1. Элементларнинг очилиши ва хоссаларига
оид тестлар
1-1. XIX аср бошида энг кўп элемент кашф этган олим ким?
А. Дэви Г.; В. Дюлонг П.; С. Шелле К.; С. Менделеев Д.И.
1-2. Инглиз кимёгари Г. Дэви еттита элементларни кашф этган. У кашф
этган элементлар қаторини аниқланг.
А. Na, K, Cs, Ca, Be, Ba вa B ; B. Na, K, Mg, Ca, Sr, Ba вa B;
C. Li, Na, Mg, Ca, Sr, Ba, вa Ga; D. Na, Rb, Mg, Ca, Sr, Be вa B.
1-3. Галогенлар оиласига мансуб бўлган 17 тартиб рақамли элементни
хлор деб номлашни ...... таклиф этган.
А. Гей- Люссак; В. Дэви Г.; С. Шееле К.; С. Бертолле К.
1-4. Айтишларича, В. Куртуа лабораториясига тасодифан кириб қолган
мушук бехосдан юқори полкадаги сульфат кислотали идишни столдаги
ишқорий металлнинг йодли тузи (КI) устига ағдариб юборади. Қарабсизки,
ажойиб ҳодиса рўй беради, аралашмадан қуюқ бинафша рангли йод бўғлари
ажралиб чиқиб бутун хонани эгаллаб олади. Бу тасодифий кимёвий ҳодиса-
нинг реакция тенгламасини аниқлаш Сизларга ҳавола азиз ўқувчилар!
А. H
2
SO
4
+ 2KI = K
2
SO
4
+ I
2
+ H
2
B. 5H
2
SO
4
+ 8KI = 4K
2
SO
4
+ 4I
2
+ H
2
S + 4H
2
O
C. H
2
SO
4
+ 2KI = K
2
SO
3
+ I
2
+ H
2
O
D. H
2
SO
4
+ 2KI = KHSO
4
+ I
2
+ KH
1-5. 1811 йилда Париждги селитра завод эгаси В. Куртуа томонидан
тасо-
дифан кашф этилган модда янги элемент сифатида тан олиниб, француз
олими ..... уни йод деб, инглиз олими ..... эса йодин деб атаган. Бу элементни
номлашда иккала олим модданинг қайси физик хоссасига эътибор беришган?
- 40 -
А. Лавуазе А. Л., Дэви Г.; бинафша рангига;
В. БертоллеК.Л., Гей-Люссак; яшил рангига;
С. Дэви Г., Лавуазе А.Л.; хидига;
D. Гей- Люссак, Дэви Г.; бинафша рангига.
1-6. A. Балар кашф этган янги элементни бром деб номлашда, унинг
қайси хоссаси эътиборга олинган?
А. бадбўй, ўткир хидига; В. қўнғир бўғ чиқаришига; С. жуда заҳарли
бўлишига; D. тўқ қизил рангига.
1-7. Француз кимёгари А. Муассан биринчи марта эркин фторни
олишда (1886 йил) унинг қайси бирикмасидан ва қандай усулдан
фойдаланган?
А. Озгина KI қўшилган плавик кислота (HF) эритмасини электролизи;
В. Сувсиз HF водород фторидни термик парчалаш;
С. Суюлтирилган KFни электролизи;
D. Озгина KF қўшилган сувсиз HFни электролизи.
1-8. Қайси кимёвий элементнинг кашф этилиши ва олиниш усули тез
эълон қилинмай узоқ йиллар сир сақланган ва унинг ажойиб хусусиятлари-
дан фойдаланиб “мўъжиза”лар кўрсатиб келинган.
А. фосфор; В. йод; С. платина; D. қалай.
1-9. Д. И. Менделеев қайси ноъмалум элементларнинг даврий жадвал-
даги ўрнини бўш қолдириб, уларнинг хоссаларини олдиндан баён қилиб
берган ва қандай номлаган?
А. z = 21,экабор; z = 31, экаалюминий; z = 32, экасилиций;
В. z = 21, экабор; z = 31, экаалюминий; z = 32, экакарбон;
С. z = 39, экаалюминий; z = 31, экабор; z = 32, экакремний;
D. z = 21, экабор; z = 31 экаскандий; z = 32, экасилиций.
1-10. Машҳур рус кимёгари Д. И. Менделеев ўзининг даврий қонунига
асосланиб, табиатда мавжудлиги ва хоссаларини башорат қилган уч элемент
келтирилган қаторни аниқланг.
- 41 -
А. Sc – скандий; Ga – галлий; Ge - германий;
В. Sc – скандий; Y - иттрий; Ge - германий;
C. Sc - cкандий; Gа – галлий; V - ванадий;
D. Ga - галлий; Ge - германий; Se – селен.
Do'stlaringiz bilan baham: |