маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш» 168
“Товар концепцияси” тушунчасининг ҳар хил талқинлари таққослаб, айтиш
мумкинки, товар концепцияси асосида истеъмолчилар энг яхши истеъмол
хусусиятларига эга маҳсулотни мақбул кўрадилар, шунинг учун корхона товар
сифатини тинимсиз яхшилаб бориши лозим. Бироқ, бундай корхоналар кўпинча ўз
товарларига ортиқча “меҳр” қўядилар ва бозорнинг диди ўзгарувчанлигини сезмай
қоладилар. Буни такомиллаштириш тузоғи деб атайдилар.
Янги ва яхшиланган товарлар яратиш ҳар доим ҳам муваффаққият билан
якунлай олмайди. Бунинг учун тўғри баҳо бнлгилаш, дистрибуцяи, реклама ва
янгиликларни сота олиш талб қилинади. Бунда унутмаслик керакки, истеъмолчи
учун ўзининг аниқ эҳтиёжларини маҳсулот ёрдамида қондириш бирламчи бўлиб,
маҳсулотнинг ўзи аҳамиятли эмас. Агар ишлаб чиқарувчи дизайн ва баҳоси
харидорни ўзига жалб этмаса, қулай тақсимлаш каналларини ташкил этмаса,
истеъмолчилар эътиборини айнан шу товрга қарата олмаса, уларни маҳсулот
сифатининг афзаллигига ишонтира олмаса такомиллаштирилган маҳсулот ҳам
бозорда ўз талабини топа олмаслиги мумкин.
Сотувлар (сотиш) концепцияси – бу қишлоқ хўжалиги маҳсулоти, хом ашё
ва озиқ-овқатнинг муайян миқдорини ишлаб чиқариш ва сотишнинг имкониятлари
мавжудлиги билан белгиланадиган маркетинг қоидаларидир. Сотув концепциясига
кўра истеъмолчилар ва корхоналар ўз табиатлари бўйича корхона томонидан
чиқарилаётган маҳсулотни ўз ихтиёрлари билан сотиб олавермайдилар. Шу
маҳсулотни ўз ихтиёрлари билан сотиб олавермайдилар. Шунинг учун корхона
агрессив савдо сиёсатини олиб бориши ўз товарларини бозорда интенсив олға
суриши лозим. Сотув концепциясининг ғоясини Coca-Cola компаниясининг
маркетинг бўйича собиқ вице-президенти С.Займан яхши таърифлаб берди:
маркетингнинг мақсади – кўпроқ товарларни юқорироқ баҳоларда сотишдир. Бунда
бош вазифа сотувчи рағбатлантириш бўйича турли чора-тадбирлар воситасида
сотувнинг фойда олиш учун зарур ҳажмига эришишдир. Фараз қилиндики,
истеъмолчилар таклиф этилаётган маҳсулот ва озиқ-овқатни зарур ҳажмда фақат
корхона уларни олға суриш ва сотувни рағбатлантириш бўйича барча мумкин
бўлган саъйи-ҳаракатларни амалга оширгандагина сотиб оладилар. Чунки сотувни
турли методларини қўллабгина истеъмолчиларни таклиф этилаётган озиқ-овқат
товарларини сотиб олишга мажбур қилиш мумкин.
Харидорлар бу корхонанинг озиқ-овқат товарини такрор сотиб оладилар ёки
потенциал харидорлар сони етарли деб ҳисобланади. Бундай ҳолларда маркетинг
ҳаракатларида қисқа муддатли мақсадлар қўйилади: маҳсулотни сотиш, етказиб
бериш
шартномаларини бажариш,
буюртмалар топиш. Одатда сотув
концепциясига асосланувчи корхоналар озиқ-овқат товарларини дефецит
(етишмовчилик) ёки бозордаги монополия шароитларда сотадилар.
“Ишлаб чиқариш-сотув –истеъмолчи” тизимида бош урғу сотувга тушади.
Сотув концепциясини рўёбга чиқариш амлда кўпинча харидни тиқиштириш
«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг