2.2. расм. Менежмент тизимининг тузилиши
Бунда қуйидагилар ташкилотнинг менежмент тизими мақсадли тизимчасининг таркибий қисмлари бўладилар: ишлаб чиқарилаётган товарлар ва хизматларнинг сифатини ошириш, ресурсларни тежаш, товарларни сотиш бозорларини кенгайтириш, ишлаб чиқаришни ташкилий-техник ривожлантириш, жамоани ижтимоий ривожланиши ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш.
Ташкилот менежмент тизимининг таъминловчи тизимчаси қуйидагиларни ўз ичига олади: услубий таъминот, ресурслар таъминоти, ахборот таъминоти ва хуқуқий таъминот.
Вазифавий тизимча қуйидаги таркибий қисмларни ўз ичига олади: маркетинг, режалаштириш, жараёнларни ташкил қилиш, ҳисобга олиш ва назорат, мотивация ва тартибга солиш.
Ташкилот менежменти тизимини бошқарувчи тизимчаси қуйидагиларни ўз ичига қуйидагиларни олади: ходимларни бошқариш, менежментнинг социологияси ва психологияси, бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, қарорларни қабул қилишдаги таҳлил, қарорларни қабул қилишдаги башорат.
2.3. Менежментнинг илмий ёндашувлари ва тамойиллари
Менежментнинг самарадорлиги кўпроқ даражада илмий ёндашувлар ва тамойиллардан фойдаланиш билан белгаланади. Ҳозирги вақтда амалиётда менежментга нисбатан фақат баъзи бир илмий ёндашувлар ва тамойиллар қўлланилади., бу уни тушунишни “торлиги” билан изоҳланади.
Ҳар бир объектни бошқаришнинг назарияси ва амалиёти таҳлили Р.А.Фатхутдинов бўйича менежментга нисбатан ўз илмий ёндошувларини қўллаш зарурлигини белгилашга имкон беради. (2.1- жадвал).
2.1-жадвал
Менежментга нисбатан ёндошувлар
Номи
|
Қисқача мазмуни
|
Маъмурий
Қайта ишлаб
чиқарувчи
Динамик
Интеграцияли
Миқдорий
Мажмуавий
Маркетингли
Меъёрий
Аҳлоқий
Жараёнли
Тизимли
Вазиятли
Вазифавий
|
Маъмурий ёндошувда меъёрий ҳужжатлардаги менежмент тизимининг вазифалари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари, элемент- лари тартибга солинади
Қайта ишлаб чиқарувчи ёндошув бозор эҳтиёжларини камроқ харажатлар билан қаноатлантириш учун товар ишлаб чиқаришни доимо қайтадан бошлашга мўлжалланган
Динамик ёндошувда бошқарув объекти диалектик ривожланишда, сабаб-натижа алоқаларида ва биргаликдаги тобеликда кўриб чиқилади
Интеграцияли ёндошувда алоҳида тизимчалар ва бошқарув тизимининг элементлари ўртасида ўзаро алоқа ўрнатилади
Миқдорий ёндошувнинг моҳияти математик, статистик ва мухандислик ҳисоблашлар ёрдамида миқдорий баҳолашдан фойдаланишдан иборатдир
Мажмуавий ёндошувда менежментнинг техник, иқтисодий ижтимоий ва бошқа жиҳатлари ҳисобга олинади
Маркетинг ёндошуви бошқарувчи тизимчаларни истеъмолчи- га қаратишни кўзда тутади
Меъёрий ёндошувда бошқарувдаги меъёрлар ва нормативлар белгиланади
Аҳлоқий ёндошув ходимга шахсий имкониятларини ҳис қилишга ёрдам беришдан иборатдир.
Жараёнли ёндошувда бошқарув ўзаро боғлиқ вазифаларнинг мажмуаси сифатида кўриб чиқилади
Тизимли ёндошувда ҳар қандай тизимга ўзаро боғлиқ элементларнинг мажмуаси сифатида қаралади
Вазиятли ёндошув бошқарувнинг ҳар хил усуллар қўлланиши аниқ вазият билан белгиланиши назарда тутилади
Вазифавий ёндошувнинг моҳияти эҳтиёжни қаноатлаштириш учун бажариш керак бўлган вазифаларнинг мажмуаси сифатида кўриб чиқилишида иборат бўлади
|
Ушбу ёндошувларни бошқарувнинг асосий тамойилларига киритиш мумкин. Бошқарув жараёнларини аниқ объектларини бошқариш жараёнида бошқарув субъектлари(идоралари) амал қилишлари керак бўлган жамиятнинг объектив қонунлари ва қонуниятларидан келиб чиқувчи асосий қоидалар сифатида белгилаш мумкин.
Биринчи марта “бошқарув тамойиллари” атамасини Ф. Тейлор кирит- ган, у 1911 йилда “Илмий менежмент тамойиллари” номи остида асарини нашр қилган. Ишларни бажариш асослари ва меҳнат операцияларини ўрганиш асосида ишчиларнинг шахсий меҳнатларини бошқаришнинг тўртта тамойилларини шакллантирган:
ишнинг ҳар бир элементини бажарилишига илмий ёндошув;
ишчиларни танлаш, ўқитиш ва машқ қилдиришга илмий ёндошув;
ишчилар билан кооперациялашиш;
натижалар учун жавобгарликни менежерлар ва ишчилар ўртасида тақсимлаш.
Менежмент соҳасидаги бошқа машҳур мутахассис А.Файоль 1916 йилда “Умумий ва саноат бошқаруви” китобида ташкилотлардаги бошқарувчилар ишини шакллантирилган ҳолда таърифлашни таклиф қилган ва бошқарувнинг 14 тамойилларини шакллантирган, бошқарув вазифаларини ҳал қилиш ва менежмент вазифаларини бажаришда уларга амал қилиш таклиф этилади (2.2. - жадвал).
4
Do'stlaringiz bilan baham: |