3. Адабиёт манбалари устида ишлаш ва амалий материални йиғиш
Талаба томонидан курс иши мавзусини танлаш, кенгайтирилган ва деталлаштирилган режани тузиш, назарий қисмни ёзиш, амалий материални йиғишга тайёргарлик кўриш ва унинг таҳлили, тавсияларни ишлаб чиқиш, адабиёт манбаларини чуқур ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин. Курс иши мавзусини танлаш ва режани тузиш босқичида махсус адабиётни кўриб чиқиш ва танлама ўқиш етарлидир.
Назарий қисмни ёзишда талабани назарий аҳамиятдаги масалалар ёритилган адабиётлар қизиқтириши керак. Бироқ, ҳатто тор доирада ихтисослашган адабиёт ҳам битта параграф ёки бобдан ташқарига чиқадиган кўплаб қизиқарли ва фойдали материаллардан иборат бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда ё карточкаларда, ё алоҳида стандарт қоғозларда ёзувларни амалга ошириш керак бўлиб, уларни боблар ва параграфлар бўйича қўйиш мумкин. Бунда талаба ўзини қизиқтирган материални ёзиши ёки фақат манбани, бетни кўрсатиши, шунингдек ушбу материал ишнинг қайси қисмига мос келишини кўрсатиши мумкин. Талаба ушбу қисмни ёзишда ўзининг амалга оширган ёзувлари бўйича керакли адабиёт манбасини топиши ва улардан фойдаланиши мумкин.
Адабиёт устида ишлаш билимларни тўплашга, алоҳида мисоллар, цитаталар ва тасвирларни келтиришга имкон яратади. Адабиёт манбаларидан фойдаланганда муаллиф ва бошқа барча маълумотларни кўрсатиш билан ҳаволалар келтириш керак. Китоб ва мақоланинг номланиши, нашриёт, нашр йили, бет, интернет сайти.
4. Курс ишини расмийлаштириш
Курс иши қўлда тартибли ёзилиши керак. Ишнинг ҳажми 11./210х300/ форматдаги 35-40 бетдан иборат бўлиши керак, бунинг ичига жадваллар, схемалар ва графиклар ҳам киради. Бетнинг чап томонида 3 смгача бўлган жой қолдириш керак, график тасвирлар нисбатан қаттиқроқ қоғозда бажариши керак /ватман ва ҳ.к./, шунингдек миллиметровкадан ҳам фойдаланиш мумкин. Тасвирлар акс этган бетлар матн қисми билан биргаликда рақамлаштирилиши керак. Якунланган ишни муқовалаш керак.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхатини тузиш намунаси 3-иловада келтирилган, титул варағининг намунаси бўлса 4- иловада келтирилган.
Титул варағидан кейин икки - уч тоза бетни тақриз – илмий раҳбар томонидан ишга ёзиладиган хулоса учун қолдириш керак. Курс ишининг биринчи бетидаги тақриздан кейин деталлаштирилган режани /мундарижани/ келтириш керак бўлиб, бунда кўриб чиқиладиган масалаларнинг тўлиқ номлари ва улар ёритилган бетларнинг рақамлари ифода этилади.
Курс иши адабий тилда ёзилган бўлиши ва пухта таҳрир этилган бўлиш керак. Барча жадвалар, графиклар, схемалар уларнинг мазмуни ва моҳиятини ўзида акс эттирган аниқ номларга эга бўлиши керак. График, схемаларнинг номларини тасвирларнинг пастки қисмида “расм”, “чизма” ва бошқа шунга ўхшаш номлардан кейин келтириш керак, жадвалларнинг номларини бўлса, уларнинг устки қисмида келтириш керак бўлиб, жадвал номининг устидаги ўнг томонда “Жадвал” сўзини келтириш ва унинг олдида рақамни кўрсатиш керак. Расмлар ва жадвалларни уларнинг курс ишида жойлашганлари бўйича рақамлаштириш керак.
Курс ишида миқдорий кўрсаткичларни асосан сон кўринишида ёки ҳарфли-сонли араб рақамлари кўринишида ёзиш тавсия этилади. Агар матнда бирлик сонлар бош келишикдан бошқа келишиклар билан якунланган бўлса, у ҳолда бундай сонларни рақамлар билан эмас, балки ҳарфлар билан ёзиш тавсия этилади. Қисқартирилган кўринишда бўлса, физик бирликлар, пул бирликлари ва бошқа бирлик сонларни рақамлар билан ёзиш керак. Минг, миллион, миллиард каби йирик сонларни ҳарфли-рақамли шаклда, яъни рақамлар билан қисқартирилган кўринишларнинг ўзаро уйғунлигида: минг, млн., млрд. кўринишларида ёзиш тавсия этилади. Курс ишида кўриладиган муаммолар бўйича турли хил муаллифларнинг фикр-мулоҳазаларини ўз сўзлари ёки цитата билан кўрсатиш мумкин. Цитатанинг матни у олинган манба билан аниқ мос келиши керак. Муаллифни фақат унинг асарлари бўйича цитата қилиш керак. Агар тегишли манба билан танишиш имкони бўлмаса ёки уни қидириб топиш қийин бўлса, у ҳолда муаллифнинг фикр-мулоҳазаларини бошқа муаллиф томонидан келтирилган асарлардан фойдаланган ҳолда цитата қилиш мумкин. Бундай ҳолатда цитата қилинадиган манбага қўйиладиган ҳаволада қуйидаги сўз олдин келтирилади: “…бўйича ҳавола:”.
Курс ишининг назарий ва амалий қисмларида, шунингдек тавсияларда формулалар келтирилиши мумкин. Бунда рақамлар қўйилган формулаларни алоҳида қаторларда келтириш керак. Мураккаб бўлмаган рақамлар қўйилган формулаларни матннинг ички қисмида ҳам жойлаштириш мумкин.
Матнда формулаларга ҳаволалар мавжуд бўлганда, энг муҳим формулаларга қавслар ичида араб рақамлари билан рақам қўйиш мумкин. Кўп ҳолларда курс ишини ёзишда ўқувчи эътиборини ўз иши матнининг у ёки бу жойига ёки фойдаланилган адабиёт манбаларига қаратиш зарурияти юзага келади. Бундай ҳолда матннинг рақам қўйилган қисмларидаги рақам ёки адабиётларга ҳаволалар фойдаланиш мумкин: бетлар, боблар, параграфлар, пунктлар, келтириладиган мисоллар, формулалар, жадваллар, схемалар ва бошқа шу кабиларнинг рақамлари.
Жадвалларнинг мазмунига қўйиладиган асосий талаблар:
- ҳодиса, предмет, жараён тавсифланадиган кўрсаткичларнинг зарурийлиги ва тўлиқлиги;
- тасодифий эмас, балки аниқ маълумотларнинг ўзаро қиёсланиши;
- таққослаш учун киритилган маълумотларнинг ўзаро қиёсланиши;
- жадвалларда ўқувчи учун курс иши мавзусидан келиб чиққан ҳолда керакли маълумотни олиш имконини берадиган барча маълумотларнинг мавжудлиги;
- жадваллардаги маълумотларнинг аниқлиги ва ишончлилиги;
- маълумотларнинг ўқувчи учун тушунарли тарзда жадвалларда ифода этилганлиги;
- жадвал номининг ундаги маълумотларга мос келиши;
- жадвалдаги маълумотларнинг миқдорий жиҳатдан аниқлиги.
Жадваллар тўғри тузилган бўлиши керак. Уларда жадвалнинг асосий қисмлари мантиқий аҳамияти билан мос келишига ва элементларнинг мантиқий бир-бирига боғлиқ бўлишига риоя қилиш керак.
Жадвалнинг ихчам бўлиши ва кўп жойни эгалламаслиги учун унда ортиқча маълумотлар бўлмаслиги керак. Жадвал жуда кўплаб умумий кўрсаткичларга ҳам эга бўлмаслиги керак.
Жадвалларни расмийлаштиришнинг асосий қоидаларига кўра, уларда рақам ва ном бўлиши керак. Жадвал билан матн ўртасидаги боғлиқликни соддалаштириш учун матндаги ҳаволада /масалан, 5-жадвал/ жадвални топиш осонроқ бўлади. Жадвалнинг рақам қўйилган номи “Жадвал” ва араб сонларининг тартиб рақамини ўз ичига олади.
Жадвалнинг тематик сарлавҳаси муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у жадвалнинг мавзуси ва мазмунини аниқлаб беради. Унинг ёрдамида матнни ўқимай туриб ҳам жадвалда фойдаланиш мумкин бўлиб, бундай сарлавҳага қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилардан иборат бўлади: аниқлик, муайян йўналиш ва жадвалнинг мазмунига мослиги, маънодорлик ва қисқалилик.
Жадвал янги бетдан давом этганда, “5-жадвалнинг давоми” ёки “5-жадвалнинг охири” кўринишидаги сарлавҳалар қўйилади, жадвал янги бетдан давом этганда, ҳам тематик, ҳам рақамли сарлавҳани яна такрорлаш керак эмас.
Жадвалдаги графаларга агар матнда уларга ҳаволалар бўлмаса рақамлар қўйиш мумкин.
Агар жадвал матнниг бир қисми бўлса, у ҳолда матнда унга ҳавола қўйиш шарт. Жадвал таҳлил қилинган матнда унинг мазмунини гапириб ўтириш шарт эмас, балки жадвалдаги маълумотлар бўйича асосий хулосаларни шакллантириш ёки уларнинг қандайдир хусусиятларини қайд этиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |