ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
«Менежмент» кафедраси
“Менежмент” бакалавриат таълим йўналиши учун
“Менежмент” фанидан курс ишини бажариш бўйича
УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА
Тошкент – 2020
“ТАВСИЯ ЭТИЛГАН”
муҳокама қилинган ва тавсия этилган
Кафедра мудири__________проф.Н.Қ.Йўлдошев
(кафедра мажлисининг ___-сонли баённомаси)
“___” _____________ 2020 йил
Тақризчилар:
Тўлабоев А.Қ.
|
−ТИҚХММИ “Менежмент” кафедраси мудири (Phd)
|
Умарходжаева М.
|
− ТДИУ “Менежмент” кафедраси доценти
|
Тузувчилар:
© Н. Йўлдошев, Ж. Рашидов - курс ишини бажариш бўйича услубий қўлланма. -Т.:ТДИУ, 2020йил. -16 бет
Кириш
Буганги кунда миллий иқтисодиётимиз барқарор суръатлар билан ривожланаётган бир пайтда, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг устувор вазифаларидан бири иқтисодиётни модернизациялаш ва таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, барқарор ва ўзаро мутаносиб таркибий тузилма шакллантириб боришдан иборат.
Ўзбекистон бугун халқаро ҳамжамиятнинг ва глобал молиявий-иқтисодий бозорнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланаётган бир даврда, унинг иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш, соҳаларни техник ва технологик қайта жиҳозлаш ва жаҳон стандартларига мос маҳсулотлар ишлаб чиқариш долзарб масалалардан биридир.
«2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилиб, амалда жорий этилиши мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланишида катта аҳамият касб этмоқда.
Менежмент - иқтисодиёт соҳасидаги йўналиш бўлиб, у давлат, акционерлик ва хусусий компаниялар (фирмалар), ишлаб чиқариш бирлашмалари, иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқларини бошқариш, уларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларини белгилаш бўйича иқтисодий, ташкилий масалалар ечимларини менежментнинг ривожланиш қонуниятлари ва замонавий концепциялари асосида ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ўз ичига олади.
Менежмент бошқа иқтисодий фанларнинг назарий ва услубий асосини ташкил қилиб, ўз ривожида аниқ йўналишдаги иқтисодий фанлар учун замин бўлиб хизмат қилади.
Курс ишида талабанинг олий таълим муассасасида тахсил олиши давомида тўплаган назарий ва амалий билимлари юзага чиқади, талабанинг назарий билимлар билан қуролланиш даражаси, малака ва кўникмаси илмий-ишлаб чиқариш вазифаларини ечишга қай даражада қўллай олиши орқали намоён бўлади.
Курс иши талабалар мустақил ишининг асосий ва самарали шаклларидан биридир. Унда назарий курсни ўрганиш, талабаларнинг илмий-тадқиқот ишлари бўйича вазифаларни бажариш ва амалиётни ўтишга якун ясалади.
Курс ишининг мақсади - талабалар томонидан тегишли курсларда ўрганилган назарий, ташкилий ва амалий масалаларнинг ўзлаштирилганлик даражасини, талабаларнинг мустақил илмий-тадқиқот ишларини ўтказишга тайёргарлик даражасини текширишдан иборат.
Курс ишини бажаришдан олдин тавсия этиладиган адабиётлар бўйича курснинг назарий материалини чуқур ўзлаштириш, дастлабки маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш зарурдир.
Курс ишини бажариш талабага турли хил ахборот манбалари билан мустақил ишлашга ўрганиш, халқаро ривожланишнинг асосий муаммоларини чуқур ўрганиш ва бунинг асосида мустақил назарий ва амалий хулосалар ва таклифлар ишлаб чиқиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |