Раҳбар обрўсига путур етказувчн унсурлар
Т/р
|
Салбий унсурлар
|
Изоҳ
|
1.
|
Бюрократизм
|
Бюрократ:
ишлаб чиқилган қоида, қўлланмалар доирасидан чиқмайди, уни ўзининг бирдан-бир мақсади деб билади;
одамларга тўраларча муносабатда бўлади;
қоғозбозликни авж олдиради;
бошқаришга қотиб қолган, эски усуллар билан ёндошади;
иш моҳиятини расмиятчилик билан кўмиб ташлайди;
масалани ҳал этишдан, шахсий жавобгарликдан ўзини четга олади.
|
|
|
Бюрократизм:
жамоанинг ва шахснинг ташаббускорлигини, дадил фикрларини бўғади;
ўз мезонига мос кадрларни атрофига тўплайди, ақлли, қобилиятли кадрлардан қутулишга ҳаракат қилади.
|
2.
|
Маҳаллийчилик
|
Бундай “дардга” мубтало бўлган раҳбарлар:
ишга тор тармоқ, тор функционал нуқтаи назардан ёндошадилар;
уларда сиёсий, маънавий етуклик етишмайди;
узоқни кўра олмайдилар;
бошқалар ҳисобидан фойдаланиб қолишга интиладилар;
уруғчилик, таниш-билишлик, ошна-оғайнигарчиликка йўл қўядилар.
|
3.
|
Ҳадиксирашлик
|
Бундай раҳбар:
• унча мураккаб бўлмаган масалаларни ҳам мустақил ҳал эта олмайди, юқори турувчи раҳбарлик билан келишиб олишга интилади;
• ҳар ишда сусткашлик қилади;
• кабинетда ўралашиб, қоғозбозлик билан банд бўлади.
|
4.
|
Баландпарвозлик
|
Бундай раҳбар:
• ўзининг кичкина, кўзга илғамас муваффақиятини бўрттириб кўрсатади, шов-шув кўтариб ноғора қилади;
• юқори органлардан мақтов эшитишни ёқтиради;
• тилга тушишни, матбуотда ёзишларини, телевизордан кўринишни истайди;
• сохта ташаббуслар атрофида шов-шув кўтаришга, ижодий изланиш ўрнига ишни хўжакўрсинга ташкил этишга интилади;
• ишчанлик ўрнига кўзбўямачилик ва қўшиб ёзиш билан шуғулланади.
Бундай тоифадаги раҳбарлар учун камчилик ва муаммоларни хаспўшлаш, ўз хизматларини бўрттириб кўрсатиш ва ўз-ўзини мақташ характерлидир.
|
5.
|
Бошқа салбий қусурлар
|
Раҳбарлик услубидаги гарчи кам бўлса-да, ҳар ҳолда учраб турадиган ва умумий ишга зарар келтирадиган бошқа салбий томонлар ҳам борки, булар:
• худбинлик;
• такаббурлик;
• мақтанчоқлик;
• тамагирлик;
• ёвузлик, золимлик;
• ҳушомадгўйлик;
• димоғдорлик;
• хасислик, ғаразгуйлик;
• айёрлик;
• жиззакилик;
• боқибеғамлик;
• баднафслик;
• субутсизлик;
• бахиллик;
• мансабпарастлик ва ҳ.к.
Бундай салбий қусурлар мавжудлигини англасак, кўрсак ҳам лекин кўпинча уларни йўқотиш қийин кечади.
|
|
|
Чунки ҳар қандай кишига, хусусан раҳбарга унинг мазкур фазилати ёки унинг иш услубидаги нотўғрилик айтилса, табиий у норози бўлади.
Шу сабабли бундай нуқсонларни бартараф қилиш учун кураш жуда ҳам осон ва силлиқ ўтмайди. Бунинг учун кундалик меҳнат, изчиллик ва сабот-матонат талаб қилинади.
|
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |