2.1. Бошқарув ва менежмент
Менежмент (инг. management- бошқармоқ, идора қилмоқ, ташкил қилмоқ) – бу: ишлаб чиқариш, тижоратни бошқариш бўйича, маълум мақсадларни кўзловчи амалий фаолият;
бошқарув, назарияси, фани бошқарув тамойиллари, усуллари, восита- лари ва шаклларининг мажмуаси;
мамлакатимизнинг ҳозирги замон амалиётида корхона, акциядорлик жамиятининг раҳбарлик қилувчи таркибидир.
“Менежмент” тушунчаси бизнинг турмушимизга мустаҳкам кириб борган ва ўзбекча ишга доир фаолият учун одатий бўлиб қолган. Аммо шуни ҳисобга олиш зарурки, гап янги фалсафа ҳақида кетмоқда, бунда қадриятлар ва устиворликларнинг янги тизимлари амалда бўладилар.
Шундай қилиб, “менежмент” атамаси замонавий ташкилотни бошқаришга нисбатан қўлланилади, шу вақтда эса бошқа мақсадлар учун бошқа атамалар, масалан: government admiristration – давлат бошқаруви ва публик admiristration – ижтимоий бошқарувдан фойдаланилади. Бизнинг шароитларда бунинг учун “ташкил қилиш”, “тартибга солиш”, “бошқариш” ва “маъмурий бошқариш” атамаларини қўллаш керак. Шунга қарамасдан давлат, жамоа ва бошқа ташкилотлар ҳам агар ўз мақсадларига камроқ харажатлар, фаолият юритиш ва давлат томонидан тартибга солишнинг юқори самарадорлигида эришишни истасалар, менежментнинг баъзи бир тамойиллари ва усулларидан фойдаланишлари зарур.
Юқорида баён қилинганлари ҳисобга олиш билан ушбу ишда “бошқарув” атамаси шартлиликнинг маълум даражаси билан “менежмент” маъносида ҳам қўлланилади.
Масалан, бошқарув тизимини барқарор, ишончли, истиқболли ва самарали фаолият юритишнинг таъминловчи бошқарув назарияси, илмий ёндашувлар, жараёнлар, тамойиллар ва усулларни ишлаб чиқиш менежментнинг фан сифатидаги мақсади бўлади.
Шунинг билан бир вақтда, менежментнинг самарали бошқарув амалиёти сифатидаги мақсади ташкилотнинг юқори фойдалилиги, рақобатбардошлиги ва бошқа мақсадларига ишлаб чиқариш, савдо ва бошқа жараёнини рационал ташкил қилиш ва ташкилотнинг техник-технологик базасини ривожлантириш йўли билан эришишдан иборатдир
Молиявий менежмент – бу молияларни бошқаришнинг барқарорлиги, ишончлилиги ва самарадорлигини таъминлашнинг мажмуавий тизимидир. У ўз ичига молиявий кўрсаткичларни менежментга илмий ёндашувлар ва тамойиллар, даромадлар ва харажатлар баланси, ресурслардан фойдала- нишнинг самарадорлиги кўрсаткичлари, ишлар ва товарлар рентабеллигига риоя қилиш билан шакллантириш ва режалаштиришни олади.
Инновацион менежмент – бу мулк эгаси томонидан инновацияларнинг барча турларини ривожлантиришга киритиладиган инвестицияларни бошқаришнинг мажмуавий усули. У ўз ичига ташкилий тузилмаларни қуриш, инновацияларнинг йўналишларини танлаш, инновациялар, ходимларни бошқаришнинг ҳар хил жиҳатларини мувофиқлаштиришни олади.
Савдо менежменти – савдо корхонаси фаолиятининг барча асосий жиҳатларини бошқариш жараёнидан иборат бўлади. У аниқ савдо корхонасини ривожлантириш масалалари бўйича рационалроқ бошқарув қарорларини шакллантириш, унинг фаолияти ҳар хил йўналишларини мувофиқлаштириш ва бу фаолиятнинг якуний натижалари юқори самарадорлигини таъминлашга қаратилган.
Махсус менежментнинг юқорида келтирилган турларидан ташқари ҳозирги вақтда қуйидаги бошқа турлари ҳам ишлаб чиқилмоқда: ижтимоий соҳа, банк, солиқ, ташкилий, халқаро менежмент ва бошқалар.
Ижтимоий ривожланишнинг даврий характери, инқироз шароитларида қарорлар қабул қилиш зарурияти менежментнинг назарияси ва амалиётини ривожланишига жиддий мотивация бўлган. Ғарбнинг илғор мамлакатлари тажрибаси шуни кўрсатадики, менежмент олдига қўйилган вазифаларни бажармоқда ва унинг самарадорлигини ошишида жуда катта роль илмий-техник тараққиёт ютуқларидан фойдаланишга тегишлидир.
Бунда шуни таъкидлаш керакки, кейинги йилларда бошқарув тизимларини ривожлантириш марказлари замонавий даражада такомиллашяпти. Энг ривожланган мамлакатлар гуруҳида Япония, Германия ва Швецария етакчилик қилмоқда. Бошқарувнинг замонавий талабларига мувофиқ АҚШ -9, Франция – 12, Италия – 14, Буюк Британия -16 ўринда турибди. Кейинги 10-15 йиллар ичида иқтисодиётида кескин кўтарилиш хос бўлган мамлакатлар орасида Сингапур, Гонконг ва Тайвань етакчилик қилмоқдалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |