маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
114
Жорий йилнинг якуни билан 547,9 минг тонна сабзавот (ўсиш суръати
108,1%), 206,4 минг тонна картошка (107,9%), 181,7 минг тонна мева (108,5%), 60,1
минг тонна полиз (105,7%), 96,8 минг тонна узум (109,1%), 111,4 минг тонна гўшт
(105,6%), 537,6 минг тонна сут (107,1%) ва 372,8 млн.дона тухум (114,7%) ишлаб
чиқарилиб, белгиланган прогноз параметрлари бажарилди.
Бунинг ҳисобига вилоятда 3448,2 млрд.сўмлик ялпи қишлоқ хўжалиги
маҳсулоти яратилиб, ўсиш суръати 105,8 фоизга таъминланди.
Республикамизда бозор товарлар билан тўйиниб бозорнинг барқарор
тузилмаси ва инфратузилмаси шаклланиб келмокда, хўжалик субъектларининг
мустақиллиги кенгайиб, тадбиркорликнинг ривожланишига қулай мухит
яратилмоқда. Буларнинг ҳаммаси бозор муносабатларининг объектив қонунийлик
ва демократик асосларининг кучайиб бориши ва натижада бозорнинг янги
босқичига ўтиш учун шарт шароит яратилаётганидан далолат беради. Бозорнинг бу
янги босқичи харидор бозори ва сифат бозори булиб,бу босқичда тўла мазмундаги
товар истеъмолчилар тасаввурига мос келадиган тушунчалар билан баҳоланади.
Товарни истеъмолчи сифатли деб қабул қилган тақдирда унинг харид килиш
содир булади.
Бугунги кун деҳқон ва фермер ҳўжаликлари олдига фақат қишлоқ ҳўжалиги
маҳсулотларини ишлаб чиқаришни эмас, балки ишлаб чиқариш ресурсларидан
туғри фойдаланган ҳолда ўз маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва истеъмолчиларга
етказиб бериш вазифасини қўймокда. Бу жараёнларда деҳқон ва фермер
ҳўжаликлари,биринчи навбатда, ўз маҳсулотинингмижозлари кимлар эканлигини
ҳамда шу мижозлар талабларини қандай қондириш кераклигини аниқлаши лозим.
Маркетинг фаолиятини натижалари бозор сегментлари соҳасида қарор қабул
қилиш маркетинг режасини ва унинг алоҳида усулларини ишлаб чиқиш, товар ва
уларнинг рақобатбардошлигини оширишга мўлжалланган.
Бозорни сегментлаш бу мазкур бозордаги истеъмолчиларни алоҳида
гуруҳларга бўлиш жараёни. Алоҳида гуруҳларнинг ҳар бири бозорда талабнинг
узига хос хусусиятларини кўрсатади.
Сегментлаш жараёнининг асосий вазифаси товар ва хизматларга талабни
шакллантиришнинг
мўлжалланган
йуналишларини
акс
эттирадиган
истеъмолчиларни ажратиш деган белгилар мажмуи ҳисобланади, бу эса корхоналар
учун мазкур сегментда мавжуд бўган талабга мувофик ўз таклифини тўғри
мавқелантириш имкониятларини очади.
Сегмент бу фаркловчи тавсифномаларга эга булган товар ёки хизматнинг
узига хос талабини кўрсатувчи маркетинг воситаларининг муайян тўпламига бир
хил таъсир этувчи истеъмолчилар гуруҳи.
Юқоридагилардан
келиб
чиқиб
айтишимиз мумкинки
маркетинг
сегментацияси истеъмолчилар талабини қондиришга табақалашган ҳолда ёндашиб
қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларининг сифати ва миқдорига кўра ҳар хил талаб
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |