Назорат ва муҳокама учун саволлар
Қандай меҳнат бошқарувчи бўлади?
Бошқарув меҳнатнинг характери нимадан иборат?
Бошқарув меҳнатнинг қайси турлари мавжуд?
Бошқарув меҳнатни илмий ташкил қилиш нимага асосланади?
Бошқарув меҳнатни илмий ташкил қилишнинг йўналишлари қандай?
Иш кунини суратга олишда нима ўрганилади?
Раҳбарнинг “ўзини ўзи бошқарувни” атамаси нимани билдиради?
Раҳбарнинг шахсий ишини (ўзини ўзи бошкарувининг ) ташкил қилиш қандай вазифадан бошланиши керак?
Ўзини ўзи бошқариш доирасини марказида қандай вазифа туради?
Менежер вақтини режалаштиришнинг қандай асосий қоидалари мақжуд?
Ўртача статистик одамнинг ишлаш қобилияти иш куни давомида қандай ўзгаради?
Ишга доир мажлисларни тайёрлаш ва ўтказишнинг асосий қоидалари қандай?
Ўзини ўзи назорат қилишнинг қандай турлари мавжуд?
Менежер фаолиятини режалаштириш ва ташкил қилиш қуролларини нималар ташкил қилади?
8- МАВЗУ. ТАШКИЛОТ ХОДИМЛАРИНИ БОШҚАРИШ
8.1. Жамоа тушунчаси, турлари, шаклланиш босқичлари
8.2. Таъсир этиш ва ҳукмронлик
8.3. Низоларни бошқариш
8.4. Ходимларни бошқариш
Таянч иборалар: жамоа, меҳнат жамоаси, гурух, жипслашув, низолар, низо турлари, ходимларни бошқариш, таъсир этиш, хукмронлик
8.1. Жамоа тушунчаси, турлари, шаклланиш босқичлари
Ишлаб чиқаришнинг замонавий ривожланганлиги даражаси жамоавий меҳнатнинг зарурлигини асослаб беради, у, ўз навбатида, меҳнат жамоасини мавжуд бўлишини белгилайди. Ташкилотни самарали фаолият юритиши меҳнат жамоаларини фаолият юритишлари қонунларини билиш ва улардан фойдаланишнинг кўзда тутади.
Меҳнат жамоаси остида биргаликдаги меҳнат фаолиятини амалга оширувчи ходимлар бирлашмаси тушунилади. Улар бир бирлари билан шундай ўзаро ҳамкорлик қиладиларки, ҳар бири бошқа шахсга таъсир кўрсатади ва бир вақтда унинг таъсири остида бўлади. Меҳнат жамоалари ишлаб чиқариш, савдо ва бошқа жараённи ташкил қилиш учун меҳнат тақсимоти амалга оширалаётган вақтда раҳбарликни яратадилар. Бу бирлашма ташкилий ягоналикка эга ва умумий мақсадлар билан бирлашган. Бошқарув ягона иродага асосланиши керак, бу мулк эгаси томонидан тайинланган ёки сайланган раҳбарни мавжудлиги билан таъминланади.
Жамоалар фаолиятининг самарадорлиги кўйидаги бир қатор омилларга боғлиқдир:
ишчи гуруҳларнинг ўлчамлари ва таркиби;
гуруҳли меъёрлар;
одамларнинг жипслиги;
низоларнинг даражаси;
гуруҳ аъзоларининг статуси ва вазифавий роллари ва бошқалар.
Менежер учун жамоа- бу асосий таянчиқдир, шунинг учун жамоа ишини рационал ташкил қилиш унинг долзарб вазифаси бўлади. Жамоавий иш у ёки бу сабаблар бўйича ходимлар ўртасида лавозимли вазифаларни аниқ тақсимлаш мумкин бўлмаган жойда жуда кераклидир.
Меъёрий аҳлоқий–психологик муҳитга эга ишга қобилиятли, ташкилий жамоани ташкил қилиш учун социологик, психологик ва бошқа тадқиқотларни ўтказиш керак.
Бундай социоматрица гуруҳ аъзоларининг бир бирларига муносабатларини аниқлаб олиш, гуруҳда жипслашганликни ўрнатиш, етакчини аниқлаш, гуруҳ аъзоларини социолматрик статуси ва ҳаёжонли экспансивлик (ўзини тута билмаслик)ни белгилашга имкон беради.
Социограммани тузиш учун ҳаммадан аввал рамзли маъно белгиланади, масалан:
Б Г Б нинг Г га нисбатан ижобий танлови
Б Г Г нинг Б га нисбатан салбий танлови
Б Г Ўзаро ижобий алоқа
Б Г Ўзаро салбий алоқа
Киритилган рамзлар маъносидан фойдаланиб, ушбу жамоа аъзолари жавобларни график равишда социограмма кўринишида расмийлаштириш мумкин (10.1.-расм.)
Н Бошлиқ
А Ғ
Б В
Do'stlaringiz bilan baham: |