Юқори босим остида олинган полиэтиленнинг тузилиши ва хоссалари. Бу усул билан олинган полиэтилен молекуляр тузилиши нуқтаи назаридан кенг тармоқланган ва полидирсперс ва молекуляр массаси кенг тақсимоти хисобланади. қисқа занжирли тармоқлар: этилен, бутилен ва бошқалар (расмга каранг). Бу синтез қилинган полиэтилен кристаллик даражасини кам бўлиши, зичлиги паст бўлиши, қаттиқлиги, қайишқоқлик модули ва юмшаш температураси паст босим остида олинган полиэтиленга нисбатан паст кўрсаткичга эга бўлишига олиб келади. Эмпирик ён группа СН3, унда 1000 углерод атомига 15-20 га яқиндир. Шунга ўхшаш ЮБ-ПЭ макромолекуласида оз миқдорда –С=С- (қўшбоғ тўйинмаган бирикма) мавжуддир у 0,3-0,5 ни (1000 углерод атомига нисбатан) ташкил этади. Узун занжирли тармоқлар – ЮБ-ПЭ технологик шароити туфайли полимер макромолекуласида занжир узатиш (передачи цепи) реакциясига яхши шароит туғдирилади. Шунинг учун узун занжирли тармоқ пайдо бўлади. Молекуляр масса тақсимоти. Полимерга занжирнинг узатилиши реакцияси молекуляр массанинг тақсимланишида асосий омиллардан хисобланади. Молекулалар ичидаги занжирнинг узатилиши полимер занжирининг узатилишига олиб келади. Шунинг натижасида кам молекула оғирлигига эга бўлган фракция кўп миқдорда хосил бўлади. Молеклалараро занжирнинг полимерга узатилиши бир неча марта макромолекуланинг такрор ўсишига олиб келади. Ўсиш ён тармоқланишга олиб келади. Бу холлар оқибатида ЮБ-ПЭ полидесперслик хоссага эга бўлади. Полиэтиленнинг физик–механик хоссалари Юқори босим остида ишлаб чиқарилган полиэтиленнинг физик-механик хоссалари асосан унинг молекуляр массасивий, молекуляр масса тақсимоти, қисқа ва узун занжирли тармоқларни мавжудлиги кристаллиги, молекуляр ва надмолекуляр структураси орқали аниқланади. Полиэтиленнинг оқувчанлик чегараси, эгилиш модули (W), қаттиқлиги қисқа занжирли тармоқнинг камайиши билан ошиб боради. Бу хоссалар полиэтиленни кристаллик даражасига ва зичлигига тўғри пропорционалдир. Нисбий чўзилиш, чўзилишдаги мустахкамлиги, мўртлик харорати, зарбга чидамлилиги, кучланишдаги турғунлиги асосан молекуляр массасига боғлиқдир. Электр хоссалари – юқори босим остида синтез қилинган полиэтилен юқори диэлектриклик хосса эга. Бунинг сабаби синтез даврида инициатордан ташқари хеч қандай кимёвий моддалар қўшилмаслигидир. Диэлектрик хоссаларга қуйидагилар киради: нисбий юза электр каршилиги, ом 11015 нисбий хажм электр каршилиги, ом m 11016-11017 диэлектрик йўқотишнинг тангенс бурчаги (2-3)10-4 электрик мустахкамлиги 40-50 кв/мм
Do'stlaringiz bilan baham: |