маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
273
Аграр бозорларда хўжалик субъекти кишиларни эҳтиёжлари, уларнинг диди,
хоҳиши, даромади ва талабини хисобга олиб мева ва сабзавот маҳсулотларини
етиштириш ташкил этса, фойда олиши ва рақобат курашида муваффаккият
қозониш мумкин. Бозор иқтисодиётининг ўзини- ўзи тартибга солиш механизмида
талаб ва таклиф ҳамда рақобат оқибатида вужудга келадиган нарх регуятор
вазифасини ўтайди.
Аграр бозорларда бирон бир мева ва сабзавотлар нархининг ўсиши уни
етиштиришнинг фойдалилигидан далолат беради. Бунинг оқибатида мева ва
сабзавотларни етиштириш ва бозордаги таклифи кўпаяди. Ресурс ва капитал ушбу
тармоққа оқиб кела бошлайди. Демак, нарх регулятор сифатида ресурслар капитал,
яратилган маҳсулот ва даромаднинг иқтисодиёт соҳалари тармоқлари худудлар
ўртасида тақсимланишини белгилаб беради.
Аграр бозорларнинг ўзини-ўзи тартибга солиш механизмига амал
қилинишининг, бозорни харакатлантирувчи куч миқдорнинг манфаати наф, фойда
олишга интилиши хисобланади. Шахсий манаатгина фермерни ташаббус ва риск
билан фаолият юритиб, юқори ҳатто максимал фойда олишга йўналтиради. Бу эса
деҳқон (фермер) хўжаликларининг ўзаро рақобатга киришлигига, янги техника ва
технологияни қўллашга маҳсулот сифатини оширишга, хўжалик нисбатларининг
мутаносиблигига эришишига мажбур қилади.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам энергия ресурси нархларни тайёр ва оралиқ
маҳсулотлар нархларига нисбатан устувор равишда ўсиш:
биринчидан нархларнинг номутаносиблигини кучайтириб уларнинг
иқтисодий
соҳалар,
тармоқлар
худудлар
ўртасидаги
нисбатларининг
номутанасиблигини кучайтириб сақланиб қолишга;
иккичидан нархлар қайтишини вужудга келиб бир тармоқда, масалан:
қишлоқ хўжалигидаги яратилган қўшимча қиймат миллий даромаднинг бошқа
тармоқ масалан, саноат фойдасига қайта тақсимланишга олиб келади;
учинчидан, хом ашё, ёқилги энергия материаллари юқорилиги туфайли
миллий ишлаб чиқарувчилар товарларнинг ички бозорга турли йўллар билан кириб
келаётган чет-эл товарларига нисбатан қимматдир.
Нархларнинг эркин амал қилиш ва ўзининг иқтисодий регулятор, тартибга
солувчи
функциясини
бажариши
орқали
иқтисодий
мутаносибликни
таъминлашдаги ролини ошириш учун куйидагилар этибор қаратилиши лозим.
– Табиий монополиялар томонидан ёқилги – энергия ресурслари нархларини,
темир ва хаво йўллари орқали юк ташиш хизмати тарифларини тартибга солишни
такомиллаштириш;
–
Давлат
буюртмалари
асосида
тайёрланидиган
маҳсулотларга
белгиланадиган давлат харид нархларини шакллантиришда реал ишлаб чиқариш
харакатларини тўғри ҳисобга олиш ҳамда уларни, айниқса пахта хом ашёсининг
харид нархларини жаҳон бозорлари нархига тобора якинлаштириш бориш;
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |