Менежмент” фанидан маърузалар матни


-расм. “Сиз ким билан ишлашни давом эттиришни хоҳлайсиз?” саволига жавобларнинг натижаси



Download 2,33 Mb.
bet53/62
Sana04.06.2022
Hajmi2,33 Mb.
#636930
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   62
Bog'liq
Менежмент маъруза

8.1-расм. “Сиз ким билан ишлашни давом эттиришни хоҳлайсиз?” саволига жавобларнинг натижаси.

Корхона фаолияти учун меҳнат жамоаси аъзоларининг ваколатлари муҳим аҳамиятга эга, улар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси, республиканинг бошқа қонунлари, ташкилотнинг таъсис ҳужжатлари, жамоавий шартнома томонидан белгиланиб берилади. Масалан, Меҳнат Кодексининг 21-моддассига мувофиқ ходимлар қуйидаги ҳуқуқларга эгалар:



  • ушбу кодекс, бошқа республика қонунлари томонидан маълум тартиб ва шартларда меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бузишларга;

  • унга меҳнат шартномасини томонидан маълум ишни тақдим этишга;

  • ташкилотнинг давлат стандартлари ва меҳнат хавфсизлиги ва меҳнат шартномаси томонидан кўзда тутилган тегишли шароитларидаги иш жойига;

  • ўзининг малакаси, ишнинг мураккаблиги ва бажарилган ишнинг миқдори ва сифатига мувофиқ иш ҳақини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тўланишига;

  • иш вақтининг меъёрий давомийлиги, айрим касблар ва ходимлар категориялари учун қисқартирилган иш вақтини белгиланиши, ҳафталик дам олиш кунлари, иш куни бўлмаган дам олиш кунлари, йиллик таътилларини берилиши билан таъминланадиган дам олишга;

  • иш жойидаги меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳақидаги тўлиқ ишончли ахборотларга;

  • ушбу кодекс, бошқа республика қонунлари томонидан маълум тартибда касбий тайёргарлик, қайта тайёрлаш ва ўз малакасини оширишга;

  • бирлашишга, шу жумладан касаба уюшмаларини ташкил қилиш ва ўз меҳнат ҳуқуқларини, эркинликлари ва қонуний мафаатларини ҳимоя қилиш учун сўзга чиқиш ҳуқуқига;

  • ташкилотнинг бошқарувида ушбу Кодекс, бошқа республика қонунлари ва жамоавий шартнома шаклида иштирок этишга;

  • ўз вакиллари орқали жамоавий музокараларни олиб бориш ва жамоавий шартномаларни тузишга, ҳамда жамоавий шартнома, битимларни бажарилиши ҳақидаги ахборотларни олишга;

  • барча қонун томонидан ман қилинмаган йўллар билан ўзининг меҳнат ҳукуклари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга;

  • шахсий ва жамоавий меҳнат низоларини ушбу Кодекс, бошқа республика қонунлари томонидан маълум тартибда ҳал қилишга;

  • ходимга у томонидан меҳнат вазифаларини бажарилиши муносабати билан етказилган зарарни тўлаш ва маънавий зарарни ушбу Кодекс, бошқа республика қонунлари томонидан маълум тартибда қопланишига;

  • республика қонунлари томонидан кўзда тутилган ҳолларда мажбурий ижтимоий суғурталашга.

Ушбу меҳнат жамоалари расмий деб аталадилар . Расмий ташкилот- бу корхоналарнинг кўрсатмалар, йўриқномалар, фармойишлар ва меъёрлар билан белгиланадиган ижтимоий муносабатлар тизимидир. У раҳбарлар томонидан ташкилотлар аъзоларининг идеал ҳулқини тан олинишида қурилади. Расмий ташкилот ёки тузилма корхона (ёки қандайдир муассаса)ни умуман фаолият юрита олиши учун зарурдир. Расмий тузилма ушбу корхонанинг асосий вазифалари қандайлиги билан белгиланади. Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун ҳам одамлар гуруҳининг техник асосланган ҳолати вужудга келтирилади, уларнинг хизмат вазифалари белгиланади.
Расмий тузилма– бу одамлар ташкилотнинг асосий вазифаларига нисбатан бажарадиган роллари ва вазифаларнинг тизимидир. Бу тузилмани ривожланишида ташкилотларга берилган ҳокимият, ваколатларнинг роли жуда каттадир. Қуйидагилар унинг асосий элементларидир:

  • меҳнат тақсимоти (горизонтал ихтисослашиш тизими);

  • лавозимларнинг вертикал бўйича субординацияси;

  • коммуникациялар тизими;

Норасмий жамоани ташкил бўлиши жараёни ғоятда узундир. Мутахассислар бу жараённи одатда 5 босқичга бўладилар:

  • биринчисида одамлар онгсиз ҳалокатли характердаги қандайдир ҳодисага стихияли жавоб қайтариш билан бирлашадилар;

  • иккинчи босқичда одатда онглироқ туйғулар бўлади;

  • учинчи босқичда норасмий жамоа қандайдир ташқи доимий хатарга қарши биргаликда кураш учун энди ташкилий равишда бирлашади;

  • тўртинчи босқичда бирлашган одамларга қандайдир ижобий нарса, масалан, рақобат курашида қарор топиш, обрўли клубга тегишлилик ва ҳ.к. омил сифатида бўлади;

  • бешинчи босқичда одамлар фақат жамоа бўлиб ҳал қилиш мумкин бўлган йирик узоқ муддатли маҳсадларни ҳал қилиши учун бирлашадилар.

Жамоанинг жипслашганлиги даражаси уни пишиб етилганлик босқичига боғлиқдир.
Одамларнинг норасмий ташкилотларга киришларининг бир неча сабаб- лари мавжуд;

  1. ушбу ташкилотларга тегишлик ҳисига эҳтиёж;

  2. ходимлар норасмий ташкилотдан оладиган, аммо улар менежердан олмайдиган ёрдам;

  3. ходимларнинг ҳимояси, масалан меҳнат шароитлари талабларга риоя қилиш. Бунинг устига ҳимоя вазифаси раҳбарга ишонмаган вақтда муҳимроқ аҳамият касб этади;

  4. одамларнинг мулоқот қилишга эъҳтиёжи. Одамлар атрофларида нималар содир бўлаётганлигини билишни истайдилар, аммо кўпгина таш- килотларда уларни етарлича хабардор қилмайдилар. Бунинг устига, раҳ- барлар баъзида ахборотларни ўз ходимлардан атайлаб яширадилар;

  5. одамларнинг ўзаро хайрихоҳлиги. Улар кўпинча норасмий ташкилотларга ўзлари хайрихоҳ бўлганларига яқинроқ бўлиш учун кирадилар.

Норасмий ташкилотлар куйидаги муаммоларни яратишлари мумкин: корхона фаолияти самарадорлигини пасайиши, ёлғон хабарларни тарқалиши, илғор ўзгаришларга қарашлик қилиш ва бошқалар. Шунинг билан бир вақтда агар гуруҳли меъёрлар расмий маълумлардан устунлик қилса норасмий ташкилотлар фойда келтиришлари мумкин (корхонага содиқлик, жамоачиликни юқори руҳи ва меҳнатнинг юқорироқ унумдорли). Бўлажак муаммоларни енгиш ва норасмий ташкилотлар фойдасидан фойдаланиш учун менежерлар уларни тан олишлари, улар билан ишлашлари, уларнинг қарорларини ҳисобга олишлари , уларнинг етакчилари ва аъзолари фикрига қулоқ солишлари, норасмий ташкилотларини қарорлар қабул қилишга жалб қилишлар, овозаларнинг расмий ахборотларни оператив бериш билан йўлини тўсишлари керак.
Бундан ташқари, менежер фаолиятини ташкил қилишга расмий ва норасмий тузилмаларнинг ўзаро муносабати ҳам таъсир кўрсатади, чунки кўпгина шундай вазифалар ва хизматларни бажаришга тўғри келадилар, улар амалга оширилиши бевосита расмий кўрсатмалар пироварида пайдо бўладиган характерлар ва уларнинг натижаларига қанчалик мос келишига боғлиқдир.

Download 2,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish