маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
236
табиий унумдорлиги пастлиги шароитида ҳам жадал ривожланаётган қишлоқ
хўжалиги ижтимоий ободонликни таъминлаган ҳолда мамлакатга зарур озиқ-
овқатнинг 90 фоизини етказиб бермоқда, меҳнатталаб чорқачилик маҳсулоти эса
ҳатто экспорт қилинади. Деҳқонларнинг ижтимоий фаровонлиги ҳал қилувчи
даражада Германиянинг умумий фаровонлиги ва қудратини белгилаб бермоқда.
8
Қишлоқ хўжалиги ривожланиши устуворлигини таъминлашнинг умумий
стратегияси борасида, хусусан, Норвегия тажрибасидан фойдаланиш мумкин.
Жуда бой табиий ресурсларга, углеводородлар заҳираларига, гидроресурсларга эга
ва нефт, электроэнергия экспорт қилувчи мамлакат озиқ овқатга эҳтиёжнинг
ярмини, ҳатто кўпроғини ҳам импорт орқали қондириши мумкин эди. Бироқ бу
ерда фақат шахарликнигина эмас, балки қишлоқда яшовчи ҳам олий қадрият деб
ҳисоблайдилар. Қишлоқдаги меҳнатнинг оғирлигини, у қийин иқлим
шароитларида бажарилишини эътиборга оладилар. Экологик тоза юқори сифатли
озиқ-овқат маҳсулотларини қадрлайдилар. Давлатнинг деҳқонларга ғамхўрлиги
бюджетдаги экспорт тушумларининг салмоқли қисми қишлоқ хўжалигига
йўналтирилишида ифодаланади. Агар сектори ўртача йиллик қувватлаш қишлоқ
хўжалиги ялпи маҳсулоти қийматининг деярли 2/3 қисмини ташкил этади
қишлоқда яшовчи 1 кишига ҳисоблаганда эса 30 минг долларга, қишлоқ хўжалиги
ерларининг 1 гектарига 3 минг долларга тенг. Иқтисодиётнинг аграр секторини
кўламли қўллаб қувватлаш нефт, газнинг жиддий заҳираларига эга бўлмаган қатор
мамлакатларда ҳам амалга оширилади. Бунда Финландияни мисол келтириш
мумкин. У жахон класидаги станокларни, ускуна, электроника ва бошқаларни ва
сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилади. Давлат томонидан қувватлаш
қишлоқ хўжалигининг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётини таъминлайди, шаҳар
билан қишлоқ ўртасидаги мухим тафовутлар бартараф этилади.
9
Хорижий
мамлакатларнинг
қишлоқ
хўжалигини
субсидиялашдаги
тажрибаси алоҳида эътиборга лойиқ. Масалан, қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришинива бозорларни қувватлашга Дания ўз қишлоқ хўжалиги бюджетининг
1/3 қисмини йўналтиради, Буюк Британия – 15 фоизини ва Ирландия – 20 фоизини.
Барча мамлакатлар миллий қишлоқ хўжалиги бюджетларининг ярмини таркибий
сиёсатни олиб боришга сарфлайдилар (фермаларни модернизациялаш ва
йириклаштириш, ерни ва бошқа қишлоқ хўжалиги ресурсларини яхшилаш, ишлаб
чиқариш харажатларини қисқартириш ва ноқулай районларни ривожлантириш).
10
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан молиявий тартибга солиш ва
қувватлашнинг тажрибасини ўрганиш ривожланган мамлакатларнинг кўпчилигида
8
Колесников А. Государственная поддержка и регулирование сельского хозяйства в Германии // АПК:
экономика, управление. 2011. №9. С.87-90.
9
Буздалов И.Н. Сельское хозяйство как приоритетное направление господдержки. // АПК: экономика,
управление. 2009.№4. С.3-14.
10
Ивойлова И. Зарубежный опыт регулирования обеспечения продовольственной безопасности // АПК:
экономика, управление. 2009.№6. С.76-83.
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |