Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш 1


маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»



Download 4,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/325
Sana23.02.2022
Hajmi4,68 Mb.
#156114
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   325
Bog'liq
конференция охирги версия

маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
 
75 
йилгача 22,5 минг гектарга ошиши, ҳамда 15,7 минг гектар майдонни 
реконструкция қилиш кўзда тутилган. Ҳозирги кунга келиб республикамизда 
токзорлар майдони 129,892 минг гектарга етди, шундан - 108,639 минг гектари 
ҳосилли токзор ва ёш токзор - 21,272 минг гектарни ташкил қилади. Ушбу 
майдонлардан 
сифатли 
ва 
мўл 
хосил 
олишга 
харакат 
қилинмоқда. 
Бўлажак токзорнинг ҳосилдорлиги, ҳосил сифати кўпинча ўтқазиладиган 
кўчатнинг сифатига боглиқ. Сифатли кўчатлар эса махсус кўчатзорларда 
етиштирилади. Соглом ва сифатли қаламчалар тайёрлашга мўлжалланган алоҳида 
токзор майдони танлаб олинади. У апробация, оммавий, клон ва фитосанитария 
селекцияларидан ўтган навдор, сархил ток кўчатларидан барпо қилинади. Бунинг 
учун сув билан яхши таъминланган, унумдор, текис жойлар танланади, 
режаланади, тупрогига ишлов берилади, ўгитланади ва кўчатларнинг қатор ва туп 
оралиги 2,5-2,5 м қалинликда экилади. Тик симбагазларда ўстирилиб, уларга кўп 
зангли елпигичсимон шакл берилади. Новдалари кузда 3-5 куртак қолдириб 
кесиллади. Ҳар бир ток тупида ўртача 140-150 куртак қолдирилиши лозим. Барча 
парвариш ишлари сифатли амалга оширилади. Бундай токзорларнинг бир 
гектаридан ўртача 140-150 минг тагача қаламчалар тайёрлаш мумкин. 
Тадқиқот натижалари. Ток қаламчалари, асосан кузда, баъзан баҳорда шира 
ҳаракати бошланмасдан олдин ҳам тайёрланиши мумкин. Ток туплари қишда 
кўмиладиган ерларда кузда ток кесиш билан бир вақтда, кўмилмайдиган ерларда 
эса эрта баҳорда тайёрланади. Қаламчаларнинг узунлиги одатда 50-60 см, 
йўгонлиги эса кучли ўсадиган хўраки ва кишмишбоп навларда (Хусайни, Тойифи, 
Каттақўргон, Нимранг, Қизил ҳурмони, Қора кишмиш, Оқ кишмиш ва ҳ.к) 6-13 мм, 
ўртача ва кучсиз ўсувчи винобоп навлар (Саперави, Баян ширей, Пушти мускат, 
Асл қора, Ркацители, Венгер мускати, Кульджинский ва ҳ.к.) да 5-10 мм, бўгим 
оралиги эса 5-15 см. бўлиши керак. 
Новдаларнинг юқориги, жуда ингичка, пишиб етилмаган қисмларидан 
қаламча 
тайёрланмайди. 
говлаган, 
ҳосилсиз 
новдалар 
қаламчаларидан 
етиштирилган кўчатлар эса талабга жавоб бермайди.Тайёрланган қаламчалар 
жингалак, бачки навдалардан тозаланади ва юқори учини бир томонга, пастки 
учини бошқа томонга қилиб 100 ёки 200 тадан икки томонидан богланади. Ҳар бир 
богламга оддий қора қалам билан навнинг номи ва қаламчаларнинг сони ёзилган 
ёрлиқ боглаб қўйилади.Тайёрланган қаламчаларни очиқда қолдирмаслик лозим, акс 
ҳолда улар намини йўқотиб, экилгач тутмаслиги мумкин.Шунинг учун таёрланган 
қаламчалар 
баҳорда 
экилгунгача 
ҳандақ 
(траншея) 
ларда 
сақланади. 
Ҳандақларга 
жойлаштиришдан 
олдин, 
улар 
замбуруг 
касалликларига 
чалинмаслиги учун 5 соат давомида 0,5% ли хинозол эритмасида сақланади. 
Ҳандақларнинг чуқурлиги 65-70 см, эни 120-150 см,бўйи эса қаламчалар сонига 
қараб 
белгиланади 
(1 
м
2
жойга 
2,5 
минг 
қаламча 
ҳисобидан). 
Қаламчалар узоқ сақланган сари таркибидаги озиқ моддаларнинг камайиб бориши 


«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг 

Download 4,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   325




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish