маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш» 239
ташкил этади. АҚШда шакар олиб киришга тариф-224 фоиз, сутга-83 фоиз,
ўрнатилган. Россияда йирик шохли қорамол гўшти олиб киришга-15 фоиз,
парранда гўштига-25 фоиз, сутга-15 фоиз, буғдойга-5 фоиз, шакарга-25 фоиз
ўрнатилган.
13
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан тартибга солишнинг АҚШ
тажрибаси эътиборга лойиқ. Фермерларни қуватлаш дастурлари бу ерда қишлоқ
хўжали вазирлиги каналлари орқали амалаг оширилади. Бу дастурларни рўёбга
чиқариш асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотига баҳолар ва фермерлар
даромадларининг барқарорлигини таъминлашга ёки муайян даражада ўсишига
қаратилга. Фермер хўжаликларини қуватлаш дастурлари баҳолар даражаси, ишлаб
чиқариш ва сотиш хажмлари, шунингдек тўғридан- тўғри тўловлар назорати
бўйича чораларни назарда тутади. Юқорида қайд этилганидек, АҚШда 1 гектар
шудгорга ҳисоблаганда ҳар йили 400 долларгача ажратилади. Қишлоқ хўжалигини
қувватлаш АҚШ бюджетининг умумий суммаси хозирги пайтда 80-85млрд
долларни ташкил этади. Фермерлар хавфсизлиги ва қишлоқ жойларига
инвестициялар тўғрисидаги қонунга биноан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини
юритишнинг қулай шароитларини қувватлаб туриш учун дотациялар ва дастурлар
тизими, жумладан фермерларга тўғридан тўғри молиявий тўловлар қўлланади.
Бунда
давлат
томонидан
қувватлашнинг
қуйидаги
механизмларидан
фойдаланилади: ишлаб чиқариш даражаси билан боғланмаган қатъий тўловлар;
ҳосил гарови билан кредитлар бериш; фермер хўжаликлари молиявий
барқарорлигини сақлашнинг махсус тизими жорий этилиши.
ЕИ ҳам ўз фермерларини қувватлайди. ЕИ мамлакатларининг қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини давлат механизми ўз ичига қуйидагиларни
олади:
- Ишлаб чиқаришнинг рентабиллигини таъминловчи бозор баҳосини
тартибга солиш;
- Субсидиялардан мақсадли фойдаланишга боғлиқ тўловлар;
- Экин майдонлари хажмига боғлиқ тўловлар;
- Турли компенсайион тўловлар;
- Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва олиб боришда экология талабларини
бажараётган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига нисбатан жарима
санкциялари.
14
Бундай қувватлашнинг асосий йўналиши ишлаб чиқариш хажмини назорат
қилмасдан юқори қатъий ички баҳоларни ўрнатилишидир. Юқори баҳони
қувватлаш мақсадида ЕИ мамлакатлари шу каби импорт товарни юқори божхона
божига тортадилар. Бундай божхона божи, одатда, қатъий ички баҳо билан ички
товар баҳоси ўртасидаги тафовутга тенг. Юқори ички баҳолар кўп холларда
13
Минаков И.А. Кооперация и агропромышленная интеграция в АПК. М., 2007. 264 с.
14
Аграрный протекционизм: научные основы и механизм осуществления в условиях рыночных отношений.
М.: ВИАПИ; ЭРД, 2007.472 с.