«Менежмент» кафедраси


Курс ишларининг ҳимоясига тайёргарлик кўриш



Download 227 Kb.
bet5/8
Sana23.02.2022
Hajmi227 Kb.
#117951
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Менеж курс иши мет кул ТДИУ

5. Курс ишларининг ҳимоясига тайёргарлик кўриш
Курс ишларининг ҳимояси кафедра комиссиясининг йиғилишларида ўтказилади. Ҳимояда тегишли курс, гуруҳ ва бошқа курсларнинг талабалари иштирок этиши мумкин.
Талаба ўз ишининг ҳамда ўзи ишлаб чиққан таклиф ва хулосаларнинг ҳимоясига яхши тайёргарлик кўриши керак. Талабанинг курс ишини ҳимоя қилишга тайёргарлик кўриши қуйидагиларни ўз ичига олади:
- сўзга чиқиш ёки тақдимотнинг аниқ режасини тузиш, конспектнинг мавжуд бўлиши ва ишнинг энг муҳим томонларига эътибор қаратилган шарҳларнинг бўлиши;
- талабанинг асосий мустақил хулосаларининг ўзида ифода этиши керак бўлган учтадан бештагача тасвирлар /жадваллар, схемалар, графиклар ва бошқалар/нинг мавжудлиги. Тасвирларда ҳаммага маълум бўлган маълумотлар, нормативлар ва формулаларни келтирмаслик керак.
Талабага курс ишининг мазмуни, хулоса ва таклифлар юзасидан маъруза қилиш учун 10 дақиқагача вақт берилиб, бу вақт берилиб, бу вақт давомида у тадқиқотнинг мақсади, шунингдек комиссия аъзоларига етказиш зарур деб ҳисобланган энг муҳим натижалар ва таклифларни аниқ баён этиши керак. Сўнгра талаба комиссия аъзолари ва аудиторидаги бошқа кишиларнинг барча саволларига аниқ ва қисқа жавоб бериши керак.

1-илова
Курс ишларининг мавзулари



  1. Қадимги дунёда бошқарув элементларининг шаклланиши ва ривожланиши.

  2. Менежментнинг фан сифатида шаклланиши.

  3. Илмий бошқарув мактаби ва унинг асосий қоидалари.

  4. Бошқарувнинг классик ёки маъмурий мактаби, унинг асосий ғоялари.

  5. Бошқарувда инсоний муносабатлар мактабининг шаклланиши ва унинг намоёндалари.

  6. Ахлоқий фанлар мактаби ва унинг намоёндалари илгари сурган ғоялар.

  7. Бошқарувнинг миқдорий усули мактаби ва унинг ривожланиши.

  8. Бошқарувга вазият ёндашуви, унинг кўринишлари.

  9. Бошқарувга тизимли ёндашув, унинг мазмун ва моҳияти.

  10. Бошқарувга жараёнли ёндашув.

  11. Марказий Осиё мутафаккирлари жамият ва мамлакатни бошқариш қоидалари ҳақида.

  12. Менежментнинг Америка модели ва унинг мазмуни.

  13. Менежментнинг Япон модели ва унинг мазмуни.

  14. Менежментнинг Ғарбий Европа модели.

  15. Бошқарув ва менежмент тушунчаларининг қиёсий таҳлили.

  16. Менежмент тамойиллари ва унга ёндашувлар.

  17. Бошқарув усуллари ва уларнинг хусусиятлари.

  18. Меҳнатни бошқариш усуллари эволюцияси.

  19. Меҳнатни инновацион бошқаришга ўтишнинг асосий омиллари ва шартлари.

  20. Меҳнатни ахборотлаштирилган бошқариш, унинг моҳияти ва хусусиятлари.

  21. Менежмент технологиясининг мазмуни ва амалга ошириш босқичлари.

  22. Менежментнинг асосий функциялари.

  23. Менежмент жараёнида режалаштиришнинг ўрни ва усуллари.

  24. Менежмент жараёнида ташкил этиш функциясининг мазмуни ва тамойиллари.

  25. А. Маслоу, Ф.Герцберг, Д. Макклелланднинг мотивация назариялари.

  26. А. Маслоунинг эҳтиёжлар иерархияси ва мотивация моделлари.

  27. Менежмент жараёнида мувофиқлаштириш ва назорат функцияларининг ўрни ва мазмуни.

  28. Бошқарувда ахборот таъминоти ва коммуникациянинг аҳамияти.

  29. Бошқарув қарорларининг турлари, уларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёни.

  30. Ташкилот мазмуни, унинг элементлари ва яшаш даври.

  31. Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ривожланиши.

  32. Ташкилотнинг ички ва ташқи муҳитини шакллантирувчи омиллар.

  33. Ташкилотлар фаолиятини туркумлаш ва бошқарув меъёрларини белгилаш.

  34. Бошқарув тузилмалари, уларнинг афзалликлари ва камчиликлари.

  35. Тижорат ташкилотларининг ҳуқуқий мақомлари.

  36. Хўжалик ташкилотларининг интеграциялашган шакллари (картел, синдикат, трест, концерн, консорциум, ҳолдинг, молия-саноат гуруҳи, тадбиркорлар уюшмаси, виртуал корпорация).

  37. Нодавлат нотижорат ташкилотларни ташкил этиш ва бошқариш.

  38. Тадбиркорлик ташкилотларининг янги турлари.

  39. Тадбиркорлик ташкилотлари ривожланишидаги замонавий тенденциялар.

  40. Ташкилотни стратегик бошқариш мазмуни.

  41. Ташкилий ўзгаришларга қаршиликлар ва уларни бартараф этиш усуллари.

  42. Бошқарувнинг иқтисодий ва ижтимоий самарадорлигини аниқлаш услублари.

  43. Корпорацияларнинг иновацион стратегиялари.

  44. Менежернинг шахсий ва касбий сифатлари.

  45. Менежернинг касбий маҳорати ва ташкилотчилик қобилиятининг намоён бўлиши.

  46. Менежер ва етакчининг бир-биридан фарқи.

  47. Етакчилик хулқи концепциялари.

  48. Раҳбарлик услублари ва уларнинг мазмуни.

  49. Менежернинг ишбилармонлик этикаси ва этикети.

  50. Ишбилармонлик этикетининг миллий хусусиятлари.

  51. Бошқарув меҳнати ва унинг хусусиятлари.

  52. Бошқарув меҳнатини илмий ташкил этиш.

  53. Раҳбарнинг ўзини - ўзи бошқариши.

  54. Менежернинг иш кунини ташкил этиш қоидалари.

  55. Кун давомида меҳнат қобилиятининг статистик ўзгаришларини татқиқ этиш.

  56. Менежер фаолиятини режалаштириш ва ташкил этиш воситалари.

  57. Меҳнат жамоаларининг турлари ва шаклланиш босқичлари.

  58. Одамларга таъсир ўтказиш ва ҳукмронлик усуллари.

  59. Меҳнат жамоалари ичидаги низолар, уларнинг турлари ва сабаблари.

  60. Меҳнат жамоаларида низоларни бартараф этиш усуллари.

  61. Менежернинг ишбилармонлик қобилиятларини баҳолаш услубиёти.

  62. Кичик бизнеснинг аҳамияти ва унинг ташкилий шакллари.

  63. Корхона қудрати тушунчаси ва мазмуни.

  64. Корхона қудратини баҳолаш усуллари.

  65. Корхона қудратини баҳолашнинг матрица усули.

  66. Корхона қудратининг рақобатбардошлиги ва уни баҳолаш.

2-илова


Download 227 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish