Тўғридан тўғри алоқа - бу бошқарув субъектининг объектга бошқарув буйруқлари, қарорлар, тавсиялар ва х.қ кўринишидаги таъсиридир. Тескари алоқа - бу бошқарув объектидан бошқарув субъектига чиқувчи ахборотдир.
Келтирилган тўғридан тўғри ва тескари алоқалар вертикалга кирадилар. Улардан ташқари расмий ва норасмий муносабатларни амалга ошишига имкон берувчи, билимлар ва кўникмаларни узатишга кўмаклашувчи, бошқарув тизимининг ўзининг олдига қўйган мақсадларига эришиш бўйича битта даражадаги субъектларнинг ҳаракатлари муфовиқлашувини таъминловчи горинзонтал алоқалар ҳам мавжуд. Диоганал алоқа, масалан, битта бўлимнинг мутахассиси ва бошқа бўлимнинг бошлиғи ўртасида мавжуд бўлади.
Бошқарув тизимини иккита тизимчалар – бошқарувчи (бошқарув субъекти) ва бошқарилувчи (бошқарув объекти), ҳамда улар ўртасидаги тўғридан тўғри ва тескари алоқани ташкил қилувчиларни элементар кўринишида тасаввур қилиш мумкин.
О.С. Виханский ва А.И. Наумов бошқарув тизимида учта тизимчани белгилайдилар. Биринчи тизим бошқарув тизими сифатида аввалроқ қабул қилинган. Бу ўзларининг олдиларига қўйилган вазифаларни бажарувчи бошқарув идоралари, бўлинмалар ва ижрочилар мажмуаси, улар ёрдамида бошқарув амалга ошириладиган усуллар йиғиндисидир. Ушбу тизимчани ташкилот, технология ва бошқарув усулларининг бирлиги деб белгилаш мумкин. У таркибий-вазифавий деб аталади ва бошқарув тизимининг “негизи” сифатида бўлади.
Иккинчи тизимча – ахборотли - аҳлоқий. Қуйидагилар унинг асосий блоклари бўладилар:
бошқарув ғояси ва бошқарув тизимини қийматга йўналтириш;
бошқарув жараёни иштирокчиларининг манфаатлари ва ахлоқий меъёрлари;
бошқарув тизимидаги ахборотлар ва коммуникациялар.
Ушбу блоклар йиғиндиси асосан бутун кўриб чиқилаётган тизимчани қамраб олади, аммо бошқарувнинг алоҳида тизимларида қўшимча блоклар, масалан: миллий манфаатлар, миллий бошқарув стеоротиплари ва х.қ бўлиши мумкин. Ҳозирги вақтда объектив содир бўлаётган ахборотларни жадал ва кенг тарқалиш муносабатлари билан ушбу тизимчанинг роли кескин ўсади.
Бошқарув тизимининг ўзини ўзи ривожлантириш тизимчаси учинчи тизимча бўлади. Уни пайдо бўлиши бошқарув тизимида ўзини ўзи такомил- лаштиришга интилиш, илғор ғояларини қидириб топиш ва ишлаб чиқиш, уларни амалиётга тадбиқ этиш каби сифатларни вужудга келиши билан асосланади. Бу тизимча нафақат кўрсатиб ўтилган сифатларни акс эттиради, балки, уларни қайта ишлаб чиқилиши, тарқатилиши ва амалга тадбиқ этилишига ёрдам беради.
Ушбу тизимча иккита қисмга ажратилиши мумкин, биринчиси – бошқарув тизимини мунтазам равишда такомиллашиш ва ривожланишга йўналтиради. Иккинчиси уни ривожланишини таъминлайди.
Р.А.Фатхутдинов ташкилот менежменти тизимининг қуйидаги тузилишини таклиф этади.
Ташқи муҳит
Бошқарувчи тизимча
К
Вазифавий тизимча
Таъминлочи тизимча
Мақсадий тизимча
ириш Чиқиш
Тескари алоқа
Do'stlaringiz bilan baham: |