«Менежмент» кафедраси


Курс ишини бажариш кетма – кетлиги ва унинг қисмлари мазмуни



Download 227 Kb.
bet2/8
Sana23.02.2022
Hajmi227 Kb.
#117951
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Менеж курс иши мет кул ТДИУ

1. Курс ишини бажариш кетма – кетлиги ва унинг қисмлари мазмуни
“Менежмент” таълим йўналиши бўйича талабалар ўқув режасига кўра курс ишини “Менежмент” фани бўйича ёзадилар.
Адабиётларни ва курс ишининг танланган мавзуси бўйича мавжуд материални чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш, маълумотлар тахлилини ўтказиш ва курс иши мавзусининг барча жихатларини назарий ёритиш учун ўқув йили мобайнида фанни ўрганиш билан бир қаторда мустақил иш вақтини курс ишининг алоҳида қисмлари бўйича тенг тақсимлаш зарурдир.
Курс иши бажарилишининг биринчи босқичи –мавзуни танлаш. “Менежмент” бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун таклиф этиладиган курс ишларининг мавзулари 1- иловада келтирилган. Талаба рўйхатга киритилмаган мавзуни ўзининг илмий раҳбари билан келишган ҳолда танлаши ҳам мумкин. Бундай мавзу кафедра йиғилишида тасдиқланади.
Талаба ҳукумат ҳужжатлари, монографиялар, статистик тўпламлар, интернет ресурслари, журнал ва газета мақолаларини ўрганиш, шунингдек ўқитувчидан маслаҳатлар олиш асосида дастлаб курс ишининг умумий, сўнгра деталлаштирилган режасини тузади. Шуни таъкидлаш жоизки, бу режа иш мобайнида тўлдирилиши ва аниқлаштирилиши мумкин.
Режа – ҳар қандай ишнинг асосидир. Унда курс ишининг тузилиши, мазмуни ва қисмлари ўртасидаги ўзаро мантиқий боғлиқлик бўлиши лозим. Талаба танланган мавзу материалини қанчалик даражада чуқур ўргангани ва ундан ўзи учун керакли нарсани танлай олганлиги унинг тузган ражасидан маълум бўлади. Тўғри тузилган режа талабанинг муаммони тўлиқ ва унинг алоҳида қисмларини тушунганлигидан далолат беради, шунинг учун режанинг сифати ишни баҳолашга таъсир кўрсатади. Ишнинг режасини ва унинг асосий қисмларини етакчи курс ўқитувчилари ёки иш бўйича тайинланган раҳбар билан келишиш зарур. Режанинг тузилиши ишнинг илмий йўналганлик даражасини қайд этиши керак ва курс ишига билдирилган талабларга мос келиши керак. Режани тузиш намуналари 2-иловада келтирилган.
Талаба деталлаштирилган режани тузганидан сўнг курс ишининг кириш ва асосий қисмини ёзишга киришиши мумкин.
Уч – тўрт бетдан иборат бўлган киришда танланган мавзунинг долзарблиги, унинг назарий ва амалий аҳамиятини кўрсатиш зарур. Шунингдек, курс ишининг мақсади, вазифаларини, унинг қайси корхона мисолида бажарилганлигини, ишни бажаришда қандай усуллардан фойдаланилганлиги, қандай натижаларни олиш кутилаётганлиги ҳам кўрсатилиши керак.
Ишнинг асосий қисмини ёзишда адабиёт манбаларидан фойдаланиш керак. Назарий қоидаларни тасвирлаш учун умумий ва тармоқ статистик тўпламлари ва маълумотларидан фойдаланиш зарур. Расмий статистик маълумотлар билан бир қаторда китоблар, брошюралар, газета мақолаларидаги маълумотларидан, “Экономическое обозрение” каби журналларнинг материлларидан ва бошқа шу кабилардан фойдаланиш, барча фойдаланилган манбаларига ўрнатилган шаклда ҳаволалар келтириш зарур.
Талаба ўрганилган масала бўйича адабиётларда ягона нуқтаи – назар бўлмаган ҳолатга дуч келиши мумкин. Бундай ҳолатда турли хил позицияларда турган муаллифларнинг фикр – мулоҳазаларини келтириш, уларнинг нуқтаи – назарларидан келиб чиққан ҳолда танқидий баҳо бериш керак. Бир вақтнинг ўзида талаба ўрганилган масала бўйича ўз фикрларини ҳам баён қилиши керак. Бу курс ишининг аҳамиятини оширади, материални янада чуқур ўрганишга кўмаклашади.
Курс ишини ёзиш учун зарур материаллар йиғилганидан сўнг режани яна бир марта тахрир қилиш, режа саволлари бўйича танланган маълумотларни тизимлаштириш, ишлаб чиқилган таҳлилий жадваллар, схемалар, графиклар ва диаграммаларнинг мазмунини тахрир қилиш зарур.
Курс иши матнини тузишда ҳар бир ҳолат назарий жиҳатдан асослаб берилиши, танланган ва тизимлаштирилган материал билан мустаҳкамланиши керак. Матнни баён этишда хатоликларга йўл қўймасликка интилиш, бунда мантиқий кетма – кетликка риоя этиш зарур.
Курс иши матнини баён этишдаги камчиликларга қуйидагилар киритилади: ишни мустақил равишда бажармаслик, матнни дарслик, ўқув қўлланма ёки брошюрадан қисман ёки тўлиқ кўчириб ёзиш, матндаги такрорланишлар, мантиқан бир – бирига қарама – қарши ҳолатлар, матнда рақамлар, таҳлилий жадваллар ёки цитаталарнинг мавжуд эмаслиги.
Ишнинг учинчи қисмида талаба ўрганиладиган муаммоларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиши керак. Тавсиялар лойиҳасини ишлаб чиқишда таҳлил қисмида келтирилган хулосаларга асосланиш керак. Тавсиялар талаба томонидан ҳам мустақил равишда, ҳам адабиёт манбаларида келтирилган илғор тажрибани ўрганиш ва умумлаштириш асосида ишлаб чиқилиши мумкин. Тавсиялар асосланган, ҳақиқатга яқин, назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлиши керак.
Хулоса қисмида ўрганилаётган мавзунинг барча жиҳатлари бўйича тавсиялар келтириш керак. Икки – уч бетдан иборат бўлган хулосаларда умумлашган кўринишда биринчи бобнинг энг муҳим назарий томонлари, таҳлил натижалари ва ишлаб чиқилган тавсияларнинг рўйхати баён этилиши зарур.
Танлаб олинган китоблар ва брошюраларни қуйидаги шаклда ёзиш керак: муаллифнинг фамилияси, исми, шарифини, китобнинг аниқ номи, нашр этилган жойи (шаҳар), нашриётининг номи ва нашр этилган йили. Тошкент шаҳри биринчи ҳарфи билан кўрсатилади: - Т, бошқа шаҳарларнинг номлари тўлиқ келтирилади.
Журналдаги мақолаларни қуйидагича ёзиш керак: муаллифнинг фамилияси, исми, шарифи, журналнинг номи, нашр этилган йили ва журнал санаси, саҳифаси.
Газетадаги мақолани библиографияга қуйидагича шаклда киритиш зарур:
муаллифнинг фамилияси, исми, шарифи, мақоланинг номи, газетанинг номи, нашр этилган йили ва санаси.
Ёрдамчи аҳамиятга эга бўлган ёки маълумот берадиган жадвал ва схемаларни иловаларда келтириш лозим.



Download 227 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish