маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш» 274
– Ёқилги энергетика мойлаш материаллари нархларнинг тез ўсиб
бораётганлиги туфайли айрим миллий иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли
турмуш шароитни яхшилашга хизмат қиладиган муҳим маҳсулот турлари ишлаб
чиқаришини рағбатлантириш учун дотация, субвенция тизимини жорий қилиш.
– Рақобат муҳитини шакллантириш орқали эркин бозор нарх тизимининг
шакллантириш учун қулай шароитлар яратиш.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида соғлом рақобат муҳитининг вужудга
келтирилиши тармоқ ва соҳалар ўртасидаги нисбатларнинг мутаносиблигини
ҳамда бозорнинг ўзини-ўзи тартибга солиш механизмини қарор топишида
аҳамияти катта.
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий муносабатларининг ҳам бошқаришни
ташкил этиш тизимининг ривожланишини чуқур тахлил қилиш уларни тубдан
қайта кўриб чиқиш зарурлигини кўрсатади. Қишлоқ хўжалиги бошқаруви
тузилмаларини қайта ташкил этиш жараёнида бирламчи қишлоқ хўжалик бўғини
бозор иқтисодиёти шароитида қандай бўлиши кераклигини тахлиллар кўрсатиб
берди. Қишлоқда мулкчилик муносабатларини ислоҳ қилишдан ташқари, хўжалик
юритиш механизмини такомиллаштиришга ҳам катта аҳамият берилди:
Биринчидан умумдавлат эҳтиёжлари учун етказиб берилаётган мева ва
сабзавот маҳсулотига оқилона харид нархлар белгилаш соҳани ривожлантиришда
муҳим рағбатлантирувчи омил бўлди. Ишлаб чиқариш шарт-шароитлари ўзгарган
сари, қишлоқ хўжалиги ходимларининг моддий турмушни оширишнинг асосий
шарти бу улар томонидан етиштирилаётган мева ва сабзавот маҳсулотларини
нархини ошириш хисобланади. Чунки деҳқон етиштираётган маҳсулотини сотиб
ундан қанчалик манфаатдорлиги ошар экан, уни шунчалик, сифатли, кўп, жаҳон
андозасига мос равишда ишлаб чиқаришга харакат қилади. Хозирги вақтда мева ва
сабзавот маҳсулотларининг турларига эркин (келишилган) нархлар жорий
қилинмоқда. Давлат харид нархларини ошириб, кейинчалик уларни эркин
нархларга ўтказар экан, қишлоқ хўжалигига амалий ёрдам кўрсатибгина қолмай,
айни чоғда саноат маҳсулоти билан қишлоқ хўжалик маҳсулоти нархлари
ўртасидаги мутаносиблик бўлишини таъминлашга харакат қилиши керак.
Иккинчидан, мева ва сабзавот маҳслотлари харид нархларини ошириши
билан бир қаторда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалик маҳсулотини албатта
етказиб бериш учун давлат буюртмасини белгилаш соҳасидаги сиёсат ҳам доимо
кўриб борилиши керак. Хозирги вақтда хўжаликлар ўзи етиштирган чорвачилик,
сабзавотчилик ва узумчилик маҳсулотидан уз хоҳишича фойдаланмоқда. Мева ва
сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилар ўз маҳсулотларини ихтиёрий равишда
эркин сотиш учун уларга бевосита қолдириладиган маҳсулот хажмининг
кўпайтирилиши хўжаликларни иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамлашга ва қишлоқ
меҳнаткашларининг турмуш даражасининг оширишгагина хизмат қилиб қолмай,
балки мева ва сабзавот маҳсулотлари етиштиришни кенгайтириш, хўжаликларда
«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг