маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
153
товар рўйхатини ва етарли сифатга эга, қайтарилмайдиган ёки бошқа ўлчамдаги,
шаклдаги, габаритдаги, фасон ва рангдаги ёки комплектациядаги шундай товарга
алмаштирилмайдиган товарлар рўйхати билан мустаҳкамлаб қуйилган.
АГРАР ТАРМОҚДА МАРКЕТИНГ УСУЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ РОССИЯ ТАЖРИБАСИ
Имомов Рустам НамДУ катта ўқитувчиси
Маркетингдаги рекламага тааллуқли ҳаракатлар асосида эса 2006 йил 13
мартда қабул қилинган №38-ФЗ “Реклама тўғрисида” Қонун ётади. Унда рекламага
нисбатан қўйиладиган умумий талаблар, рекламани тарқатиш усуллари
хусусиятлари, алоҳида товарлар рекламасига қўйиладиган талаблар, рекламани
тартибга солиш, реклама қонунчилигига риоя қилиниши устидан давлат назорати
кабилар ёритиб берилган. Қонунда рағбатлантириувчи тадбирларни амалга
оширилишига талаблар ҳам ўрнатилган.
Товарлар, ишлар ва хизматларни олға суриш учун тўғридан-тўғри
маркетингни амалга оширишда потенциал истеъмолчиларнинг ҳуқуқларига риоя
қилиниши муҳим ўрин тутади. Бундай боғланишларга фақат истеъмолчининг
олдиндан розилиги билангина йўл қўйилади.
Реклама материалларининг мазмуни ҳақида сўз юритилганда1992 йил 7
февралда қабул қилинган №2300-ФЗ “истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш тўғрисидаги” қонунга амал қилиш лозим. Унда тайёрловчи (ижрочи,
сотувчи) истеъмолчига тўғри танловни амалга оширишга имкониятни таъминловчи
товарлар ҳақидаги зарур ва ҳаққоний ахборотни тақдим этишга мажбурлиги
кўрсатилган.
2005 йил 1 июнда қабул қилинган №53-ФЗ “ Россия Федерациясининг давлат
тили тўғрисидаги Қонун рекламада Россия Федерациясининг давлат тилидан
фойдаланиш мажбуриятини юклайди. Рус тили билан бир қаторда бошқа тилдан
фойдаланилса текстлар мазмуни ва расийлаштирилиши бўйича ҳар икки тилда бир
хил бўлиши лозим. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ва унда
маркетингнинг ривожланишига №94-ФЗ “Давлат ва муниципал эҳтиёжлар учун
товарлар етказиб берилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишига
буюртмалар жойлаштириш ҳақида” ва №264-93 “Қишлоқ хўжалигини
ривожлантириш тўғрисидаги” қонунлар ижобий таъсир этмоқда.
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш тўғрисидаги Қонунда давлат аграр
сиёсатининг асосий йўналишлари ўз ифодасини топган бўлиб, булар: озиқ-овқат
товарларининг сифатини таъминлаш; ходимлар иш ҳақини ошириш; қишлоқ
хўжалиги маҳсулоти, хом ашёси баҳолари индекси билан саноат маҳсулоти
(хизматлар) баҳолари индексини кузатиш ва уларнинг паритетини қувватлаб
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |