маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
110
Мазкур ҳужжатга мувофиқ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқа давлат
идоралари томонидан ишлаб чиқилган механизмга биноан бошланғич лойиҳалар
сифатида Жиззах вилоятининг Ғаллаорол ва Зомин, Самарқанд вилоятининг
Булунғур ва Ургут, Фарғона вилоятининг Олтиариқ ва Қува, Тошкент вилоятининг
Қибрай ва Паркент туманларида қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ташкил этилади.
Тажриба-синов босқичи 2019-2020 йилларга мўлжалланган бўлиб, унинг
якунларига биноан қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг кооперацион бирлашуви
институтини республиканинг бошқа ҳудудларида татбиқ этиш режалаштирилган.
Тошкент вилояти Паркент туманида ҳудуддаги 1 минг 350 фермер-деҳқон
хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона ва
ташкилотлар раҳбарлари иштирокида мулоқотлар ўтказилди. Унда қишлоқ
хўжалиги бирлашмалари ташкил этишни истаган фермер ва деҳқон хўжаликлари,
томорқа ер эгалари, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи, тайёрловчи ва
экспортерлар рўйхати шакллантирилди.
Тумандаги Навбахор, Бошқизилсой, Гулбоғ, Ҳисорак, Номданак, Сўқоқ ва
Заркент каби массивлардаги фермер хўжаликлари алоҳида қишлоқ хўжалиги
бирлашмаларига аъзо бўлишга ва кейинги фаолиятини биргаликда давом
эттиришга келишиб олишган. Қишлоқ ҳўжалиги кооперацияси ташкил этиш
бўйича танланган ташаббускорларга тизим фаолияти ҳақида, унинг давлат
томонидан қўллаб-қувватланиши, бериладиган имтиёз ва қулайликлар бўйича
тўлиқ маълумотлар берилмоқда. Кооперацияга ихтиёрий аъзо бўлиш истагини
билдирган фермер ва деҳқон ҳўжаликлари, бошқа субъектлар гуруҳлари
шакллантирилиб, намунавий низоми ишлаб чиқилди.
2019 йил 1 мартдан бошлаб ихтисослашган қишлоқ хўжалиги бирлашмалари
аъзолари қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш ва уларни кейинчалик
алмаштириш тўғрисидаги қарорни мустақил равишда қабул қилиш ҳуқуқига эга
бўлдилар. Бундан ташқари, Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-
қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кўчат ва сертификатланган уруғлар,
мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ускуналарини харид қилиш учун
тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатлари қисман қоплана
бошланди.
Ушбу механизм мева-сабзавотчилик соҳасида қўшимча қиймат занжирини
яратиш, маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг молиявий имкониятларини
кенгайтиришга қаратилган. Нидерландия, Норвегия, Дания, Швеция, Финляндия ва
Япония каби бир қатор ривожланган давлатларда ушбу тизим қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни тўлиқ бирлаштирган. Франция ва
Германияда 86 фоиз, Хитойда 2 миллионга яқин бирлашма рўйхатга олинган ва
фермерларнинг 47 фоизи ушбу бирлашмаларга аъзо бўлган. Қозоғистонда 2,8
мингта ва Қирғизистонда 442 та қишлоқ хўжалиги бирлашмаси мавжуд.
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |