маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш» 217
Озиқ-овқат маҳсулотларининг етарлилиги истеъмол савати доирасида
аҳолининг эҳтиёжларини ҳаётий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш
даражаси ва аҳолинининг харид қобилияти даражаси билан белгиланади.
МЕВА-САБЗАВОТ ЕТИШТИРИШДА МАҚСАДЛИ ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ Албеков Олим Анварович Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистранти Мамлакатимиз аграр тармоғида амалга оширилаётган ислоҳотларни мақсади,
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш орқали
аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига ва саноатнинг хом ашёга бўлган талабини
қондиришга қаратилгандир. Шу боисдан, ушбу тармоқларда ишлаб чиқариш
жараёнларига тежамкор инновацион агротехнологияларни тадбиқ этиш бевосита
молиявий маблағлардан самарали фойдаланишга боғлиқдир.
Қишлоқ хўжалигидаги инвестициялар тўғрисида С. Р. Умаров шундай
таъриф беради: “Инвестиция - бу келажакда фойда ѐки ижтимоий самара олиш
учун инвестор томонидан қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш
мақсадида маълум бир муддатга сарфланган барча турдаги моддий - техник ва
интеллектуал бойликлардир”.[1]
Ш.И. Мустафақуловнинг ишларида минтақалардаги табиий ресурслар
захираси, инвесторлар учун яратилган имтиѐзлар, инфратузилма ҳолати,
ҳудудларнинг инвестицион рейтинги хорижий инвестициялар оқими ҳамда ички
инвестицияларнинг фаоллашувига таъсир кўрсатиши, бунда асосий капиталга
йўналтирилган инвестициялар ҳажми инвестицион салоҳият ва иқтисодий салоҳият
кўламининг юзага келишини таъминланиши юзасидан таклиф ва тавсиялар
келтирилган. [2]
Д.С.Алматова томонидан минтақаларда тадбиркорлик субъектларининг
инвестицион-инновацион фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ муаммоларни
аниқлаш ва уларни ҳал этиш йўлларини асослаб бериш ва уларни самарали
ривожлантириш масалалари тадқиқ этилган.[3]
М.Қ.Пардаевнинг илмий тадқиқот ишида иқтисодий ривожланишнинг
инновацион йўлига ўтишда иқтисодиѐтнинг аграр секторида тўпланиб қолган
муаммоларни, балки ушбу тармоқ олдида турган асосий вазифаларни ҳам ҳал этиш
зарурлиги билан боғлиқ эканлиги таъкидланган.[4]
Аграр соҳага бозор муносабатларини кенг жорий этиш ҳамда қишлоқ
хўжалигида молиялаштириш ва ўзаро ҳисоб-китоблар механизмларини тубдан
такомиллаштириш, шу асосда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар ва
уларга хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини
«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг