«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
165
МАРКЕТИНГНИНГ ЭВОЛЮЦИЯСИ ДАВОМИДА ШАКЛЛАНГАН
КОНЦЕПЦИЯЛАР ТАВСИФИ
Жўраев Шерали НамДУ ўқитувчи
Балтабаев Маҳмуд. НамДУ ўқитувчи
XIX ва XX асрлар чегараларида АҚШда, товар ҳаракатланиши тизимидаги
амалий иқтисодиёт сифатида вужудга келиб маркетинг ўз тараққиётининг кейинги
босқичида бошқарув фанига айланди. Ўзининг ҳозирги кўринишида у ишлаб
чиқариш ва сотиш ҳақидаги мустақил фан бўлиб тахминан 1967 йилга келиб
шаклланди. Маркетинг фаолиятининг барча поғоналаридаги асосий принцип –
маҳсулотни ишлаб чиқарувчилар билан унинг истеъмолчилари ўртасида акс
алоқадир. Муайян концепция сифатидаги маркетингни ҳаракатлар тарзи
сифатидаги маркетингдан фарқлаш лозим. Маркетинг ҳаракат турларини эмас,
балки уларнинг мақсадини характерловчи концепцияни қабул қилишдан
бошланиши лозим. Чунки агар корхона бу концепцияни қабул қилса, у аниқ ички
ҳолатлар ва ташқи шарт-шароитларга боғлиқ равишда маркетинг соҳасида
ишларни ташкил этишнинг энг хилма-хил шаклларидан фойдаланиши мумкин.
Маркетингнинг эволюцияси давомида унинг беш асосий концепциялари
шаклланди. Уларда иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ўз ифодасини
топди
(1-жадвал).Бир
вақтнинг
ўзида
маракетингнинг
ташкилий
расмийлаштирилиши, тегишли институцион шакллари яратилиши содир бўлди.
Маркетинг концепциялари иқтисодий тараққиётнинг муайян босқичларига озиқ-
овқат бозори аҳволига монанд равишда ривожланди ва ўзгариб борди.
Ишлаб чиқариш концепцияси маркетингни товарлар ва хизматлар оқимини
ишлаб чиқарувчидан пировард ёки оралиқ истеъмолчига йўналтирувчи хўжалик
фаолияти турли хиллларининг амалга оширилили сифатида таърифлайди. У
эътиборни кўпроқ фаолиятнинг самарадорлигига эмас, балки жараён сифатидаги
фаолиятга қаратади. Унда қандай маҳсулот ёки хизматлар ишлаб чиқарилиши,
қандай ҳажмларда ва қандай характеристикалар билан зарур даражада
тушунтирилмайди. Маҳсулот ва хизматларнинг ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига
ҳаракатланиши билан боғлиқ режалаштириш ва у билан биргаликдаги фаолият
турларининг аҳамияти ажратиб кўрсатилмайди.
Маркетинг асло ишлаб чиқариш тугалланган жойдан бошланмайди.
Аксинча, унинг вазифаларига ишлаб чиқаришнинг характери ва кўламларини
аниқлаш, шунингдек корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларидан ва инженер-
техник имкониятларидан сотиш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда рентабелли
фойдаланиш йўлларини аниқлаш киради.
Йирик кўламли ишлаб чиқаришнинг рентабеллигига ва узоқ муддатли
капитал қўлланмаларининг ўзини оқлашига ишлаб чиқарилган маҳсулот
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |