Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан !


Умар (р.а.) Расулуллоҳнинг (с.а.в.) саҳобаларига қандай улуш



Download 1,04 Mb.
bet7/30
Sana21.02.2022
Hajmi1,04 Mb.
#78819
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   30
Bog'liq
Умумий

Умар (р.а.) Расулуллоҳнинг (с.а.в.) саҳобаларига қандай улуш
ажратгани ҳақидаги фасл
93. Абу Юсуф айтади: Ибн Абу Нажиҳ ривоят қилади: “Абу Бакрнинг (р.а.) қўлига қанчадур пул келиб тушди. Абу Бакр (р.а.) пайғамбар (с.а.в.) томонларидан кимга пул ваъда қилинган бўлса ҳузуримга келсин деди. Шунда Жобир ибн Абдуллоҳ келди ва: “Расулуллоҳ (с.а.в) менга агар Баҳрайндан пул келса, сенга мана шунча, шунча ва шунча берар эдим деганлар” деб ҳовучида ўлчаб кўрсатди.
Абу Бакр (р.а.) унга “Кўрсатганингча ол”, деди. Жобир ҳовучида олиб, ҳисоблаб кўрган эди беш юз дирҳам чиқди. Абу Бакр (р.а.) унга: “Яна минг дирҳам ол”, деди. Жобир яна минг дирҳам олди. Сўнгра Абу Бакр (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.) бирор нарса ваъда қилган ҳар бир кишига берди. Кейин қолган пулни катта ва кичик, ҳур ва қул, эркак ва аёлларга тенг тақсимлади, шунда ҳар бир кишига 7,3 дирҳамдан тўғри келди.
Келаси йили бу йилдагидан анча кўп пул келди. Абу Бакр (р.а.) уни одамларга бўлиб берган эди, ҳар бир кишига йигирма дирҳамдан тегди. Шунда бир гуруҳ мусулмонлар Абу Бакрнинг (р.а.) олдига келиб: “Эй Расулуллоҳнинг халифаси, сен бу пулларни одамларга тенг тақсимладинг, ваҳоланки улар орасида фазл эгалари ва насл-насаби қадимий бўлганлари бор. Уларга шу жиҳатларини эътиборга олиб тақсимласанг яхши бўларди”, дейишди.
Абу Бакр (р.а.): “Сизлар айтган насл-насаби қадимий ва фазл эгалари ҳақида менга ҳеч нарса маълум эмас. У нарсалар Аллоҳ таоло мукофотлайдиган жиҳатлардир. Бу тақсимот ҳаётий эҳтиёж учун бўлиб, унда тенглик афзал кўришдан яхшидир”, деди.
Умар ибн Хаттоб (р.а.) халифа бўлиб, кўп жойлар фатҳ қилингач бир-биридан афзал кўриш жорий қилинди. Умар (р.а): “Мен Расулуллоҳга (с.а.в) қарши урушганларни у зот билан елкама-елка урушганлар билан тенг кўрмайман”, деди. У насл-насаби қадимий бўлган муҳожир ва ансорлардан Бадр қатнашчиларига беш минг дирҳам, Бадрда қатнашмаганларига тўрт минг дирҳам, Бадрда иштирокчилари билан бир вақтда исломни қабул қилган, лекин Бадрда иштирок этмаганларга даражасига мос равишда камроқ белгилади.
94. Абу Юсуф айтади: Абу Маъшар Умранинг мавлоси28 ва ундан бошқа кишидан ривоят қилади: “Кўп ерлар фатҳ қилиниб, Умар ибн Хаттобга (р.а.) пуллар кела бошлагач у: “Бу пуллар ҳақида Абу Бакрнинг (р.а.) ўз фикри бор эди, мен эса бошқача фикрдаман. Мен Расулуллоҳга (с.а.в) қарши урушганларни у зот билан елкама-елка урушганлар билан тенг кўрмайман” деди. У муҳожир ва ансорлардан Бадр иштирокчиларига беш минг дирҳам, Бадр қатнашчилари билан бир вақтда исломни қабул қилган, лекин Бадрда иштирок этмаганларга тўрт минг дирҳам, Расулуллоҳнинг (с.а.в) София ва Жувайриядан бошқа завжаларига ўн икки минг дирҳам, София ва Жувайрияга эса олти минг дирҳамдан белгилади. София билан Жувайрия уни олишдан бош тортишди. Шунда Умар (р.а.): “Мен уларга ҳижратга қараб белгиладим” деди. Улар: “Сен уларга Расулуллоҳнинг (с.а.в.) олдиларидаги мақомларига қараб белгиладинг, ваҳоланки биз ҳам шу мақомдамиз”, дейишди. Умар (р.а.) буни тушунди ва уларга ҳам ўн икки минг дирҳам белгилади. Расулуллоҳнинг (с.а.в) амакилари Аббосга ўн икки минг дирҳам, Усома ибн Зайдга тўрт минг дирҳам, ўғли Абдуллоҳ ибн Умарга уч минг дирҳам белгилади.
Шунда Абдуллоҳ ибн Умар: “Отажон, нима сабабдан Усомага меникидан минг дирҳам кўп белгиладингиз? Усоманинг отасида менинг отамда бўлмаган фазилат йўқ эди. Унинг ўзида ҳам менда бўлмаган бирор жиҳат йўқ-ку”, деди.
Умар ибн Хаттоб (р.а.): “Усоманинг отаси Расулуллоҳга (с.а.в.) сенинг отангдан кўра севимлироқ эди. Усоманинг ўзи ҳам у зотга сендан кўра севимлироқ эди”, деди.
Ҳасан ва Ҳусайнга беш минг дирҳам белгилади. Уларнинг улушини Расулуллоҳга (с.а.в.) яқинлиги жиҳатидан оталари Алининг (р.а.) улушига тенглаштирди. Муҳожир ва ансорларнинг фарзандларига икки минг дирҳам белгилади. Умарнинг (р.а.) олдидан Умар ибн Абу Салама ўтиб қолди ва: “Унга минг дирҳам қўшинглар”, деди.
Шунда Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Жаҳш: “Унинг отасида бизнинг оталаримизда бўлмаган хислат йўқ. Унинг ўзида ҳам бизда бўлмаган хислат йўқ”, деди.
Умар (р.а.): “Мен унга отаси Абу Салама учун икки минг дирҳам белгиладим, онаси Умму Салама учун яна минг дирҳам қўшдим. Агар сенинг ҳам Умму Саламадек онанг бўлса, сенга ҳам минг дирҳам қўшиб берардим”, деди.
Макка аҳли ва бошқа мусулмонларга саккиз юз дирҳам белгилади. Талҳа ибн Убайдуллоҳ укаси Усмонни олиб келди ва Умар (р.а.) унга саккиз юз дирҳам белгилади. Шу вақт Назр ибн Анас ўтиб қолди. Умар: “Унга икки минг дирҳам беринглар”, деди.
Талҳа Умарга: “Мен сенга худди шунга ўхшаган одамни олиб келдим, сен эса бунисига саккиз юз дирҳам, унисига икки минг дирҳам белгиладинг”, деди.
Шунда Умар (р.а.) Талҳага: “Унинг отаси Уҳуд куни менинг олдимга келди ва: “Расулуллоҳ (с.а.в.) нима қиляптилар?” деб сўради. Мен: “У зотни кўрмаяпман, ҳалок бўлмаганмикинлар?” дедим. У қиличини суғуриб, қинини синдириб ташлади ва: “Агар Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳалок бўлган бўлсалар, Аллоҳ тирик ва ўлмайди”, деб жангга кирди ва ҳалок бўлди. Бунинг отаси эса фалон жойда қўй боқади”, деди.
Умар ибн Хаттоб (р.а.) ўз халифалиги даврида хазинага келган молларни тақсимлашда шу тариқа йўл тутди.
95. Абу Юсуф айтади: Муҳаммад ибн Исҳоқ Абу Жаъфардан ривоят қилади: “Умар (р.а.) хазинага келган молларни тақсимламоқчи бўлганида, унинг бу борадаги фикри одамларнинг фикридан яхшироқ эди. Унга: “Тақсимлашни ўзингдан бошла”, дейишди. Умар: “Йўқ”, деди ва Расулуллоҳнинг (с.а.в.) энг яқин қариндошларидан бошлади. Биринчи навбатда Аббосга (р.а.), кейин Алига (р.а.) улуш ажратди ва шундан сўнг бешта қабилага тақсимлаб, Адий ибн Каъб қабиласида тамомлади.
96. Абу Юсуф айтади: Мужолид ибн Саъид аш-Шаъбийдан, у Умар ибн Хаттобни (р.а.) кўрган кишидан ривоят қилади: “Аллоҳ таоло Умарга (р.а.) ғалаба бериб, форс ва рум ерлари фатҳ бўлганида, у Расулуллоҳнинг (с.а.в) саҳобаларини йиғиб, улардан сўради: “Сизлар нима деб ўйлайсизлар? Мен одамларга бериладиган улушни йилда бир марта бериладиган қилиб белгилаш, қолган молни эса йиғиш керак деб ҳисоблайман, зеро унда барака бордир”, деди.
Улар: “Ўзинг тўғри деб билганингдек қил! Аллоҳнинг хоҳиши билан бу ишинг тўғри бўлади”, дейишди.
Умар (р.а.) бериладиган улушларни тақсимлаб, лавҳ келтиришни буюрди ва: “Кимдан бошлай?” деб сўради.
Абдураҳмон ибн Авф Умарга: “Ўзингдан бошла”, деди.
Умар (р.а.): “Йўқ! Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳнинг (с.а.в) қариндошлари Ҳошим қабиласидан бошлайман”, деди. У рўйхатга Ҳошим қабиласидан бўлган Бадр қатнашчиларини озод қилинган қулдан тортиб, туб арабгача ҳаммасини киритди ва уларнинг ҳар бирига беш минг дирҳам, Аббос ибн Абдул-Мутталибга ўн икки минг дирҳам белгилади. Сўнгра Умайя ибн Абдуш-Шамс қабиласидан бўлган Бадр қатнашчиларига, кейин Ҳошим қабиласига қариндош бўлганларга, шунингдек Бадр иштирокчиларининг туб арабдан тортиб, озод қилинган қулгача барчасига беш минг дирҳам, ансорларга эса тўрт минг дирҳам белгилади. Энг биринчи улуш ажратилган ансорий – Муҳаммад ибн Маслама эди. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) аёлларига ўн минг дирҳам, Оишага (р.а.) ўн икки минг дирҳам, Ҳабашистонга ҳижрат қилганларнинг ҳар бирига тўрт минг дирҳам, Умар ибн Абу Саламага онаси Умму Саламанинг мавқеини ҳисобга олиб тўрт минг дирҳам белгилади. Шунда Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Жаҳш: “Нима сабабдан Умарни биздан ортиқ кўрдингиз? Отасининг ҳижрати учунми? Ваҳоланки, бизнинг оталаримиз ҳам ҳижрат қилишган ва Бадрда иштирок этишган”, деди.
Умар (р.а.): “Мен уни Расулуллоҳнинг (с.а.в.) олдиларидаги мавқесига кўра афзал кўрдим. Шикоят қилганларнинг Умму Саламадек онаси бўлса, унга ҳам Умарга берганимни бераман”, деди.
Ҳасан ва Ҳусайнга Расулуллоҳга (с.а.в.) набира эканликлари жиҳатидан беш минг дирҳам белгилади. Қолган одамларга – туб арабдан тортиб, озод қилинган қулгача уч юз, тўрт юз дирҳам, муҳожир ва ансорларнинг аёлларига олти юз, тўрт юз, уч юз, икки юз дирҳам, муҳожир ва ансорларнинг баъзиларига икки минг дирҳам белгилади. Руфайл29га ҳам исломни қабул қилгач икки минг дирҳам белгилади.
Руфайл Умарга (р.а.): “Ерларимни ўзимда қолдир, мен уларга ишлов бераман ва улардан аввал қанча харож тўланган бўлса, шунча тўлайман”, деди ва айтганидек қилди.
Мужолид айтади: “Менинг аммам бор эди ва унга икки юз дирҳам белгиланган эди. Саъид ибн ал-Ос Куфага амир бўлганда, икки юздан юз дирҳамни бекор қилди. Али (р.а.) Куфага келганда бобомникига меҳмон бўлиб келди, ўша ерда аммам унга бу ҳақда айтди ва Али (р.а.) улушни аввалгидек қилиб белгилади”.
97. Абу Юсуф айтади: Муҳаммад ибн Амр ибн Алқама Абу Салама ибн Абдураҳмон ибн Авфдан, у Абу Ҳурайрадан ривоят қилади: “Мен Баҳрайндан беш юз минг дирҳам билан қайтдим. Кечқурун Умар ибн Хатобнинг (р.а.) олдига келдим ва: “Эй мўминлар амири, мана бу пулларни қабул қилиб олинг”, дедим.
Умар (р.а.): “Бу ерда қанча?”, деб сўради.
Мен: “Беш юз минг дирҳам”, дедим.
Умар (р.а.): “Беш юз минг дирҳам қанчалиги биласанми?”, деди.
Мен: “Ҳа, юз минг, юз минг ва шунақадан бешта”, дедим.
Умар (р.а.): “Сени мудроқ босяпти. Тонг отгандан кейин кел”, деди.
Мен тонг отганда келдим ва: “Мендан мана бу пулларни қабул қилиб олинг”, дедим.
Умар (р.а.): “Бу ерда қанча?”, деб сўради.
Мен: “Беш юз минг дирҳам”, дедим.
Умар (р.а.): “Улар тўғри йўл билан топилганми?”, деди.
Мен: “Мен шундан бошқасини билмайман”, дедим.
Умар (р.а): “Эй одамлар, бизнинг қўлимизга кўп пул келди, агар хоҳласангиз уни сизларга ўлчаб берамиз, хоҳласангиз санаб берамиз ва яна хоҳласангиз тортиб берамиз”, деди.
Йиғилганлардан бир киши: “Эй мўминлар амири, одамларни рўйхатини тузинг ва шунга қараб уларга бериладиган улушни белгиланг”, деди. Умарга (р.а.) бу маъқул келди. У муҳожирларга беш минг дирҳам, ансорларга тўрт минг дирҳам, пайғамбарнинг (с.а.в.) завжаларига ўн икки минг дирҳам белгилади. Зайнаб бинти Жаҳш ўзига белгиланган улушни олганида: “Аллоҳ мўминлар амирини кечирсин! Менинг ҳамроҳларим орасида бу пулларни мендан кўра яхшироқ тақсимлайдиганлари бор эди”, деди. Унга: “Бу пулларнинг ҳаммаси сеники”, дейишди. Шундан сўнг у пулларни сочиб, устини чойшаб билан беркитишни буюрди ва ёнидаги аёллардан бирига: “Қўлингни узатиб, бу пулдан фалон ва фалон оилалар учун ол”, деди. Зайнаб бинти Жаҳш шу тариқа фалон ва фалон оилаларга беришда давом этди. Шунда чойшабнинг тагидан пул олиб бераётган аёл унга: “Сиз мени эсламадингиз, ваҳоланки сиздан талаб қилишга менинг ҳам ҳаққим бор”, деди. Зайнаб: “Чойшаб тагида қолгани сеники”, деди. У чойшабни кўтарди, у ерда саксон беш дирҳам қолган эди. Сўнгра Зайнаб бинти Жаҳш қўлларини кўтарди ва: “Аллоҳим, бу йилдан кейин ҳеч қачон Умар ибн Хаттобнинг (р.а.) ҳадяси менга насиб бўлмайди”, деди. Ҳақиқатда ҳам Расулуллоҳнинг (с.а.в) вафотларидан кейин аёлларидан Зайнаб бинти Жаҳш биринчи вафот этди. Айтишларича Зайнаб бинти Жаҳш Расулуллоҳнинг (с.а.в) аёллари ичида энг сахий ва қўли очиғи эди.
Умар ибн Хаттоб (р.а.) Зайд ибн Собитга ансорларга белгилаганидек белгилади. Лекин тарқатишда Мадина атрофидаги қишлоқ аҳолисидан бошлади ва биринчи Абдул Ашҳал қабиласига, сўнг яшаш жойларига қараб Авс қабиласига, кейин Хазраж қабиласига тарқатди. Зайд одамларнинг охиргиси бўлди, у Молик ибн Нажжор қабиласидан бўлиб, улар масжид атрофида яшар эдилар.
98. Абу Юсуф айтади: Абдуллоҳ ибн Валид ал-Маданий Мусо ибн Язиддан ривоят қилади: “Абу Мусо ал-Ашъарий Умар ибн Хаттобга (р.а.) бир миллион дирҳам олиб келди”.
Умар (р.а.): “Қанча олиб келдинг?” деб сўради.
Абу Мусо: “Бир миллион дирҳам”, деди.
Умар (р.а.) бундан хайратланиб: “Ўзинг нима деяётганингни биласанми?” деди.
Абу Мусо: “Ҳа, юз минг дирҳам ва яна юз минг дирҳам олиб келдим”, деб ўн марта бўлгунича такрорлади.
Шунда Умар (р.а.): “Агар тўғри айтаётган бўлсанг, Яманда яшаётган чўпон ҳам бу пуллардан ўз улушини хижолат бўлмасдан олади”, деди.
99. Абу Юсуф айтади: мадиналик шайх Исмоил ибн Муҳаммад ибн ас-Соибдан, у Зайддан, у отасидан ривоят қилади: “Умар ибн Хаттоб (р.а.): Ундан ўзга илоҳ бўлмаган Аллоҳга қасамки, мен унга бераманми ёки йўқ бу пулларда ҳаққи бўлмаган бирор киши йўқ, шунингдек, қуллардан ташқари бири бошқасидан ҳақлироқ бўлган ҳеч ким йўқ. Мен ҳам бу борада сизлардан ортиқ эмасман. Лекин бизлар Аллоҳ азза ва жалла ўз китобида кўрсатган даражалардамиз ва ўз улушимизни Расулуллоҳнинг (с.а.в.) кўрсатмалари билан оламиз. Бир киши исломда туғилди, бошқаси исломни аввалроқ қабул қилди, яна бири исломда бўлиб, бойликка эришди, яна бошқаси эса исломда бўлиб, ҳожатманд бўлди. Аллоҳга қасамки, мен ҳаёт эканман Санъо тоғидаги чўпон ҳам бу пуллардаги улушини ўз жойида турганича хижолат бўлмасдан олади”, деди.
Ҳимярликларнинг девони алоҳида бўлиб, қишлоқларнинг ҳарбий бошлиқ ва амирларига яшаш эҳтиёжлари ҳамда бажарадиган ишларига қараб тўққиз, саккиз ва етти минг дирҳамдан белгилади.
Янги туғилган гўдакка юз дирҳам, каттароқ бўлгач икки юз дирҳам белгилаб, балоғатга етганида яна оширди.
Умар (р.а.) пулларни кўплигини кўриб: “Агар келаси йил шу тунгача яшасам, улушларини олишда тенг бўлишлари учун бошқа одамларни ҳам энг яхшилар билан тенглаштирар эдим”, деди. Лекин Умар (р.а.) келаси йил келгунча вафот этди.
100. Абу Юсуф айтади: Али ибн Абдуллоҳ аз-Зуҳрийдан, у Саъид ибн ал-Мусаййибдан ривоят қилади: “Умарга (р.а.) Форсдан тушган ўлжаларнинг бешдан бир қисми келтирилганда, у: “Аллоҳга қасамки, мен бу ўлжаларни одамлар ўртасида тақсим қилмагунимча, уларнинг устини осмондан бошқа том беркитмайди”, деди ва ўлжаларни масжид ҳовлисига тўкишни ҳамда Абдурраҳмон ибн Авф ва Абдуллоҳ ибн Арқамга уларни кечаси билан қўриқлаб чиқишни буюрди. Эрталаб Умар (р.а) у ерга одамлар билан келди ва ўлжаларнинг устидаги чойшабни олишни буюрди. Чойшаб олинганида Умар (р.а.) умрида кўрмаган қимматбаҳо тошлар, марварид, олтин ва кумушларни кўриб, йиғлаб юборди. Шунда Абдурраҳмон ибн Авф: “Бу шукр қилиниши керак бўлган ҳолат эмасми? Нима сабабдан йиғлаяпсиз?”, деб сўради.
Умар (р.а.): “Ҳа албатта! Лекин Аллоҳ одамлар ўртасига душманлик ва нафрат солмасдан туриб бундай нарсаларни бермайди”, деди ва: “Одамларга ҳовучлаб ўлчаб берамизми ёки соъ ўлчовида ўлчаб берамизми?”, деб сўради. Сўнгра уларга ҳовучлаб ўлчаб беришга қарор қилди ва шундай ҳам қилди. Лекин бу девон тузилишидан олдин бўлган эди.
101. Абу Юсуф айтади: Ал-Аъмаш Ибн Исҳоқдан, у Ҳориса ибн Музрибдан ривоят қилади: “Умар (р.а.): “Камбағал одамни тўйдиришга қанча кетади?” деб сўради. У етти қафизга тенг бир жариб ун келтиришни буюрди ва ундан нон тайёрланди. Бу нон билан ўттизта камбағал тўйдирилди ва кечқурун ҳам шундай қилинди. Шундан сўнг камбағалларга киши бошига ҳар ойда икки жариб ун белгилади”.
102. Абу Юсуф айтади: ёши улуғ бир шайхимиз ўз устозларидан ривоят қилади: “Умар ибн Хаттобнинг (р.а.) Аллоҳ таолонинг йўлидаги урушга мўлжалланган тўрт минг тамғаланган оти бўлиб, агар кишининг улуши кам ёки ҳожатманд бўлса Умар унга шу отдан берар эди ва: “Агар отни минавериб ҳолдан тойдирсанг ёки яхши боқмасдан ҳалок қилсанг бунинг учун жавобгар бўласан. Агар бу отда жанг қилиб, от ёки сен ҳалок бўлсанг, жавобгар бўлмайсан”, деди.



Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish