Трубасимон реакторни шартли равишда учта зонага ажратиш мумкин: I – этиленни реакцияга киришиш температурасигача қиздириш; II – полимерланиш реакцияси экзотермик хисобига харорат максимумигача чиқади, инициатор концентрацияси камаяди ва зона охирида у нолни ташкил этади; III – зонада реакцион масса совутилади, бу босим пасайтирилганда температура кўтарилиб кетмаслиги керак, акс холда кимёвий парчаланиш содир бўлади. Хар бир зона ўзини иссиқликни бериш ёки олиб кетиш контурига - чегарасига эга. Реакторда максимум харорат 3200С дан ортиши мумкин эмас ва этиленни полиэтиленга айланиши (конверсия) бу шароитда 15% ни ташкил килади. ЮБ-ПЭ олишда трубасимон реактор билан бир қаторда актоклав (аралаштирувчи) реакторлар хам қўлланилади. Автоклав реакторларда (V1м3 узунлигини диаметрига бўлган нисбати 2-5 ни ташкил килади). Аралаштиргич 1000-1500 об/мин, босим 150-250 МПа, температура 150-2800С атрофида бўлади. Автоклав реакторлар, аралаштирувчи принципида ишлайди ва бутун хажми бўйича бир хил концентрацияга (инициатор ва полимер) эришиш мумкин. Гранулага айлантириш. Полиэтиленни гранулага айлантириш экструдор ёрдамида оширилади. Бунинг учун экструдордан чиқаётган оқувчан полиэтилен махсус мосламадан (фильтрдан) ўтказилиб ундан узунасига цилиндр кесимга эга бўлган “арқон” олинади. Бу узлуксиз “арқон” махсус пичоқлар ёрдамида қирқиб гранулага айлантирилади ва уни сув билан аралаштириб совутилади. Совуган гранула сув билан бирга махсус аппаратга юборилади ва унда ювиб қуритилади. қуриган гранулага хар хил қўшимчалар (присадки), актиоксидантлар, қуёш нуридан сақлагичлар ва бошқалар қўшилиб товар холатига келтирилади. қолдиқ этилен (унинг миқдори 0,1 % кўп бўлмаслиги керак) махсус мослама орқали чиқариб юборилади. Циклга қайтариладиган этиленни тозалаш ва уни совутиш. қайтар этилен ўзи билан паст молекула оғирликка эга бўлган полиэтиленни олиб кетади. Полиэтиленни этиленда аниқ бир температура эрувчанлиги уни молекула оғирлиги билан аниқланади. Молекула оғирлиги қанча кам бўлса эрувчанлиги шунча юқори бўлади. Тозалаш жараёни этиленни совутиш орқали амалга оширилади. Чунки хароратнинг пасайиши билан полиэтиленнинг эрувчанлиги камайиб боради ва этилен газидан ажралади. Хароратни босқичма-босқич пасайтирилади. Сабаб, полиэтилен ажратиб олиш учун оптимал шароит яратиш, қайтар этиленни совутиш, махсус аппаратда амалга оширилади. Бу аппарат бир неча секциядан иборат бўлиб, олдин иссиқ сув орқали, кейинги секцияларда эса қайтар (оборотная) сув орқали совутилади. Тозаланган ва совутилган этилен реакцион босим бериладиган компрессорга юборилади. Ажратиб олинган куйи молекулали полиэтилен махсус сақлагичга юборилади ва керакли жойларда ишлатилади ёки ёқиб юборилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |