Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан !


Шом ва Жазира ерлари ҳақидаги фасл



Download 1,04 Mb.
bet6/30
Sana21.02.2022
Hajmi1,04 Mb.
#78819
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
Умумий

Шом ва Жазира ерлари ҳақидаги фасл
Эй мўминлар амири сен Шом ва Жазира ерларининг фатҳ қилиниши ва уларнинг аҳолиси билан қандай шартлар асосида сулҳ тузилгани ҳақида сўраган эдинг, мен Шом ва Жазира ерларининг фатҳ бўлиш тафсилотларини биладиган Ҳийралик бир шайхга бу ҳақида сўраб мактуб ёздим ва у менга шундай жавоб берди:
Аллоҳ сени асрасин ва кечирсин! Мен сен учун Шом ва Жазира ҳақида билганларимни жамладим, мен уларни фақиҳлардан ёд олмаганман, балки бу ҳақда яхши биладиганларнинг сўзига асосланганман, лекин уларнинг ҳеч биридан иснодларни сўрамаганман. Исломдан аввал Жазиранинг бир қисми Румга, бир қисми Форсга қарашли эди. Уларнинг қўл остидаги ерларда ўз аскарлари ва ноиблари бор эди. Раъсул-Айн ва унинг олдидаги Фурот дарёсигача бўлган ерлар Румга, Насибин ва унинг орқасидаги Дажла дарёсигача бўлган ерлар Форсга қарашли эди. Моридин водийси, Доранинг Синжор ва Барийя томонидаги қисми Форсга, Моридин тоғи, Дора ва Тур-Абидин Румга тегишли эди. Рум ва Форснинг чегараси Дор ва Насибин ўртасидаги Саржа қўрғони эди.
Шом қандай фатҳ қилинди?
Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ (р.а.) ўз ҳамроҳлари билан Шомга қараб йўл олганида Абу Бакр (р.а.) у билан Шураҳбил ибн Ҳиснани Урдун вилоятини бошқаришга, Язид ибн Абу Суфённи Дамашқни бошқаришга, Холид ибн Валидни Ҳумсни бошқаришга юборди ва Холидга ёрдам учун Ямомадан мадад кучлари чақиртирди. Мадад кучларини Амр ибн Ос Шомга етиб боргач чақиртирди.
Аллоҳ уларга ғалаба бергач, Абу Убайда Шом чегараларида қолди, Шураҳбил Урдунга, Язид ибн Абу Суфён Дамашққа, Холид ибн Валид Ҳумсга кетди.
Уларнинг ишлари охирига етгач, Абу Убайда Шураҳбилни Қиннасринга юборди ва Шураҳбил у ерни фатҳ қилди.
Иёз ибн Ғанам ал-Фаҳрийни Жазирага юборди. Ўша вақтда Рум подшоҳининг қароргоҳи ар-Руҳо шаҳри эди. Иёз ибн Ғанам ар-Руҳога жўнади, у қишлоқ ва кичик шаҳарлардан ҳеч қандай қаршиликсиз ўтиб, на пистирмага ва на аскарларга дуч келмасдан ар-Руҳога етиб борди. Шаҳар аҳолиси дарвозаларни ёпишди, Иёз шаҳарга тўсиқ қўйди, лекин қандай тўсиқлигини менга айтишмади.
Шаҳар ҳокими қамални кўриб, унга мадад кучлари келишидан умидини узди ва тунда тоққа олиб чиқадиган шаҳар дарвозаларидан бири орқали қочиб кетди, у билан кетганларнинг кўпчилиги аскарлар эди. Шаҳарда қолганлардан наботийлар27 кўпчиликни, қочганларнинг ортидан бормаган румликлар эса камчиликни ташкил қиларди. Улар Иёз ибн Ғанамга (Муғним) одам юбориб, ўзлари эшитган шартлар бўйича сулҳ тузишни сўрадилар. Иёз бу ҳақда Абу Убайда ибн ал-Жарроҳга мактуб ёзди, у мактубни олгач уни Муоз ибн Жабалга унинг фикрини билиш учун юборди. Муоз унга: “Сен улар билан маълум тўловни тўлаш эвазига сулҳ тузсанг ва улар буни бажара олмасалар, сен улар билан урушмаслигинг ва қўйилган шартларни бекор қилмаслигинг керак. Улар қодир бўлсалар тўловларни камситилмасдан Аллоҳ буюганидек бажарадилар. Улар билан сулҳ туз ва тоқатлари етадиган нарсани талаб қил. Осон бўладими ёки оғирлик қиладими сендан ҳеч нарса талаб қилинмайди, ваҳоланки бу имконларига ярашадир. Сенинг шартларинг эса тўлиқ ва ўзгармас бўлсин”, деди.
Абу Убайда шуни маъқул кўриб, Иёз ибн Ғанамга (Муғним) жавоб ёзди.
Иёз ибн Ғанам (Муғним) мактубни олгач, қамалдагиларни унинг мазмуни билан таништирди. Лекин бу ҳақда хабар берганларнинг фикри бир хил эмас. Бирининг айтишича, улар имкониятларига яраша тўлов тўлаш асосида сулҳга рози бўлганлар, бошқасининг айтишича эса, бунга рози бўлмаганлар. Улар қўлларидаги мол-мулкнинг ортиқчаси имкон даражасида бериладиган тўлов учун етарли эканини билар ва келишилганидан бошқа нарса беришдан бош тортган эдилар.
Иёз уларнинг рад этиш сабаблари ҳамда шаҳарларининг мустаҳкамлик даражасини ўрганиб чиққач, уни куч билан босиб олишни истамади ва улар билан сўраган шартлар асосида сулҳ тузди. Бу қандай бўлганини Аллоҳ яхшироқ билади, лекин сулҳ тузилиб, шаҳар Иёзнинг шартлари асосида қўлга олинганига шубҳа йўқ. Шундан сўнг Иёз ибн Ғанам Ҳарронга борди ёки қўшин юборди, Ҳаррон унга энг яқин жойлашган шаҳарлардан эди. Ҳарроннинг наботийлар ва у ерга бориб жойлашган бир қисм румликлардан иборат аҳолиси шаҳар дарвозаларини беркитишди. Иёз уларга ар-Руҳо аҳолисига қўйган шартларини таклиф қилди. Улар подшоҳларининг шаҳри қўлга олинганини билгач, барчалари бунга рози бўлдилар. Қишлоқ ва кичик шаҳарларнинг ҳеч бири сулҳ тузиш имкониятини қўлдан чиқаргани йўқ. Ҳар бир вилоят қўлга олингач, унинг аҳолиси: “Биз шаҳримиз аҳли ва бошлиқларимиз қилганидек йўл тутяпмиз”, дедилар. Фақат Иёз улар билан сулҳ туздими ёки уларни рад этдими, бу ҳақда менга ҳеч нарса етиб келгани йўқ.
Мусулмонларнинг халифалари томонидан тайинланган бошлиқлар вилоятлар қўлга олингач, аскарларни таъминлашдан ташқари ҳамма нарсада қишлоқ аҳолисини шаҳар аҳолисига тенглаштирдилар.
Бу ҳақда биладиган баъзи аҳли илмларнинг айтишича: “Бундай қилишларининг сабаби қишлоқ аҳолисининг ерлари ва экинлари борлиги, шаҳарликларда эса йўқлигидир”.
Илм аҳли далил сифатида шундай дейдилар: “Биз қўлимиздаги ҳақиқатни сиздан олдингилардан олганмиз, у солиқ идорангизнинг иши борасида ишончлидир, ваҳоланки на сиз ва на биз аслида ишнинг аввали қандай бўлганини билмаймиз. Қандай қилиб ишончли ҳужжатингиз бўлмаган нарсани гапиришга рухсат олмоқчисиз? Сизлар у ҳақда ваҳий келмаган қўлингиздаги ушбу барқарор ишни бузаяпсиз!”.
Жазиранинг Форсга қарашли бўлган ерлари ҳақида менга ёдимда қоладиган ҳеч нарса етиб келмаган. Фақат форслар Қодисия жангида мағлуб бўлиб, бу хабар уларнинг ўша ердаги аскарларига етиб боргач Синжор аҳлидан ташқари барчалари йиғилиб, қўлларидаги бор нарса билан таслим бўлдилар. Синжор аҳли ўз водийлари, Моридин ва Дор водийларини ҳимоялаш учун тўсиқлар қўйиб, шаҳарларида қолдилар. Форс мағлуб бўлиб, исломга чақирадиган киши келгач улар исломни қабул қилиб, ўз шаҳарларида қолдилар.
Иёз ибн Ғанам (Муғним) ал-Фаҳрий Жазиранинг аҳолисига жизя солиғи солиб, киши бошига 1 динор, 2 мудд буғдой, 2 қист зайтун ёғи, 2 қист сирка белгилади ва уларнинг барчасини бир табақага хослади. Бу нарса сулҳнинг шартими ёки ўзи белгилаган нарсами, фақиҳларнинг сўзига асосланганми ёки ишончли исноддан олганми, менда бу ҳақда маълумот йўқ.
Абдул Малик ибн Марвон Заҳҳок ибн Абдураҳмон ал-Ашъарийни Жазирага бошлиқ қилиб юборганида, у улардан олинадиган солиқни кам деб ҳисоблади. Заҳҳок аҳоли сонини аниқлаб, одамларни ҳаммасини ўз қўли билан кун кўрадиганлар табақасига киритди. Ишчининг бир йиллик даромадини ҳисоб чиқиб, ундан ейиш-ичиши, кийим-кечаги, йил давомидаги байрамларга кетадиган ҳаражатларини чиқариб ташлади. Шундан сўнгҳар бир киши йилига 4 динордан солиқ тўлаши керак деган хулосага келиб, уларга 4 динордан солиқ тўлашни белгилади ҳамда буни бир табақага хослади. Сўнгра мулкларни яқин ва узоқ масофаларга ажратди ва яқин масофадаги ҳар юз жариб экинзор учун 1 динор, узоқ масофадаги ҳар икки юз жариб экинзор учун 1 динор, яқин масофадаги ҳар мингта ток навдаси учун 1 динор, узоқ масофадаги ҳар икки мингта ток навдаси учун 1 динор, яқин масофадаги ҳар 100 та зайтун дарахти учун 1 динор, узоқ масофадаги ҳар 200 та зайтун дарахти учун 1 динор солиқ белгилади. Заҳҳок белгилаган чегарага кўра бир кунлик, икки кунлик ва бундан ортиғи – узоқ масофа, ундан ками эса – яқин масофа эди.
Шом ва Мусул ерларига ҳам шундай солиқ солинди.



Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish