маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
156
эвазига устунлик беради), балки фирибгарликни ҳам (етказиб берувчи савдо
пайтида ўз вақтида етказиб бера олмаслигини билса ҳам, баҳони пасайтириб
кўрсатади) киради. Қонун бундай суистеъмолларнинг олдини олиши лозим.
Уларни 94-ФЗ Қонунидаги таомиллар бузилишининг мезонлари бўйичагина эмас,
балки баҳонинг бозордаги баҳолардан муҳим фарқланиши бўйича ҳам
(коррупцияда юқорига, фирибгарликда пастга, аниқлаш мумкин. Баҳонинг атайлаб
пасайтирилиши бюджет маблағларининг тежалишини билдирмайди. Бу давлат
буюртмаси барбод бўлишига, товарлар, ишлар, хизматлардан фойдаланишида
жиддий хатарлар вужудга келишига сабаб бўлиши мумкин.
Мазкур ёндашувлар давлат харидлари таҳлили ва назорати билан
шуғулланувчиларнинг функцияларини анча мураккаблаштиради. Бундай ҳолларда
антимонопол хизматлар ҳам фаолроқ ишлаши лозим бўлади. Жараён самарали
тартибга солиниши учун юқори назорат органлари ўз эътиборларини асосан йирик
харидларда жамлашлари зарур бўлади.
Юқорида қайд этилган вазифаларнининг ҳал этилиши давлаи харидларини
тартибга солиш тизими фаолиятининг самарали олиб борилиши учун ўрта ва узоқ
муддатли даврларда ҳам аҳамиятини сақлаб қолади. Техник мураккаб,
инноваицион ва уникал маҳсулотлар ва хизматлар (илмий тадқиқо ва тажриба
конструкторлик ишларини ҳам қўшган ҳолда) бўйича буюртмаларни
жойлаштиришга оид қоидаларни ҳам биринчи навбатда аниқлаштириб олиниши
лозим.
ЗАМОНАВИЙ МАРКЕТИНГ КОНЦЕПЦИЯСИДА НАЗАРДА ТУТИЛГАН
ЖИҲАТЛАР
Уринов Баҳром НамДУ ўқитувчиси
Сотувга урғу берилишида эътибор марказида сотувчининг эҳтиёжлари турса,
маркетинг концепциясияда харидорларнинг эҳтиёжлари туради. Тадқиқотчилар-
нинг фикрича, бу концепцияда ишловчи корхоналар, энг юқори натижаларга
эришадилар. Бундай корхоналар харидорларнинг аниқ ифодаланган эҳтиёжларини
ўрганадилар ва қондирадилар. Бундан ташқари, яширин истеъмолчилар
эҳтиёжларига эътиборни жамлаш инновацион ривожланишга кўмаклашади. Бундай
ёндашувни олдиндан маркетинг ёндашув деб аташ ҳам мумкин. Баъзи
корхоналарда латент (уйқудаги) эҳтиёжларни “зондлаш” методи билан тадқиқ
этиш ёки фараз қилиш қўлланади. Максимал натижага бозорга ҳар томонлама
(тотал) ёндашувчи ташкилотлар эришадилар. Мазкур концепциянинг етакчи ғояси
– жамиятнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда истеъмолчига керак товарни ишлаб
чиқариш, бош мақсади эса инсон, моддий, энергетик ва бошқа ресусрларни
тежаган,ю атроф муҳитни асраган ҳолда мақсадли бозорларнинг эҳтиёжларини
қондиришдир.
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |