Методы очистки нефтяных фракций



Download 228,5 Kb.
bet5/9
Sana04.06.2022
Hajmi228,5 Kb.
#634389
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
12-ma\'ruza

Ренийдан ташқари гераманий, иридий, родий, калий ва қўрғошин металлари ҳам ишлатилади. Шунинг билан бирга уч металли Jr-Рt -Rе ёки Pt-Re-Ge катализаторлари ҳам бор. Бу катализаторлар парафинларни изомерлаш ва дегидроцикллаш реакцияларини кучайтиришга имконият ҳозир қилди, босим 1,5-2,0 МПа гача камайди. Катализатдаги ароматик углеводородларни ярмига яқини парафинлардан олинади. Бу катализаторларга бериладиган ҳом ашёни таркибида олтингугуртни миқдори 0,0001% масс. дан ошмаслиги лозим. Хлорни миқдори эса 0,8-0,9 % лигича қолаверади. Катализаторни активлиги ва барқарорлиги /стабильности/ни сақлаб туриш учун жараённинг хароратини суткасига АП-катализатори билан ишлаганда 2-30 С га КР- катализатори билан ишлаганда 1,1-0,60С га кўтариб борилади. Бу КР катилазаторини барқарорлигини тасдиқлайди.

Юқори босим остида этиленни полимерлаш технологияси Юқорида айтиб ўтилганидек юқори босимда радикал инициаторлар иштирокида олинган полиэтиленни юқори босимли полиэтилен деб аталади (ПЭВД). Бунинг учун аввало этиленни компрессорларда 150-300 МПа (1500-3000 кг/см2) босим остида сиқиб махсус реакторларга узатилади. Сўнгра суюлтирилган этиленга жуда оз миқдорда (0,002-0,006%) кислород инициатори қўшилиб аралашма 180-2000С гача қиздирилади. Натижада этиленнинг 12-15%и полимерланади, қолган қисми эса полимердан ажратиб олинади ва қайтадан компрессорга юборилади. Этиленнинг полимерланиш жараёни экзотермик реакция бўлиб, бунда ажралиб чиқадиган иссиқлик (93 Кж/моль) полимер макромолекулаларига салбий таъсир кўрсатиши, яъни унинг физик-механикавий хоссаларини ёмонлаштириши мумкин. Шунинг учун бу иссиқликни совутиш сув ёрдамида реакция мухитидан чиқариб турилади. Полимерланиш жараёни узлуксиз бўлиб махсус реакторларда амалга оширилади. Бу реакторлар соатига 0,5 дан то 20 т гача полиэтилен ишлаб чиқариши мумкин.

Технологик жараён расмда келтирилган ва унинг асосий босқичлари қуйидагилардан иборат: 1. Этиленни компрессорларда сиқиш; 2.Инициаторни тегишли миқдорда бериш; 3.Модификатор(занжир узатувчи модда)ни махсус мослама орқали бериш; 4.Этиленни полимерлаш; 5.Полиэтиленни реакцияга киришмаган этилендан ажратиб олиш; 6.Реакцияга киришмаган этиленни совутиш ва уни тозалаш; 7.Олинган полиэтиленни гранулага айлантириш; 8.Гранулани қуритиш, хар хил қўшимчалар бериш ва қоплаш ва тайёр махсулотни талабга жавоб беришини назорат қилиш; Келтирилган расмдан кўриб турибсизки, этилен махсус сақлагичдан 1-2 МПа босимда, 20-400С ресиверга (1) узатилиб унга реакциядан ажратилган қайтар этилен қўшилади буни технологик жараёнда “паст босимдаги қайтар” этилен деб аталади. Инициатор-кислород хам шу ерда қўшилади. Аралашма компрессорлар ёрдамида сиқилади 25-30 МПа гача (буни “оралиқ сиқиш” деб аталади) (2) ва “оралиқ босимга” эга бўлган қайтар этилен билан аралаштириб реакцион босим бериш учун махсус компрессорларга (3) узатилади ва ундан чиқаётган этилен 150-350 МПа бўлиб трубасимон реакторга боради (4).


Download 228,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish