiladi. Bu gal ham shunday bo‘ldi: bir qator rivojlangan mamlakatlarning ipoteka qarzlari
beradigan, bank xizmatlari ko‘rsatadigan, valyuta oldi-sotdisi bilan shug‘ullanadigan
ko‘pgina tashkilotlarida
pufaklar gumburlab yorildi-yu, butunjahon moliyaviy inqirozi
degan ofat yuzaga keldi.
Mazkur tanazzul asossiz ravishda qimmati oshirib yuborilgan qog‘ozlar oldi-
sotdisini, banklarning «foiz» uchun qarz berishini, real tovar
ishlab chiqarilmagan yoki
xizmat ko‘rsatilmagan holda boyishning har qanday turini mants qiladigan boshqa
iqtisodning nechog‘lik afzal ekanini yana bir marotaba isbot qildiki, buni bugun g‘arb
mutaxassislarining o‘zlari ham tan olmoqdalar.
АГРАР БОЗОРЛАРДА МЕВА ВА САБЗАВОТ НАРҲЛАРИНИНГ
ШАКЛЛАНИШИ ВА ҚОНУНИЯТЛАРИ
Тажибаев Комилжон Қурбанович, катта ўқт.НамДУ
Ибодуллаев Эргаш Бектурдиевич, ўқт.УрДУ
Иқтисодиётининг ўзини-ўзи тартиблаш механизми, бозор муносабатлари
талабларига мос иқтисодиёт таркибий тузилишнинг шаклланиши ва такомиллашиб
боришни тақазо этади. Иқтисодиётнинг таркибий қисмлари
элементлари бозор
иқтисодиётининг амал қилиш ва ривожлананишни таъминлайди. Аграр бозорларда
ҳам бозорнинг ўзини-ўзи тартибга солиши 3 омилнинг яъни талаб, таклиф ва
рақобатнинг ўзаро боғлиқ равишда амал қилиш натижасида қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларининг бозор нархи вужудга келади.
Буларнинг бари бозор
иқтисодиётининг ўзини-ўзи тартибга солиш механизмни ташкил этади.
Маълумки талаб энг умумий тарзда пул билан таъминланган эҳтиёждир.
Агар эҳтиёж зарур миқдорда пул билан таъминламаса, у «хоҳиш», «истак» бўлиб
қолаверади. Шунингдек, аграр бозорларда талабнинг нарх билан боғлиқлигини ҳам
этиборга олиш зарур. Чунки мева ва сабзавот маҳсулотларининг нархи ўзгариши
билан мева ва сабзавот маҳсулотларнинг сотиб олинадиган миқдори ҳам ўзгаради.
Мева ва сабзавот маҳсулотларининг таклифи эса бозордаги ёки келтирилиши
мумкин бўлган мева ва сабзавотлар миқдорини оширади. Аграр бозорларда
талаб
мева ва сабзавот маҳсулотлари таклифни белгилайди. Талаб ва таклиф биргаликда
эҳтиёжлар ҳамда улар қондириш учун лозим бўлган ижтимоий ишлаб чиқариш
таркибий элементлари ўртасидаги нисбатларнинг мутаносиблигини ифодалайди
Аграр бозорларнинг ўзини-ўзи тартибга солиш механизмида рақобат ҳам муҳим
ўрин тутади. Рақобат ушбу механизмда иқтисодий мутаносиблигини таъминлашда
икки муҳим вазифани бажаришга имкон беради. Биринчидан, маълум вақт
оралиғидаги у ёки бу мева ва сабзавот маҳсулотлари етиштириш билан унга бўлган
эҳтиёж ўртасидаги миқдор ва сифат бўйича мутаносибликни тўғри баҳолашни
тақазо этади.