маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш» 155
Давлат
харидлари
ошкоралик
вазиятида
ўтказилиши
уларнинг
самарадорлигини объектив баҳолаш имкониятларини кенгайтиради. Шунингдек,
тузилган битимларнинг ўзгариб қолган шароитларга мослаштирилиши учун шарт-
шароитлар яратилиши ҳамда харид усуллари турлари кенгайтирилиши лозим.
Булар натижасида тартибга солинмаган харидлар доираси кескин камаяди (бу
давлат корпорациялари ва табиий монополияларнинг харидларига ҳам тааллуқли).
Давлат харидлари тўғрисида ахборот йиғувчи ошкора тизим мавжуд бўлиши
ва унинг асосида кўп босқичли мониторинг ва назорат олиб борилиши лозим. Бу
тизим давлат харидларининг пировард самарасини объектив баҳолаб боришга
ҳамда мазкур соҳада содир бўлиши мумкин бўлган суистеъмолларнинг олдини
олишга ёрдам беради. Шу тарзда давлат органлари харидлар маомиллари
жараёнлари назорат қилиш билан бирга амалга оширилаётган харидлар
натижаларини ҳам кўриб турадилар. Мазкур тизим таъсирчан ишлаши учун ҳам
қатор чоралар кўриш зарур бўлади.
Шулардан бири стандартлашган ва стандартлашмаган маҳсулотлар бўйича
ахборот оқимларининг ажратилишидир. Ахборот массивлари товарлар, ишлар ва
хизматлар гуруҳлари бўйича таркиблаштирилган бўлиши зарур. Оммавий
маҳсулотлар харидида шу орқали баҳолар ва бошқа шартлар давлат
буюртмачилари бўйича, хариднинг турли усуллари бўйича, минтақалар бўйича,
маҳкамалар ва идоралар бўйича аниқ кўриниб туради.
Шу тарзхда харидларнинг бошланғич баҳолари асосли бўлишига ҳам
эришилади. Стандартлашмаган маҳсулот учун бу қийинроқ ва баъзан умуман
иложи йўқ. Бироқ, ахборотнинг йиғиб борилиши экспертларни жалб этиб ёки
буюртмачига нисбатан холис шахслар томонидан харидларни таҳлил этиш мумкин.
Харидлар ҳақидаги ахборотни бир неча блокларга бўлиш лозим: барча учун
(фуқаролар, жамоат ташкилотлари, потенциал етказиб берувчилар, манфаатдор
давлат буюртмачилари ва ҳ.к.; фақат давлат буюртмачилари учун (уларнинг ўз
буюртмалари бўйича, бозорни тўғри таҳлил қилиш учун зарур даражада бошқа
буюртмачиларнинг харидлари тўғрисида ва ҳ.к.); юқори органлар учун (уларга
бўйсунадиган ташкилотлар харидлари бўйича) ва назорат инстанциялари (барча
харидлар бўйича). Давлат харидлари бўйичап барча ахборот қисми олдинги
савдоларда содир бўлган янги харидлар ва баҳолар ҳақидаги ахборотни ҳам тақдим
этиши лозим. Ахборот тизимининг ёпиқ қисми маълумотлари харид циклининг
барча босқичларида харидлар амалга оширилиши жараёнини кузатиб бориш
имконини беради.
Бундай ахборот тизимининг яратилиши давлат харидларини назорат қилиш
механизми ривожланишида муҳим қадам бўлади ва давлат харидлари жараёнида
содир бўлиши мумкин бўлган суистеъмолчиликларни очиб ташлаш учун таъсирчан
восита бўлиб хизмат қилади. Бундай суистеъмолларга фақат коррупциягина эмас
(харид борасида қарор қабул қилаётган мансабдор муайян етказиб берувчига ҳақ
«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг