34
КОВИТАЦИЯ ЖАРАЁНИ ОРҚАЛИ ЕНГЛИ ФИЛЬТРЛАРНИНГ ЕНГЛАРИНИ
ТОЗАЛАШ
Рахимов. Г. Б., Мухамедбаев. A. A., Иксанов Ф.
ТХТИ
Ишлаб чиқаришда ҳаракатчан суюқлик ва газларни тозалашда
фильтрлар сиклонлар
қўлланилади. Чанг ва газларни тозалашда тўсиқли фильтрлардан кенг фойдаланилмоқди. Фильтр
тўсиқ сифатида ғоваксимон донадор модда, қоғоз, пахта ва матолардан фойдаланилади. Тўсиқли
фильтрларни камчилиги маълум вақт ўтиб, фильтр тўсиқларнинг катакчаларини тўлиб қолиши.
Бунинг асосий сабаблари фильтр тўсиқларда:
1.
Қурилмалардан чиқайдиган ёғ буғлари чанг билан қўшилиб фильтр матога ёпишади ва
унга сингиб аста – секин чанг заррачаларини ўзига ёпиштириб олади.
2.
фильтр тўсиқларнинг ҳаводаги намликни ошиши ёки дисперс буғ
томчилари туфайли
намланиши айрим тозаланаётган моддалар ҳаводаги намликни ютиб қота бошлайди, ва тўсиқ
тўрлари бекилиб қолади. Бунга цемент мисол бўлади.
3.
Ката чанг заррачаларини тўсиқларда тиқилиб қолиши.
Бу ҳолларда фильтр тўсиқларни тозалашда силкитиб тозалаш ва газ ёки ҳаво оқими билан
тозалаш усуллари хам мажуд. Кўп цемент заводларида фильтр тўсиқларни
силкитиб тозалаш
усулидан фойдаланилади.
1
– Схемада кўриниб турибдики юқордаги 2 усул ҳам тўсиқларни тозалашда етарлича самара
бермайди.
Фильтр тўсиқларни тозалаш қобилятини ошириш, узоқ вақт
ишлашини таминлаш ва
юқорда санаб ўтилган учта камчиликни бартараф этиш учун силкитиб тозалаш механизмини
алмаштириш лозим. Фильтр тўсиқларни тозалашда мато микроструктурасига механик ёки термик
таъсир ўтказиш керак бўлади. Термик таъсир ўтказишнинг фойдаси йўқ. Микроструктурага ягона
механик таъсир бу электро магинит шкаласида ультра товуш тўлқини бўлади. Ультра товушлар
20000гс дан юқори частотага эга товуш тўлқинидир.
Овознинг энг юқори частотасига эга бўлган ультра товуш суюқликларга
тасир этганда пуфак
хосил қилиш хусусиятиг аэга, бу ҳодиса ковитация ҳодисаси деб юрититади. Бундан ташқари
ультра товуш орқали қаттиқ жисмларни ҳам парчалаш мумкин.
Ковитация лотинча сўзбўлиб, “cавитатио” бўшлиқ деган маънони билдириб, суюқлик ичида
юқори частотали механик таъсири этиб кичик микро кўпик хосил қилади, шу
кўпикларёрилишивақтидажудаюқори температура вабосимхосилбўлади. Ковитация ҳодисаси рўй
35
берганда пуфакчалар диаметри жуда кичик бўлгани учун ёрилиш вақтидаги
босим ортади ва
босимга пропорционал равишта температура ҳам ортади. Шуниндек, тўсиқ юзасидаги суюқлик
юза ёки нам зарра юзаси жуда кичик бўлгани учун бу параметрлар тўсиқ тўрига
шикаст
етказмайди. Бунинг натижасида ёғ модда ва нам заррачалар парчаланади ва чангни ушловчи асос
ёъқолиб тўсиқ тўрлари тозаланади [1-2].
Ковитация механизмини ҳосил қилишни 2 хил усули мавжуд:
1.
Хаво пурковчи саплога ултратовуш генераторини ўрнатиш орқали.
2.
Пьезо элемент орқали,яъни енглар махкамланган кальцога бўйнига Пьезо элемент ўрнатиш
орқали.
Ковитация усулининг ҳам камчиликлари
1. Ультра товуш билан зарарланган муҳит инсон эшитиш органини зарарлайди. Бунингечими
фильтрни изолациялаш.
2. Ковитация нафақат суюқликларга таъсир этади металлни ҳам механик чарчатади. Буни олдини
олишда тифлон билан ёки силлиқ композит материал қўланса қурилма конструкциясини ишдан
чиқармайди.
Юқордаги камчиликлар бартараф этилгандан кейин тўсиқ тўрлари етарли даражада тозаланади.
Ҳозирги кунда кимё ва озиқ – овқат соноатида узликсиз ишлатилаган тўсиқли фильтрлардан кенг
миқиёсида фойдаланилади. Тўсиқларни силкитиб тозалаш усулида
Фильтр енглари етарлича
тозаламайди ва фильтр енглари тез тўлиб қолади. Сўнгра уларни алмаштириш талаб этилади.
Уларни алмаштириш вақтида жараён тўхтатилади, ва фильтр тўсиқларни алмаштириш кўп
энегияни ва кўп вақтини талаб қилади.Буни олдини олиш учун яни фильтр тўсиқларни узоқ вақт
самарали ишлашини таминлаш учун фильтр енгларини ковитация усулида тозалаш мақсадга
мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: