8. Саломатлиги эвазига энг кўп элемент кашф этган олим...
Кимёвий элементларнинг кашф этишда инглиз кимёгари Гэмфри
Дэвига етадиган кимёгар топилмаса керак. У етти элементнинг муаллифидир.
Шулардан иккитаси (калий ва натрий) 1807- йилда, бештасини (бор, барий,
кальций, магний, стронций) эса 1808 - йилда кашф этган. Лекин Г. Дэви бу
элементларни очиш устида ўтказилган тажрибалари вақтида икки марта
кучли заҳарланганлиги, бу кашфиётлар эвазига бир кўзи ва қўлидан
айрилганлигини кўпчилик ўқувчилар билмаса керак.
Г. Дэвининг укаси Джон Дэви ўз акаси ҳақида «Тажрибалар вақтида
унинг довюраклиги ҳеч қандай тўсиқни билмас эди. Лабораторияга кирганда
хавф-хатар бўлишини бутунлай унитар эди, чунки у хавфли ходисалар билан
доимо тўқнаш келар эди» деб ҳикоя қилади.
1812 йилда Г. Дэви француз кимёгари П. Дюлонгнинг азот билан
хлорни бирикмаси хлор нитридни ҳосил қилиш вақтида содир бўлган кучли
портлаш натижасида бир кўздан ва қўлининг уч бормоғидан ажралганини
билган холда бундай хавфли реакцияни амалга оширишга қарор қилди
- 34 -
ва азот нитриднинг янги синтез усулини ишлаб чиқди. Бу кашфиёт эвазига
Дэви ҳам бир кўзидан ажралади. Шунга қарамай Г. Дэвининг севимли фанига
бўлган садоқати шундай кучли эдики, буни унинг қуйдаги иборали сўзи
билан таърифлаш мумкин:
“ Мен ўзимнинг севимли касбини хаттоки менга Форс (Эрон) шохи ўз
ўрнини бўшатиб бераман деса ҳам алмашмас эдим”. Аммо, кимё фанининг
ривожига улкан хисса қўшган Дэви 34 ёшида қаттиқ бетоб бўлиб, ўзининг
севимли лабораториясини тарк этиб нафақага чиқишга мажбур бўлади ва 51
ёшида вафот этади.
9 . Д.И. Менделеев башорат қилган элементларнинг
кашф қилиниши
Д. И. Менделеев ўзининг даврий қонунига асосланиб, номаълум
элементларнинг даврий жадвалдаги ўрнини бўш қолдирди ва уларнинг
хоссаларини олдиндан баён қилиб берди. Олим хали фанга номаълум 32-
тартиб рақамли элементни кремнийга ўхшатиб, унга экасилиций деб ном
берди. Худди шундай 21 тартиб рақамли элементни экабор, 31 рақамли
элементни эса экаалюминий деб атади. Хаттоки, у бу элементларнинг
тахминий олиниш усулларини кўрсатиб берди.
1875 йилда француз кимёгари П. Лекок де Буабодран (1838-1912)
Пиреней тоғида учрайдиган рух алдамаси (ZnS) ни спектроскопик усулда
текшириш натижасида унда янги металл борлигини аниқлади ва унн оз
миқдорда бўлса ҳам ажратиб олишга муваффақт бўлди. Бу элементга
Франциянинг қадимий номи шарафига галлий деб ном берди Д.И. Менделеев
«Париж Фанлар академияси ахбороти» дан де Буабодран маърузасини ўқиб,
шу ондаёқ француз олими кашф қилган янги элементи ўзи томонидан илгари
башорат қилинган экаалюминий эканлигига қатъий ишонч ҳосил қилди.
- 35 -
Солиштирма оғирлигидан ташқари унинг барча хоссалари экаалюминийга
тўғри келар эди. Бу ҳақда тезда Менделеев Буабодранга галлийнинг
солиштирма оғирлиги 5,9 - 6,0 бўлиши кераклигини ҳабар қилади. Лекок де
Буабодран қайта тажриба ўтказиб, галлийнинг солиштирма оғирлиги
ҳақиқатан 5,96 га тенг эканлигини аниқлайди ва Менделеев хақ эканлигини
тан олади.
1879 йили швед олимн Л. Нильсон (1840–1899) янги элемент
скандийни кашф этади. Шу йилнинг ўзида бошқа швед кимёгари (1840-1905)
скандий ўзининг хоссалари бўйича Менделеев олдиндан айтган экабор
эканлигини аниқ далиллар билан исботлаб берди.
1886 йилда немис кимёгари К. Винклер (1838–1904) Менделеев
томонидан
олдиндан
хоссалари
баён
қилинган
учинчи
элемент
экасилицийни кашф этиб, уни ўз ватани шарафига германий деб атади. К.
Винклер бир қатор тажрибалар ўтказиб, германий ва унинг бирикмаларининг
хоссалари Д.И. Менделеев томонидан 15 йил аввал олдиндан айтган
экасилицийникига ўхшаш эканлигини аниқлаб, Д.И. Менделеев илмий
башоратига қойил қолади.
Менделеевнинг шогирди рус олими В.Е. Тишенко германий
элементининг очилиши ҳақида бир воқеани эслайди: «Бу 1884 йилнинг
баҳорида бўлган эди. Бир куни эрталаб Д.И. Менделеев хаяжонланган,
ҳурсанд холда қўлида «Berichte» журналининг янги сони билан Бутлеров
лабораториясига кириб келади ва К. Винклер янги элемент германийни кашф
этиб, уни V гурухга жойлаштирганини айтиб:
- Лекин, бундай эмас, у янглишяпти, германийнинг ўрни V гурухда
эмас, балки IV гурухда, бу экалицийдир. Мен бу ҳақида дархол К. Винклерга
ёзаман» — деди қувонч билан.” Шундай қилиб, Д.И. Менделеев хаётлик
вақтидаёқ, башорат қилган 3 та элемент кашф этилади. Бу эса даврий қонун
ва жадвалнинг фанда муносиб ўрин эгаллаганлигини кўрсатади.
- 36 -
Do'stlaringiz bilan baham: |